Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

7. Фаол фикрлаш усули (рефлексив-ижодий мунозаралар, дебатлар, 
давра суҳбатлари). Ушбу шакл бўлажак ўқитувчилар учун жуда муҳим, 
чунки уларнинг ҳар бирига муаммони муҳокама қилиш ва ҳал этишга 
киришиш, бошқаларнинг нуқтаи назарини тинглаш, вазифанинг кенг 
ўлчамли эканини кўриш имконини беради[53,142-148]. 
Тадқиқотчилар мунозаранинг ўқув машғулотлари давомида амалга 
оширишнинг қуйидаги универсал босқичларини ажратиб кўрсатишади:
1) қидириш ёки гуруҳ услублари ёрдамида ҳал этиладиган муаммо ёхуд 
қийинчиликни аниқлаш;
2) гуруҳ бўлиб таҳлил ва муҳокама қилиш чоғида муаммони шаклга 
солиш;
3) муаммони у билан боғлиқ факт ва ҳолатларни аниқлаш мақсадида 
таҳлил қилиш;
4) муаммони ҳал этиш йўлларини топишга уриниш (муҳокамалар, 
маълумот йиғиш, ташқи ёт ахборот манбаларини жалб этиш ва ҳоказолардан 
иборат бу жараён узоқ давом этиши мумкин), ишнинг бориши давомида 
гуруҳ дастлабки “ишчи” хулосаларни чиқаради, фикрларни тўплайди, шарҳлар 
тайёрлайди, аста-секин консенсусга эришиш томон ҳаракатланади; 5) 
хулосаларни шаклга солиш, якуний натижага эришилгунча уларни муҳокама 
этиш ва текширишни ифодалайди[98]. 
Бизнинг тадқиқотимизда машғулотларнинг мунозаравий шаклини ташкил 
этишда асосий муаммо бўлажак ўқитувчилар фаоллигини рағбатлантириш 
билан боғлиқ бўлди. Мунозара қатъий ташқи регламентлаштиришни тақозо 
этмайди, фақат дастлабки ташқи рағбат мавжуд бўлади, акс ҳолда мунозара 


97 
чиқмайди. Ижодий фикрлашни ривожлантириш билан шуғулланадиган 
педагоглар ўқув мунозарасини бўлажак ўқитувчиларга ўзлари қарор қилиш, 
ўзларида пайдо бўладиган турли ғоялар ва ёндашувларни таҳлил қилиш, 
ҳаракатларни ўз қарорларига мос равишда олиб бориш имконини бериш 
орқали қуришни тавсия этишади. Бинобарин, анъанавий машғулотлар бошқача 
руҳда ташкил этилади. Қандай қилиб оддий машғулотдан мавзуни жонли, 
ижодий муҳокама этишга, ундаги муаммоларни кўришга ўтиш мумкин? Бундай 
ўтишнинг бир варианти – мунозаранинг амалиётда кенг тарқалган бир 
кўриниши, америкалик психолог И. Смит эволюцион, деб атаган, яъни ўқув 
ишларининг анъанавий кўринишларидан ўсиб борадиган туридир[119]. Бундай 
мунозара ўз-ўзидан, табиий равишда юзага келса-да бунинг учун тегишли 
шароитлар зарур. Бўлажак ўқитувчиларда машғулот жараёнида ўз фикрларини 
педагог ёки бир-бирлари билан муҳокама қилиш имкониятининг бўлиши ва 
педагог мана шундай муҳокамага тайёр туриши керак бўлади. 
Мунозарада бўлажак ўқитувчилар мустақиллигининг учта асосий босқичи 
ажратиб кўрсатилади:
1) ўқитувчи билан етакчи ролидаги мунозара (эволюциялашадиган 
мунозара);
2) бўлажак ўқитувчи билан етакчи ролидаги мунозара;
3) етакчисиз мунозара (ўз-ўзидан ташкил бўладиган). Кўп ҳолларда бир 
машғулот доирасида бўлажак ўқитувчилар мустақиллигининг айтиб ўтилган 
барча даражалари учраши мумкин. 

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling