Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Мезонлар  Тажриба гуруҳи 89 нафар


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

Мезонлар 
Тажриба гуруҳи 89 нафар
Назорат гуруҳи 88 нафар
Импульсив Формал Оптимал Импульсив Формал Оптимал
Мотивацион-
қадриятли мезон 






Когнитив мезон 






Коммуникатив 
мезон 






Эмоционал-
иродавий мезон 






Рефлексив мезон 






Ташкилий-
фаолиятли мезон 
10 





Жами 
синалувчилар 
сони: 
50 
29 
10 
49 
30 

Тажриба-синов 
ишлари 
натижаларига 
кўра, 
конфликтологик 
компетентлик ривожланганлигининг импульсив, формал ва оптимал 


59 
даражаларини конфликтологик компетентлик компонентларига алоқадорлик 
кўрсаткичлари акс эттирилди ва тажриба ҳамда назорат гуруҳларида деярли 
бир хил натижалар қайд этилди. 
Асословчи тажриба-синов ишлари таҳлилига кўра, хулоса қилишимиз 
мумкинки, тажриба ва назорат гуруҳларидаги респондентларда кузатилган 
конфликтологик компетентлик ривожланганлигининг импульсив, формал, 
оптимал даражалари ўртасида фарқлар кузатилмади. Маълумки, респондент-
талабаларда 
конфликтологик 
компетентлик 
кўникмаларининг 
шаклланганлиги улар томонидан муаммога доир назарий ҳамда амалий 
билимларнинг пухта ўзлаштирилганлиги билан белгиланади. Шу сабабли 
тажриба-синов ишлари оғзаки ва ёзма савол-жавоблар, муаммоли вазиятлар, 
амалий ҳамда тест топшириқларидан иборат бўлди (улар ҳақида ишнинг 
навбатдаги бобида батафсил сўз юритилади). Талабалар ўртасида ташкил 
этилган синов ишларининг натижаларига кўра статистик таҳлил ўтказилди. 
Статистик таҳлил учун Стьюдент-Фишер методидан фойдаланилди. Ушбу 
метод назорат ва тажриба гуруҳлари ўртасидаги фарқни топиш имкониятига 
эгалиги учун статистик таҳлил методи сифатида танлаб олдик.
Сўнгги йилларда олий таълим тизимидаги ўқитувчи ва таълим олувчи 
шахси ўртасидаги таълимий муносабатларни ўрганишга, тадқиқ этишга 
нисбатан эътибор берилишига қарамасдан, педагогик конфликтларни 
конструктив 
бартараф 
этиш, 
конфликтологик 
компетентлик, 
уни 
ривожлантиришнинг мазмуни ҳам назарий ҳам амалий жиҳатдан етарлича 
ёритиб берилмаганлигини, соҳанинг методик ва технологик таъминоти 
бўйича манбаалар тизимлаштирилмаганлигини кузатишимиз мумкин. Бу эса, 
тадқиқот мавзусини долзарблигини ифодалаш билан бирга экспериментал 
хулосалар асосида мавжуд дидактик ва методик манбааларни таҳлил этиш, 
тизимлаштириш ва шакллантиришга имконият ҳам яратди.
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантириш олий таълим тизимида нафақат шахслараро муносабатлар 
тизимини тартибга солади балки, таълим жараёнининг сифатини 


60 
оптималлаштиришга ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Конфликтологик 
компетентликни ривожлантириш қандайдир мавҳум жараён бўлмай, алоҳида 
ёндашув, тамойил, усулларни талаб этади. Ишнинг навбатдаги бобларида 
махсус методика ҳамда тажриба-синов ишларининг моҳияти хусусида сўз 
юритилади. 

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling