Buxoro viloyati
Download 46 Kb.
|
DALOLATNOMA JIZZAXGA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Термиз давлат университети эркин тадқиқотчиси
- МАЪЛУМОТНОМА
- Бошланғич таълим факултети декани: ф.ф.н. дотц Ф.Э.Ибрагимова Бошланғич таълим методикаси кафедраси мудири: п.ф.н. дотц Г.А.Холбоева
“Тасдиқлайман” Жиззах давлат педагогика институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор _________ “____”__________2022 йил Термиз давлат университети эркин тадқиқотчиси Донаева Шахноза Абдураимовнанинг 13.00.02-таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган “Рефлексив таълим технологиялари асосида талабалар педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси” мавзусидаги диссертация иши натижаларини амалиётга татбиқ қилиш ҳақидаги МАЪЛУМОТНОМА Ушбу далолатнома тузилди шу ҳақдаким, Термиз давлат университети Ижтимоий фанлар факультети Бошланғич таълим кафедраси еркин тадқиқотчиси Донаева Шахноза Абдураимовнананинг 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари доктори (РhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган “Рефлексив таълим технологиялари асосида талабалар педагогик тайёргарлигини такомиллаштириш методикаси” мавзусидаги тадқиқот иши натижасида олинган амалий натижалар, тавсиялар ҳамда методик ишланмалардан фойдаланган ҳолда Жиззах Давлат педагогика институти Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш йўналиши талабалари билан тажриба-синов ишлари ўтказилди. Олиб борилган тажриба-синов ишлари давомида олий таълим талабаларида рефлексив таълим технологиялари асосида педагогик, психологик ва методик жиҳатдан тайёргарлигини такомиллаштиришга доир ишлаб чиқилган методика асосида умумий педагогика, бошланғич синф предметларини ўқитиш методикаси фанларидан намунали маъруза ва амалий машғулотлар ташкил этилди. Талабаларнинг педагогик фаолиятларини ташкил этиш давомида юзага келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятлар ўрганилди ва уларни ҳал этишга доир тавсиялар берилди. Тадқиқотчи Ш.Донаева илмий ва педагогик изланишлари давомида тайёрлаган талабалар учун “География уни ўқитиш методикаси ” ўқув қўлланмасидан бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш йўналиши талабалари, профессор-ўқитувчилар ҳамда бошланғич синф ўқитувчилари ўз фаолиятлари давомида кенг фойдаланишлари мумкин эканлиги тажриба-синов ишлари давомида ўз тасдиғини топди. Ш. Донаева томонидан ишлаб чиқилган талабаларнинг педагогик, психологик, методик тайёргарлигини амалга ошириш ва яънада такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган мазмунли-функционал модель турларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ушбу моделлар тизими ўз ичига бешта моделни олади: асосий умумий модель – талабаларнинг(бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини) касбий тайёргарлигини амалга ошириш модели ва ушбу моделнинг асосида тайёрланган яна тўртта модель: талабаларни педагогик тайёрлаш модели, психологик тайёрлаш модели, методик тайёрлаш модели ва виртуал таълим асосида ўз устида ишлашга ўргатиш модели кабилар ўз ифодасини топган. Тадқиқот давомида ишлаб чиқилган моделлар асосида талабалар педагогик тайёргарлигини, психологик тайёргарлигини, методик тайёргарлигини, ҳамда виртуал таълим муҳитида ўз устида ишлашларини ташкил этиш методикаси ишлаб чиқилган. Ишлаб чиқилган методика ҳар бир йўналишда талабалар билан олиб бориладиган амалий машғулотларда, дарсдан ташқари машғулотларда фойдаланишга мўлжалланган машқлар тизимидан иборат. Жумладан, амалий машғулотлар давомида талабаларни касбий тайёргарлиги жараёнида педагогик тайёргарлиги – талабаларнинг педагогик маҳоратини, таянч ва касбий компетенцияларини шакллантириш методикаси; психологик тайёргарлиги – таълим ва тарбия жараёнида касбий-психологик сифатларини шакллантириш методикаси; методик тайёргарлиги – рефлексив таълим технологияларини ўқитишнинг умумий методикасига доир касбий кўникма ва малакаларни шаллантириш ҳамда такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Шахноза Донаеванинг диссертациясида келтирилган методик ишланмалар, аудиторияда ва аудиториядан ташқари машғулотларда, ўз устида ишлаш жараёнида фойдаланиш учун тавсия этилаётган машқлар, психологик тренинглар, таклиф ва тавсиялар талабаларнинг педагогик тайёргарлиги тизимини такомиллаштиришда, ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эгадир. Педагогика фанлари тизимида илмий ва методик таъминотни ривожлантириш асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчилари тайёрлашда педагогик, психологик ҳамда методик тайёрлаш методикасидан узлуксиз таълимнинг асоси бўлмиш бошланғич таълим сифатини кўтаришда самарали фойдаланиш мумкин. Бошланғич таълим факултети декани: ф.ф.н. дотц Ф.Э.Ибрагимова Бошланғич таълим методикаси кафедраси мудири: п.ф.н. дотц Г.А.Холбоева Download 46 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling