Назорат муҳитининг ишончлилик даражасини халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш илхамов Шавкат Исламович
Download 64.32 Kb.
|
ТДИУ Илхамов Ш.И. (2) (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- Ключевые слова
- Keywords
Назорат муҳитининг ишончлилик даражасини ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚ БАҲОЛАШ Илхамов Шавкат Исламович Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори (DSc) E-mail: shavkat.i@mail.ru Аннотация. Мақолада аудиторлик текширувлари жараёнида ички назорат тизимининг назорат муҳити ишончлилигини халқаро стандартларга мувофиқ баҳолашнинг методологик масалалари ёритилган. Калит сўзлар: аудит, ички назорат, халқаро стандартлар, назорат муҳити, назорат воситалари,бухгалтерия ҳисоби тизими. ОЦЕНКА УРОВНЯ НАДЕЖНОСТИ КОНТРОЛЬНОЙ СРЕДЫ ПО МЕЖДУНАРОДНЫМ СТАНДАРТАМ Аннотация. В статье освещены методологические вопросы оценки достоверности среды системы внутреннего контроля в процессе аудиторской проверки в соответствии с международыми стандартами. Ключевые слова: аудит, внутренний контроль, международные стандарты, среда контроля, средства контроля, система бухгалтерского учета. ASSESSMENT OF THE LEVEL OF RELIABILITY OF THE CONTROL ENVIRONMENT ACCORDING TO INTERNATIONAL STANDARDS Abstract. The article highlights the methodological issues of assessing the reliability of the environment of the internal control system in the process of auditing in accordance with international standards Keywords: audit, internal control, international standards, control environment, controls, accounting system. Кириш Агар аудиторлик ташкилоти хўжалик юритувчи субъектнинг ички назорат тизимини умумий ўрганиш натижалари бўйича ўзининг иш фаолиятида ички назорат тизимига таяниши мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилса, бу ҳолда у, халқаро аудит стандарти [1] га мувофиқ назорат муҳити ва назорат фаолиятининг ишончлилигини дастлабки баҳолашни амалга ошириши лозим. Бизнинг амалиётда ушбу мақсад учун бир босқич назарда тутилган – ички назорат тизимининг ишончлилигини дастлабки баҳолаш. Бироқ баҳолаш жараёнини назорат муҳити ва назорат воситаларининг ишончлилигини баҳолашдан иборат иккита босқичга бўлиш ҳам услубий, ҳам ташкилий жиҳатдан шартланган: назорат муҳити умуман хўжалик субъектини тавсифлайди, назорат воситалари эса ҳар бир хўжалик жараёни, хўжалик операциялари учун хосдир. Download 64.32 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling