Назорат муҳитининг ишончлилик даражасини халқаро стандартларга мувофиқ баҳолаш илхамов Шавкат Исламович


-жадвал Назорат муҳитининг ички назорат тизимининг ишончлилигига


Download 64.32 Kb.
bet6/8
Sana16.06.2023
Hajmi64.32 Kb.
#1516181
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ТДИУ Илхамов Ш.И. (2) (2)

2-жадвал
Назорат муҳитининг ички назорат тизимининг ишончлилигига
таъсирини баҳолаш



т/р

Омиллар номи

Омиллар шартли белгиси

Вазн коэффициенти

1.

Корхонанинг бошқарув тизими

А1

1

2.

Раҳбарнинг кадрлар сиёсати

А2

1

3.

Корхонанинг алоҳида балансдаги бўлинмаси фаолияти устидан назорат

А3

1

4.

Молия-хўжалик фаолияти натижаларини ички назорат тизими мавжудлиги ва амал қилиши

А4

0,9

5.

Мустақил ички назоратнинг мавжудлиги ва амал қилиши

А5

1,1

Назорат муҳитининг ички назорат тизимининг ишончлилигига таъсирини баҳолаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади:


(1)
Ҳар бир омил шартли белгига эга - Anm, бу ерда: п – ички назорат тизими элементининг тартиб рақами, m – ички назорат тизими элементини тавсифловчи омилнинг тартиб рақами. Баҳолашни ўтказиш учун ҳар бир омилга улар ҳам ҳарфли-рақамли белгига эга бўлган балл (вазн коэффициенти) берилади - Бпт, бу ерда п – ички назорат тизими элементининг тартиб рақами, m – балл бериладиган ички назорат тизими элементини тавсифловчи омилнинг тартиб рақами.
Бизнинг фикримизча, аудиторлик текширувининг режасини ишлаб чиқиш учун алоҳида назорат воситалари тўғрисида етарлича тасаввурга эга бўлиш лозим, шунингдек счётларнинг қолдиғи ёки бир хил хўжалик операцияларининг гуруҳи бўйича қарорлар даражасида назорат рискини дастлабки баҳолаш амалга оширилиши керак. Бунда назорат тадбирларини қўшимча равишда ўрганиб чиқишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлаш учун зарур бўлган ушбу тадбирларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги билимларга биз назорат муҳитини ва бухгалтерия ҳисоби тизимини ўрганиб чиқиш жараёнида эга бўлдик.
Алоҳида назорат воситаларини ўрганиб чиқиш якунларига кўра, хўжалик юритувчи субъектда мавжуд бўлиб, мунтазам равишда қўлланиладиган ички назорат воситалари алоҳида тарзда ёки биргаликда сезиларли ҳисобланган хатоларни ўз вақтида аниқламаслиги ва тузатмаслиги ва (ёки) бундай хатоларнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилмаслиги эҳтимоли белгиланади, яъни назорат риски аниқланади. Назорат риски ички назорат воситаларининг ишончлилик даражасини тавсифлайди, улар ўзаро бир-бирини тўлдирувчи категориялар ҳисобланади: ишончлиликнинг юқори даражасига паст риск, ишончлиликнинг ўртача даражасига ўртача риск, ишончлиликнинг паст даражасига юқори риск мос келади.
Назорат муҳитининг ишончлилигини баҳолаш услубиятидан фарқли ўлароқ назорат воситаларининг ишончлилигини дастлабки баҳолаш услубияти айрим мутахассисларнинг [11] ишларидан ташқари мавжуд манбаларда деярли учрамайди.
Агар назорат фаолияти ишончлилигини дастлабки баҳолаш якунларига кўра ички назоратнинг айрим воситаларига ишониш тўғрисида қарор қабул қилинса, яъни улар ишончлилигининг дастлабки баҳоси “паст” баҳодан фарқ қилса, у ҳолда молиявий ҳисоботнинг модда ва кўрсаткичларини текшириш жараёнида назорат воситаларини тестдан ўтказиш деб номланувчи баҳолашнинг ишончлилигини тасдиқлаш юзасидан махсус тадбирлар амалга оширилади.
Шундай қилиб, мазкур босқичнинг мақсади тестдан ўтказиш мумкин бўлган молиявий ҳисоботнинг модда ва кўрсаткичларини аниқлашдан иборат.
Бундай кўрсатма ички назорат воситаларининг ишончлилигини мавҳум баҳолашга йўл қўйиб бўлмайди, баҳолаш молиявий ҳисоботнинг муайян моддалари бўйича амалга оширилиши лозим деган фикримизнинг қўшимча тасдиғи ҳисобланади.
Ўз навбатида, алоҳида назорат воситаларининг ишончлилигини дастлабки баҳолаш; субъект фаолиятининг жараёнлари деб номланувчи назорат тадбирлари билан ўзаро боғланган хўжалик операцияларини аниқлаш; хўжалик субъекти фаолиятининг муайян жараёнларига хос бўлган назорат воситаларининг ишончлилигини дастлабки баҳолаш босқичини амалга ошириш дастурини тузишни алоҳида босқичга ажратиш мутлақо тўғри ҳисобланади.
Шундай қилиб, ички назорат тизимини баҳолашнинг ушбу босқичи учун субъект фаолиятининг жараён тушунчаси асосий тушунча ҳисобланади.
Назорат бошқарувнинг умумий тизим функциялари жумласига киради, шунинг учун бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимларини ўрганиш қоидаларини ишлаб чиқишга бошқарув тизимларини барпо этишда қўлланиладиган ёндашувларни мослаштириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Тизимли ёндашув нафақат аудит мақсадига эришишда бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимларини ўрганишнинг ролини аниқлашни, балки ички назорат воситаларини ўрганиш қоидаларини ишлаб чиқишда бухгалтерия ҳисоби бўйича қоидаларда белгиланган талабларни қўллаш учун ушбу тизимлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ҳисобга олишни назарда тутади. Тадқиқотимизнинг биринчи бобида асосланганидек, хўжалик операцияси ички назорат воситаларини ўрганиш ва баҳолаш услубини яратишга нисбатан тизимли ёндашувнинг асоси ҳисобланади. Бир хил хўжалик операцияларини бухгалтерия ҳисоби счётларида умумлаштириш чоғида молиявий ҳисоботнинг моддалари шаклланади.
Хорижий мутахассисларнинг фикрига кўра, “аудиторлик текшируви жараёнида ўрганиладиган ички назорат тизимига нисбатан ёндашув шартли равишда барча хўжалик операцияларини уларга бўлиш мумкин бўлган ва хўжалик субъект раҳбари томонидан белгиланган барча назорат тадбирлари уларга амал қиладиган “ишбилармонлик фаоллиги жараёнлари”нинг мавжуд бўлишини назарда тутади” [4, C.157]. Ҳар бир жараён хўжалик операцияларининг субъект фаолиятининг муайян турларига боғлиқ бўлган бир неча хилларини ўз ичига олади. Хўжалик операцияларини жараёнларга бўлишнинг асосида, мутахассисларнинг фикрича, назоратнинг турли тадбирлари ва амалларини қўллаш тамойили ётади.
Р.Адамс назоратнинг қуйидаги “асосий функционал соҳаларини” ажратади: “сотиш ва дебиторлик қарзлари; таъминот ва кредиторлик қарзлари; тўловлар ва кассага пул маблағлари тушуми; ходимлар билан иш ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар; асосий воситалар ва заҳиралар” [13]. Ф.Л.Дефлиз ва бошқалар аудиторлик текширувини ўтказиш учун субъект фаолиятининг бошқача жараёнларини ажратадилар: “даромад олиш жараёни – маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишни назарда тутувчи хўжалик операцияларининг йиғиндиси; таъминот жараёни – сотиб олиш ва тўловларни амалга оширишни назарда тутувчи хўжалик операцияларининг йиғиндиси; ишлаб чиқариш жараёни - маҳсулот (иш, хизмат) ларни ишлаб чиқаришни назарда тутувчи хўжалик операцияларининг йиғиндиси” [12, C.158]. Д.К.Робертсон эса субъект молиявий-хўжалик фаолиятининг бешта жараёнини ажратади – даромадлар олиш жараёни, таъминот ва сарфлаш жараёни, ишлаб чиқариш жараёни, иш ҳақи бўйича маблағлар ҳаракати жараёни ва молия-инвестиция жараёни. Унинг фикрига кўра, “жараёнлар бўйича бухгалтерия ҳисоби счётларини ташкил этиш ғояси шундан иборатки, одатда барча ушбу счётларга даҳлдор бўлган операциялар билан боғлиқ счётлар гуруҳланади, шунингдек ҳар бир счётни гўё у ўз ўзича мавжуддек текширгандан кўра тадбирларни мувофиқлаштирган ҳолда бундай ўзаро боғлиқ счётларни текшириш осонроқ” [14].
Биз кўпроқ Ф.Л. Дефлиз ва бошқалар ишларида ифодаланган нуқтаи назарга қўшиламиз, чунки аудиторлик текшируви жараёнида мақсадлар учун хўжалик субъект фаолиятининг муайян жараёни бухгалтерия ҳисобининг муайян счётларининг йиғиндиси сифатида ўз ўзидан эмас, балки унда назоратнинг муайян воситаларини мунтазам равишда қўллаш нуқтаи назаридан қизиқиш уйғотади. Айнан шунинг учун ҳам “ҳисоботнинг одатда операциялар жараёнлари бўйича эмас, балки муҳимлик нуқтаи назаридан текширувлар ёрдамида текшириладиган молиявий счётларини аудит қилиш амалларини ажратадилар”. Уларнинг таъкидлашларича, бухгалтерия ҳисобида камида “счётларнинг аудитор улар учун одатда назорат тестлари стратегиясини қўлламайдиган иккита гуруҳи мавжуд: нақд пуллар ва мол-мулк, бинолар ва жиҳозлар” [12]. Бухгалтерия ҳисобининг бундай счётлари жумласига хорижий мутахассислар уларга нисбатан ички назорат воситаларини ўрганиш ва баҳолаш усулларини қўлламаган ҳолда қуйидагиларни киритадилар: “нақд пуллар, асосий воситалар, молиявий қўйилмалар, келгуси давр харажатлари, бюджет билан ҳисоб-китоблар, маблағлар ҳисобини юритиш счётлари, кредитлар ва қарзлар” [12]. Шунга ўхшаш қоидалар мамлакатимиз ва Россия олимлари орасида ҳам амал қилади – “касса, банкдаги ҳисоб-китоб, валюта ва бошқа счётлар бўйича операциялар, таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар ва айрим бошқа операциялар” [15] фақат ёппасига усул билан текширилади.

Download 64.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling