Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент
Download 3.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full
Фаолиятли блок фаолиятни ташкил этишнинг асосий тамойиллари
(яхлитлик, вариативлик, онглилик ва фаоллик, дифференциаллик ва индивидуаллик, назария ва амалиётнинг бирлиги, рефлексив бошқарув), рефлексив педагогик усуллар, шакл ва методларни (баҳс-мунозара, дебат, суҳбат, давра суҳбати, савол-жавоб, тушунчалар таҳлили, иншо, асосланган эссе, ўз-ўзини таҳлил қилиш, ўз-ўзини ўзи бошқариш, ўз-ўзини назорат қилиш, билимлар ҳаритаси, низоли вазиятлар таҳлили чизмаси, моделлаштириш, ролли ўйин, тугалланмаган гаплар) ўзида ифодалайди. Тамойил ҳақида фикр юритганда, умумий режада раҳбарлик ғояси, асосий қоида, фаолиятга, хулққа бўлган талаб туради[86]. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 4- моддасида Республика ҳудудида таълимни амалга оширишда таяниладиган таълим соҳасидаги асосий принциплар белгиланганлигини кўришимиз мумкин. Айнан тамойиллар тадқиқот соҳасидаги стратегия ва тактикани белгилаб беради. Педагогик жараён қонуниятлари асосида уни самарали ташкил қилишга нисбатан муайян қўйиладиган муҳим талаблар тамойиллар деб аталади[117,58]. Бугунги кунда бўлажак ўқитувчини тайёрлаш билан боғлиқ таълим жараёни тамойилларининг муайян гуруҳлари асосида юзага чиқади. Мазкур 86 тамойиллар қуйидаги жиҳатларни ўз ичига олади: 1) олий таълимнинг бўлажак ўқитувчи шахсини ривожлантиришга йўналтирилганлиги; 2) олий таълим мазмунининг фан (техникалар) ва ишлаб чиқариш (технологиялар) ривожининг замонавий ва прогнозланган тенденцияларига мос келиши; 3) олий ўқув юртида таълим жараёнини ташкил этишнинг умумий, гуруҳ ва индивидуал шаклларини оптимал бириктириш; 4) бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашнинг турли босқичларида ўқитишнинг замонавий услуб ва воситаларини рационал қўллаш; 5) бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш натижаларининг улар профессионал фаолиятининг аниқ бир соҳасига қўйиладиган талабларга мос келиши, уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаши[85]. Бўлажак ўқитувчи шахсида конфликтларни бартараф этиш компетентлигини ривожлантиришда ушбу жиҳатлар муҳим аҳамият касб этади. Конфликтологик компетентликни ривожлантириш тизимли, компетентли, шахсий-фаолиятли ва рефлектив-ижодий ёндашувлар ва уларнинг хусусиятларига шунингдек, замонавий ўқитишнинг гуманистик йўналиши билан узвий боғлиқ бўлган конфликтологик компетентликни ривожлантириш қонуниятларига ҳамда ривожланиш жараёнида акс этувчи рефлексив усуллардан фойдаланишнинг ўзига хосликларига асосланади. Шунга мувофиқ, тадқиқотимизда қуйидаги тамойилларни ажратиб олишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: 1) яхлитлик тамойили; 2) узлуксизлик тамойили; 3) онглилик ва фаоллик тамойили; 4) дифференциаллашиш ва индивидуаллашиш тамойили, 5) назария ва амалиётнинг бирлиги тамойили; 6) рефлексив бошқарув тамойили. Қуйида ушбу тамойилларга тўхталиб ўтамиз. Яхлитлик тамойили. Яхлитлик объектнинг тизимлар синфига тааллуқлилигининг бош мезон бўлиб, ушбу тамойил бўлажак ўқитувчилар томонидан педагогик низони унинг таркибидаги элементлар хоссалари ва шу хоссаларини қисмларга ажратиб бўлмайдиган тизим сифатида, ҳар бир элементнинг тобелигини унинг жойи, функцияси ва бошқа жиҳатларини 87 бутуннинг (яхлитликда) ичида кўришни тақозо этади[98]. Шунинг учун ҳам педагогик низони ҳал этиш жараёнида педагог ҳодисанинг ўзини яхлитлик позициясидан туриб кўриб чиқиши зарур ҳисобланади. Узлуксизлик тамойили. Конфликтологик компетентликка эга бўлган шахсни ривожлантириш педагогик низо ва низоли вазиятларни ҳал қилиш бўйича конфликтологик билим, тажриба ва кўникмаларга эга бўлган педагог томонидан ривожлантирилиши мумкин[15]. Бўлажак ўқитувчиларнинг ўз- ўзини ривожлантириш мотивларини рағбатлантириш уларнинг индивидуал ижодий фаолияти услубини ҳамда конфликтологик маълумот бериш орқали ижодий ўзини ривожлантиришга асосланади ва шу билан бирга, бўлажак ўқитувчилар конфликтологик билим, кўникма ва тажрибаларни ташувчиси сифатида ўзини ўзи билиш, аниқлаш, англаш, бошқариш ва ўзини ўзи такомиллаштиришга эътибор қаратиши лозим бўлади. Ушбу тамойилни амалга ошириш мотивацион, ҳиссий-иродавий, интеллектуал соҳаларни ҳар томонлама ўрганишни, индивидуал хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда рағбатлантириш шакллари, усуллари ва услубларини танлашни, рағбатлантиришнинг дифференциал қўлланишини, бўлажак ўқитувчиларга амалий ёрдам ва ҳар томонлама маслаҳат беришни таъминлайди[98]. Онглилик ва фаоллик тамойили конфликтологик тайёргарлик жараёнида бўлажак ўқитувчининг ўқитувчи раҳбарлиги остидаги онгли фаоллигини ифодалайди. Педагогик конфликтларни ҳал этишдаги онгли фаоллик “шунчаки оддий эслатиш ва эътибор кўрсатиш эмас, балки билимларни чуқурлаштириш жараёни”га қаратилиши лозим[99]. Бўлажак ўқитувчиларнинг конфликтологик тайёргарлик жараёнида педагогик конфликтларни ҳал этиш масаласи бўйича илм олишга нисбатан фаоллик ва онглиликни намоён этиши, назарий билимларга эга бўлишни, уларни таҳлил этиш ва тушунарли даражада ўзлаштириш педагогик низоларни ҳал этиш соҳасидаги назарий ғояларнинг амалий аҳамиятини англаб етишни тақозо этади, бу ўз навбатида онглилик ва фаоллик тамойилини ифодалайди. 88 Дифференциаллик ва индивидуаллик тамойили. Педагогик низоларни ҳал этишда бўлажак ўқитувчиларни дифференциал усулда уларнинг ижтимоий- психологик (мотивлар, қизиқишлар, йўналганлик, индивидуал тафовутлар), психофизиологик хусусиятлари (ёши, англаш имкониятлари), шахсий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади[98]. Педагогик низоларни ҳал этиш соҳасида бўлажак ўқитувчиларни ўқитиш жараёнини индивидуаллаштириш ўқитувчи томонидан бўлажак ўқитувчининг ўқув- англаш фаолиятини бошқариш тизими мавжуд бўлишини назарда тутади. Мазкур тизим ўзида индивидуал хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда мақсадлар, вазифалар, ташкил этиш, конфликтологик билим ва кўникмаларни ривожлантиришнинг максимал даражасини таъминловчи қизиқишлар, иқтидор, имконият ва хулқнинг индивидуал-педагогик усулининг базавий асослари, биргаликдаги продуктив фаолият шароитидаги педагогик низоларни ҳал этиш жараёнида педагогик фикрлаш маданияти ва бошқа жиҳатларни мужассам этади. Назария ва амалиётнинг бирлиги тамойили. Бўлажак ўқитувчининг конфликтологик компетентлиги ривожланишида назария ва амалиёт ўртасидаги алоқа бўлажак ўқитувчилар томонидан педагогик низоларни конструктив ҳал этиш бўйича амалий фаолият зарурлигини назарий жиҳатдан англаб етишини таъминлашда намоён бўлади. Бунда назария ва амалиётнинг ўзаро боғлиқлиги рефлексив усулларни бўлажак ўқитувчининг конфликтологик компетентлигини ривожлантириш воситаси сифатида қўллашда намоён бўлади. Натижада назария ва амалиётнинг боғлиқлиги тамойили бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик низоларни ҳал этиш соҳасида олган назарий билимлари уларнинг низоларни ҳал этиш амалий кўникмалари ва маҳорати шаклланиши жараёнида акс этади. Рефлексив бошқарув тамойили. Мазкур тамойилдан бўлажак ўқитувчи шахсида конфликтологик компетентликни ривожланишида фойдаланилиш субъектлар (ўқитувчи ва бўлажак ўқитувчи)нинг ўзаро боғлиқлигида бир қатор позицияларга риоя қилишни тақозо этади (айнан: субъектнинг ўзи, 89 ҳақиқатда қандай бўлса, шундай; субъект, у ўзини қандай кўрса, шундай; субъект, бошқалар уни қандай кўрса, шундай). Натижада мазкур тамойил бўлажак ўқитувчиларнинг ўқитувчи билан бирга ҳаракатлари давомидаги субъект сифатидаги позициясини ва уларда ўз фаолиятларини ўзлари бошқара олиш қобилиятини ривожлантиришни таъминлашга қаратилади[132,199-201]. Юқоридагилардан хулоса қилишимиз мумкинки, тадқиқотимизнинг тажриба-экспериментал базасини ташкил этувчи барча тамойиллар бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентлик ривожланишининг ўзига хосликларини рефлексив усуллар асосида акс эттиради. Фаолиятли босқич шунингдек, тажриба ишимиз давомида қўлланиладиган диагностик услублар, рефлексив усуллар ва конфликтологик компетентликни ривожлантириш жараёнида ўқув-тарбия ишларини ташкил этишнинг шаклларини ҳам ўз ичига олади. Фаолиятли босқичнинг ушбу таркибий қисмларини тадқиқот ишимизнинг кейинги параграфида ёритиб беришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Download 3.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling