Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

5. Кўп поғонали танлов усули (5-илова). Ушбу усул шахсий тажрибани 
англаш ва ўз компетентлигини ўзи баҳолашга, ўз тадқиқоти учун шароит 
яратиш, таълим фаолияти субъектларининг рефлексив таҳлил услубини 
эгаллаш орқали ўзини англашга қаратилади. Бўлажак ўқитувчиларга 


95 
конфликтология бўйича вазифалар ёзилган карточкалар берилади ва улар 
орасида қуйидаги топшириқлар мавжуд бўлади: а) таниш низоли вазиятларда 
билимларни қўллаш учун репродуктив хусусиятга эга топшириқлар; б) 
нотаниш низоли вазиятларда билимларни қўллаш учун топшириқлар; в) янги 
низоли вазиятларда билимларни, ҳаракат усулларини қисман қайта ишлаш 
асосида қўллаш учун топшириқлар; г) янги низоли вазиятларда билимларни 
янги ҳаракат усулларини қидириш асосида қўллаш учун топшириқлар[53,
142-148]. 
Бунинг учун қуйидаги йўриқнома берилади: 1) топшириқлардан бирини 
танланг ва уни бажаринг; 2) ўзингиз учун анча қийин ёки бирмунча осон 
бўлган, ўзингизга кўпроқ ёққан топшириқларни танланг; 3) ўзингизга кўпроқ 
ёққан топшириқлар орасидан ўқитувчи сизни ижобий баҳолаши мумкин 
бўлганларини танланг; 4) ўзингиз учун кўпроқ қийин, анчайин осон туюлган 
ёки ўзингизга кўпроқ ёққан топшириқлар орасидан низоли вазиятларни ҳал 
этишнинг янги усулларини қидириш учун топшириқларни ўйлаб топинг. 
6. “Мен низоли вазиятдаман” номли ишларни баҳолаш усули (6-
илова). Бундай усул бўлажак ўқитувчининг маҳорат ва кўникма захирасини 
аниқлашга ёрдам беради ва шунинг билан бирга ўқитишнинг ўзига хос 
шакли бўлиб ҳисобланади. Масалан, назорат иши тўлиғича тўрт блокдан 
иборат бўлади:  
- атамалар блоки
- таклиф этилган вазифаларда умумий компонент қўйиш блоки; 
- “тоза билим” блоки (фактлар, фаолият олиб борувчилар номлари ва 
ҳоказо); 
- кўрсатилган мавзуга оид эркин иншо блоки.
Ҳар бир блокда биттадан учтагача топшириқ ёки савол берилиб
бўлажак ўқитувчи тўплаши мумкин бўлган максимал балл – ўн икки баллни 
ташкил этади. Бундай назорат ишларига топшириқни алмаштириш тизими 
киритилади – топшириқларни танлаш ва алмаштириш имконияти мавжуд 
бўлган шароитларда бўлажак ўқитувчи ўз имкониятларини тўғри баҳолашни 


96 
ўрганади, ҳатто, назорат ишларида ҳам унинг ўзи вазиятга таъсир ўтказиши, 
муваффақиятга эришиши мумкинлигини ҳис этади[87,39-44]. Мазкур 
усулларни амалга ошириш жараёнида бўлажак ўқитувчиларга берилган 
мавзу юзасидан конфликтларга оид билимлар ва рефлексив кўникмалардан 
фойдаланган ҳолда иншо, баён ёки ЭССЕ ёзиш таклиф этилди 
(“Компетентли ўқитувчи” мавзусида иншо ёзинг ва ҳоказо). 

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling