Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент
– ўқитувчи фаолиятида коммуникация, мулоқот маданияти ҳамда психологияси; –
Download 3.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full
– ўқитувчи фаолиятида коммуникация, мулоқот маданияти ҳамда
психологияси; – мулоқот жараёнида шерикларнинг эмоционал соҳасини англай олиш; – Шарқ мутафаккирларининг конфликтларни юзага келиш сабаблари ва уларни бартараф этиш ҳақидаги педагогик ғоялари; – ўқитувчи педагогик фаолиятида касбий рефлексиянинг аҳамияти; – педагогик фанларни ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ташхис этиш; – таълим жараёнида таълим олувчи шахси ва унинг ўзига хос хусусиятлари; – конфликтогенлар, низо, унинг мазмуни ва турлари, конфликт сигналлари; – ўқитувчи ва ўқувчи ўртасидаги низоларнинг ўзига хос хусусиятлари; – жамоадаги конфликт ва уни ечимга олиб келиш йўллари; – педагогик конфликтологияда тана забони, конфликтларни бошқариш тартиблари ва усуллари; – таълим-тарбия жараёнидаги конфликтли вазиятлар профилактикаси; – педагогик конфликт эволюцияси, вазиятни нотўғри идрок этиш ва унинг оқибатлари, педагогик конфликтнинг ривожланиш босқичлари; – педагогик фаолиятда муаммоли вазиятлар, ўқувчилар орасидаги конфликтли вазиятлар, таълимий ҳамкорлик - педагогик конфликтни ечишнинг самарали шакли сифатида; – конфликт динамикаси ҳамда конфликтли вазиятларда стрессга чидамлилик; – мулоқотчанлик, шахсни ривожлантирувчи, стрессни бартараф этувчи тренингларни ташкил этиш; 74 – конфликтли вазиятларни ҳал этишда оиланинг роли; – “Ота-она ва бола” муносабатлари психодиагностикаси – субъектив назорат даражасини, ёлғончилик, манманлик, эмоционал ҳолатларда ўзини ўзи баҳолашни диагностика қилишнинг моҳияти; – оғишган хулқнинг психологик таснифи, ахлоқий бузилишлар, тажовузкор ахлоқнинг мазмун-моҳияти, тажовузкор ахлоқ диагностикаси ва коррекцияси, ҳиссий ҳолатларни коррекциялаш усуллари кабиларни мазмунида ифодаловчи машғулотлар конфликтологик компетентликни ривожлантиришда педагогик-психологик фанларнинг аҳамиятлилигини ўзида акс эттиради. Юқоридагилардан хулоса қилишимиз мумкинки, бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантиришда педагогик-психологик фанлар ўзига хос имкониятга эга. Бироқ фанларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, ушбу мавзулар мазмунига турлича урғу берилганлиги кузатилди. Турли фанлар мазмунида ифодаланган назарий, амалий, семинар ва мустақил таълим машғулотлари мазмунини ягона бир мақсадга, яъни бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш нуқтаи назаридан тизимлаштириш ва махсус машғулотлар (аудиториядан ташқари машғулотлар) ташкил этиш тадқиқот ишимизнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилиши мумкин. Download 3.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling