Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент
Download 3.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full
2. Низоли вазиятни ўйлаб топ усули. Ушбу рефлексив-педагогик усул
уч босқични ўзида акс эттириб, бўлажак ўқитувчиларда конфликтли вазиятларни самарали ҳал этишга мотивация ҳосил қилишга хизмат қилади. Иштирокчиларга Низоли вазиятни ўйлаб топ рефлексив-педагогик усули чизмаси тақдим этилади. Чизмада рефлексив-педагогик усул босқичлари ва уларни бажаришни қайд этиш учун ишчи соҳа берилади. 1. Низоли вазиятни фикран ифодалаш. Иштирокчилар уч гуруҳга бўлиниб, улар томонидан низоли вазиятни фикран яратиш ва ифодалаш сўралади. Ушбу босқичда педагогнинг вазифаси тақдим этилган низоли вазият комбинацияларини тинглашдан иборат. Одатда, гуруҳлар фикран низоли вазиятларни ўйлаб топишда қийинчиликларга дуч келмайдилар. 2. Низоли вазиятнинг сабаб ва оқибатларини аниқлаштириш. Ушбу босқичда иштирокчиларга ўзлари томонидан танланган низоли вазиятнинг сабаб-оқибатларини аниқлаш ва тизимлаштириш вазифаси юклатилади. Бунда сабаблар ва уларда кузатилиши мумкин бўлган оқибатлар (натижа)нинг аълоқадорлигини аниқлашда ҳамда кетма-кетлигини тизимлаштиришда қийинчилик, чалкашлик ва ноаниқликлар кузатилади. Педагогнинг вазифаси иштирокчилар томонидан таклиф этилган низоли вазиятлар сабаб-оқибатларининг аълоқадорлигини аниқлаштиришга ва бир- бирига боғлашга ёрдам беришдан иборат. Иштирокчилар ушбу босқичда конфликтли вазиятларни сабаб-оқибат нуқтаи назаридан таҳлил этишда билимларида узулиш, ноаниқликлар мавжудлигини ҳис этадилар. 93 3. Мақбул ечимни танлаш ва асослаш. Тўртинчи босқичда иштирокчи гуруҳлар томонидан таклиф этилган конфликтли вазиятларнинг ечимлари ҳамда уларни асослашда қийинчиликлар кузатилади. Бўлажак ўқитувчилар мақбул ечимларни ишлаб чиқиш ва асослашда кузатиладиган муаммони педагог билан биргаликда аниқлаштирадилар. Низоли вазиятни ҳал этишда етишмаган билимларни таҳлил қилиш мақсадида мақсад ва вазифаларни ўзлари белгилайдилар. 2.3.1-жадвал Низоли вазиятни ўйлаб топ рефлексив-педагогик усули чизмаси Босқичлар Ишчи соҳа 1. Низоли вазиятни фикран ифодалаш. 2.Низоли вазиятнинг сабаб ва оқибатларини аниқлаштириш. 3. Мақбул ечимни танлаш ва асослаш. Download 3.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling