Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент
Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни
Download 3.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full
2.2. Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни
ривожлантириш модели Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сон қарорида олий таълим тизимини келгусида янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш бўйича белгилаб берилган энг муҳим вазифалар олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш яъни педагог кадрларнинг касб маҳорати сифати ва савиясини узлуксиз юксалтириш, олий таълимнинг 75 маънавий-ахлоқий мазмунини оширишнинг[7] бугунги кунда долзарблигини ўзида ифодалайди. Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш жараёнининг умумий мазмуни бўлажак мутахассиснинг тайёргарлигига нисбатан мавжуд бўлган назарий-методологик ёндашувларни аниқлаш ва таҳлил этишни талаб этади. Бўлажак ўқитувчи шахсини тайёрлаш муаммоси бугунги кунда турли ёндашувлар позициясидан туриб фаол ҳал этилмоқда. Қуйида шундай ёндашувлардан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқамиз. Тизимли ёндашув Ю.К.Бабанский[14], В.В.Базелюк[15], Н.В.Бордовская[25], В.И.Загвязинский[37], В.А.Сластенин[101], Э.Г.Юдин[137], Н.А.Муслимов[68], Н.С.Саидаҳмедов[94], Қ.Т.Олимов[82], Қ.М.Абдуллаева[9] ва бошқа олимларнинг ишларида очиб берилган. Н.А.Муслимов тадқиқотларида тизимли ёндашувга қуйидагича таъриф берилади. Тизимли ёндашув – илмий билиш ҳамда ижтимоий амалиёт методологиясининг йўналиши бўлиб, унинг асосида объектларни тизим сифатида қабул қилиниши ётади. Тизимли ёндашув тадқиқотчининг объект яхлитлигини очиб беришга, унинг алоқалари турли типларини аниқлашга ҳамда уларни ягона назарий кўринишга келтиришга йўналтиради[68]. А.С.Макаренко таълим жараёнидаги тизимли ёндашувнинг муҳимлигини кўрсатиб берувчи бир қатор илғор тамойилларни тузиб чиққан. Олимнинг фикрича, инсон бўлакларга бўлиб тарбияланмайди, балки синтетик жиҳатдан ўзи дуч келадиган барча таъсир воситалари йиғиндиси ёрдамида шаклланади[60]. Замонавий фанда тизимли ёндашув асосида объектларни тизим сифатида ўрганиш, яъни тадқиқотни объект бутунлигини очиб беришга, ундаги ранг-баранг типларнинг ўзаро алоқаларини аниқлаш ва уларни ягона назарий манзарага бирлаштиришга йўналтирадиган илмий ёндашув ва ижтимоий амалиёт методологияси йўналиши назарда тутилади. Шунингдек, ушбу тамойил олий таълим муассасаларида амалга оширилаётган барча жараёнларни ўзаро бир-бирига боғлиқ тизим сифатида 76 бошқаришга асосланади[71,36]. Бўлажак ўқитувчининг конфликтологик тайёргарлиги жараёнига нисбатан қўлланганда тизимли ёндашув бир бутунлик касб этган, мотивацион-қадриятли, мазмунли, процессуал, баҳоловчи-натижали блоклардан тузилган жараёнли тизим сифатида ўрганишда намоён бўлади. Тизимли ёндашув муаммони аниқ қўйишни, уни ҳал этиш воситаларини белгилашни тақозо этади, тадқиқотни ва ўрганилаётган масалани ечишга қаратилган тизимлар ҳамда тизим бўлимларини ташкил этишга кўмаклашади[76]. Шундай қилиб, тизимли ёндашув қуйидагиларни назарда тутади: бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликнинг ривожланиш жараёни мақсадлари ва вазифаларини жамиятнинг ривожланиш даражаси ва таълим воситаларига мос равишда ўрганиш; қўйилган мақсадга эришиш учун таълим мазмунини саралаш; таълим воситаларини мақсад ва вазифаларга мос, педагогнинг тадқиқ этилаётган соҳа бўйича ваколати даражасида танлаш; бўлажак ўқитувчининг конфликтологик тайёргарлиги тизимини ривожлантириш ва самарали фаолиятини таъминлайдиган зарур шарт- шароитларнинг мавжудлигини таъминловчи ёндашув сифатида конфликтологик компетентликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Шахсий (шахсий-фаолиятли) ёндашув (В.В.Базелюк[15], Э.Ф.Зеер[40,27-35], И.А.Зимняя[41], И.Р. Левина[58,18-23], А.К.Маркова[61], Л.П. Качалова[50,132-138], В.И. Андриянова[11], Р.М. Медетова[65] ва бошқалар) номи унинг шахсий ва фаолият йўналишини, бошқача айтганда, шахсий ва фаолият имкониятлари доирасини очиб беришида кўринади. Шахсий компонент шахсий-йўналтирилган ёндашувга мос келади ва таълим марказида бўлажак ўқитувчининг шахси унинг манфаатлари ва эҳтиёжлари билан бирга келишини тақозо этади. Фаолият компоненти диққатни “фаолият” тушунчасига қаратади, бунда инсон фаоллигининг 77 ижодий яратувчанликка, бизни ўраб турган оламни ва ўзини такомиллаштиришга йўналтирилган махсус кўриниши[20] тушунилади. Тадқиқотимизда акс этган навбатдаги ёндашув компетентли ёндашув бўлиб, бу таълим натижаларига диққат қаратиладиган ёндашувдир. Ваҳоланки, бунда натижа сифатида олинган ахборот йиғиндиси эмас, балки шахснинг турли муаммоли вазиятларда намоён қиладиган қобилияти кўриб чиқилади. Компетентли ёндашув (Н.А. Муслимов[69], А.Х. Махмудов[63], О.А. Қуйсинов[142], Б.Х. Ходжаев[116], В.В.Базелюк[15], В.И. Байденко[16], В.А. Болотов[23], Э.Ф. Зеер[40], И.А. Зимняя[41], Д.А. Иванов[43], О.Е.Лебедев[57], А.В. Макаров[60] ва бошқалар) – таълим натижаларига диққат қаратиладиган ёндашувдир. Ваҳоланки, бунда натижа сифатида олинган ахборот йиғиндиси эмас, балки шахснинг турли муаммоли вазиятларда намоён қиладиган қобилияти кўриб чиқилади. Компетентли ёндашувни амалга оширишда таълим мазмуни тўртта асосий структуравий элементлардан иборат бўлган, педагогик жиҳатдан адаптациялашган ижтимоий тажриба сифатида намоён бўлади: 1) билиш фаолияти, унинг натижалари – билимлар шаклида қайд этилган тажриба сифатида; 2) фаолиятнинг маълум усуллари юзага чиқиши – намуна бўйича ҳаракатланиш маҳорати шаклидаги тажриба сифатида; 3) ижодий фаолият – низоли вазиятларда ностандарт қарорлар қабул қила олиш маҳорати шаклидаги тажриба сифатида; 4) эмоционал-қадриятли муносабатларини ўрнатиш – шахс ориентацияси шаклидаги тажриба сифатида[20]. Рефлексив-ижодий ёндашув (Ш.Э.Қурбонов., Э.Сейтхалилов., М.Қуронов., Р.Аҳлиддинов ва И.Мажидов[145], Ш.С.Шарипов[121,46], И.В.Морхова[67], В.И.Слободчиков[102], Г.С.Сухобская., Л.Л.Горбунова[104], И.С.Никифоров[77,132-134], А.Я.Наин[72], О.А.Иванов[43] ва бошқалар) бўлажак ўқитувчининг конфликтологик тайёргарлигига нисбатан қўлланилганда педагогик низоларни ҳал этиш 78 муаммоси бўйича ўқитилаётганлар томонидан ижодий фикрлаш рефлексив маданиятини юзага чиқаришга йўналтирилди. Бунда рефлекслашадиган фикрлаш усуллари ва уни ривожлантириш услубларининг таълим технологиялари кўринишидаги йиғиндиси ўзига хос янги, рефлексия номли фанни ўз ичига олган[15], жумладан, эвристик ва тадрижий амалиёт соҳасини юзага келтиради. Ш.Қурбонов, Э.Сейтхалилов, М.Қуронов, Р.Аҳлиддинов ва И.Мажидовларнинг фикрича, рефлексия самарали фикрлашнинг муҳим механизми бўлиб, у вазият ва ҳаракатларни баҳолаш, вазифаларни ҳал қилиш усуллари ва операцияларини топишни ўз ичига олади[145]. 2.2.1-жадвал Конфликтларни бартараф этиш компетентлигини ривожлантиришда ёндашувларнинг ўрни Тизимли ёндашув тадқиқот ишимизда қуйидагича акс этади: 1. Педагогик конфликтларни илмий тушуна олиш (педагогик низоларнинг юзага келиши бир бутунликка эгалиги, қисмлар ва тузулиши билан хусусиятланувчи тизим сифатида) усули сифатида. 2. Конфликтологик компетентликни ривожлантириш жараёни моделини ишлаб чиқиш тизимига кирувчи элементларни аниқлаш, элементлар ривожланиш даражасини белгилаш, улар ўртасида алоқа ўрнатиш, самарали фаолият ва ривожлантиришни таъминловчи интегратив омилларни аниқлаш, муҳит билан коммуникатив муносабатлар ўрнатиш, ривожлантирувчи ва фаолиятини таъминловчи шароитларини белгилашга ёрдам берадиган тамойил сифатида. 3. Бўлажак ўқитувчи шахсида конфликтологик компетентликни ривожлантиришга билим, маҳоратнинг тегишли тизими ёрдамида эришиш шароити сифатида[98]. Тадқиқот ишимизда шахсий- фаолиятли ёндашув қуйидагича намоён бўлади: 1. Конфликтологик тайёргарлик давомида бўлажак ўқитувчи билан юзага келадиган педагогик низоларни илмий англаш жараёнидаги зарур воситалар[98] (бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик низоларни илмий англаш жараёнидаги шахсий-фаолиятли фаоллигини ва уларнинг психикаси, билиш жараёнлари, шахсий сифатлари, фаолият хусусиятларини янада ривожлантириш) сифатида. 2. Ўқитувчи позициясидан қараганда бўлажак ўқитувчиларнинг аниқ мақсадга йўналтирилган фаолиятини субъект-субъект биргаликдаги ҳаракати, ўқув топшириқларини ҳамкорлик манфаатларига йўналтирилганлик, ҳаётий режалар, қадриятларга асосланган, шахсни унинг ижодий имкониятларини ривожлантириш учун педагогик низоларни ҳал этиш муаммолари бўйича ўқитиш маъносини англаш контекстида биргаликда ҳал этиш учун ҳамкорлигини амалга ошириш орқали ташкил қилиш ва бошқаришни англатади. 79 3. Бўлажак ўқитувчи позициясидан қараганда ўз-ўзини бошқаришни ривожлантиришга, конфликтологик тайёргарлик жараёнида ўз-ўзини баҳолашга ёрдам беради 4. Бўлажак ўқитувчининг конфликтологик компетентлигини ривожлантиришда ҳамкорликка, педагогик низоларни конструктив бартараф этиш жараёнига ўзини баҳолаши ва ўз шахсини ривожлантириши орқали эришиш шарти сифатида тадқиқотимизда шахсий-фаолиятли ёндашув акс этади. Тадқиқот ишимизда компетентли ёндашув қуйидагича намоён бўлади: 1. Педагогик низоларни илмий англаш жараёнида бўлажак ўқитувчининг конфликтологик тайёргарлиги сифатида (педагогик конфликтнинг алоҳида жиҳатларини турли фанлар доирасида англаш, уларнинг алоқадорлигини ўрганиш ва шу асосда яҳлит тасаввур ҳосил қилиш). 2. Конфликтологик тайёргарликнинг гносеологик, мазмунли, дидактик жиҳатларини ўқув материалларини ўргатиш жараёнида интегратив алоқаларни ўрнатиш ва ўқув фаолиятининг умумлашган усулларини шакллантиришга ёрдамлашадиган, натижада, ўқув ахборотларини қайта ишлаш ва ўзлаштириш суръати тезлашадиган, максимал даражада билим ва кўникмаларни эгаллашни таъминлайдиган тамойил сифатида. 3. Бўлажак ўқитувчининг конфликтларни бартараф этиш компетентлигини ривожланишига илмий билимларнинг интеграциялашуви ва конфликтологик тайёргарлик жараёнидаги синтетик маҳорат шаклланиши орқали эришиш шартлари сифатида намоён бўлади. Тадқиқотимизда компетентли ёндашувни қўллашдан мақсад бўлажак ўқитувчини низоли вазиятларда педагогик қарор қабул қилишга тайёрлаш сифатини таъминлашдан иборат. Конфликто- логик компетент- ликни ривожланти- ришда рефлексив- ижодий ёндашувнинг ўрни 1. Бўлажак ўқитувчи томонидан низоларни илмий англаш жараёнидаги зарур методологик восита сифатида. 2. Бўлажак ўқитувчининг педагогик низоларни ўқув муассасаси орқали ҳақиқий билимлар базасида ўқитувчи ва ўқувчининг биргаликдаги фаолияти орқали ҳал этиши, ўзини адекват баҳолаши ва шахсини такомиллаштириб боришини таъминловчи назарий-методологик тамойил сифатида. 3. Бўлажак ўқитувчининг конфликтларни бартараф этиш компетентлигини ривожлантиришда низоларни ҳал этишдаги таҳлил ва ўз-ўзини таҳлил қилишнинг бирлигини таъминловчи восита сифатида ифодаланади. Юқоридагилардан хулоса қилишимиз мумкинки, бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш жараёнида тизимли (умумилмий сифатида), шахсий-фаолиятли (назарий-стратегия сифатида), компетентли ва рефлексив-ижодий (амалий-йўналтирилганлик сифатида) ёндашувлардан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш муаммоси бўлажак ўқитувчи шахси, педагогик жараён 80 иштирокчилари ва ўзаро манфаатлар тўқнашувининг педагогик-психологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда ривожлантириш жараёнининг босқичлари, конфликтологик компетентликнинг компонентлари, ривожлантириш жараёнининг тамойиллари, шакл, метод ва натижаларни баҳолашнинг оптимал вариантларини ишлаб чиқиш ҳамда моделлаштиришни талаб этади. Модель лотинча modulus – ўлчов, меъёр маъноларини англатиб, бирор нарсанинг худди ўзидек ёки кичрайтириб, катталаштириб олинган, кўплаб ишлаб чиқариш учун андоза бўла оладиган нусхаси[140]. Моделлаштириш бу билиш объектининг ҳар хил моделларини яратиш ва ундан илмий ижодда фойдаланиш имконини берувчи илмий методдир. Моделлаштириш методида объект ўрнига унинг модели ўрганилади[95,52- 53] . Моделлаштирмоқ – бирор нарсанинг моделини ишламоқ, яратмоқ[140]. Ж.Ҳасанбоев, Х.Тўрақулов, М.Ҳайдаров, О.Ҳасанбоеваларнинг таъкидлашича, яратилаётган моделни дастлабки ва якуний кўринишда ишлаб чиқиш ва уни амалий қўллаш даражасига етказиш педагогик лойиҳалашдир. Педагогик фаолиятда лойиҳалаш объектлари педагогик жараён, педагогик – вазият, педагогик – тизим бўлиши мумкин[139,157]. Муаллифларнинг фикрларидан хулоса қилиш мумкинки, конфликтологик компетентликни ривожлантириш жараёнини моделлаштириш – бу таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга бўлган талаблар асосида ишлаб чиқилган, зарурий усул, метод ва воситалардан фойдаланишни ифодаловчи, мазкур жараённи ташкил этиш босқичлари, функциялари, тамойиллари ҳамда шаклларини акс эттирувчи таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда қўлланиши мумкин бўлган андозадир. Бўлажак ўқитувчиларнинг конфликтологик компетентлигини ривожлантиришга нисбатан мавжуд ёндашувларни кўриб чиқиб, ушбу жараённи қуйидаги моделини тақдим этамиз. (2.2.1-расмда акс этган). Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш модели тўртта бир-бири билан боғлиқ босқичлардан иборат: 81 1) мотивацион-қадриятли; 2) мазмунли; 3) фаолиятли; 4) натижаларни баҳоловчи. Download 3.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling