Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент
Download 3.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full
Конфликтологик компетентликнинг импульсив даражаси – кон-
фликтологик билим ва маҳоратни эгаллашга бўлган ўқув мотивациясининг йўналганлиги паст даражада, бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик низоларни ҳал этиш соҳасидаги педагогик позицияси ва қадриятли муносабат шаклланмаган фақат айрим мавзулар, фактлар, ҳодисаларга қизиқиш мавжуд. Билимлар ҳажми эпизодик, юзаки, минимал; билимлар маиший ҳарактер касб этади. Танқидга муносабати ва низолашувчанлик даражасида паст даражада. Мулоқотга кириша олишда қийинчиликлар мавжуд, мулоқотда ўзини ўзи бошқариш, мулоқотчанлик ва коммуникатив назорат паст даражада, фикрларини аниқ, равон баён эта олмайди, кутилмаган вазиятларга нисбатан ҳиссий таъсирчан, ўзига мақбул бўлмаган ҳолатларни қўпол рад этади, ўзига кўп ҳолларда адекват баҳо бера олмайди. Шахслараро муносабатларда, низоли вазиятларда иштирокчиларнинг ҳаракатлари ва қадамларини аниқ баҳолай олмайди. Низоли вазиятларда эмоцияга асосланган хатти-ҳаракатлар стратегиясини танлаш кузатилади, эмоционал ҳолатларда ўз-ўзини назорат қилиш ва зарурий иродавий сифатлари ривожланмаган. Фаолият 50 рефлексияси, мулоқот ва бошқа шахслар билан ўзаро таьсир рефлексияси паст даражада ривожланган, ўзига ишонмайди. Педагогик конфликтларни ҳал этиш жараёнидан ўзини олиб қочади, ташкилотчилиги шаклланмаган, конфликтларда биргаликдаги ҳаракат, вазиятни таҳлил қилиш, баҳолаш кўникмалари шаклланмаган. Конфликтологик компетентликнинг формал даражаси - шахсий ривожланишда қизиқиш, мотив, эҳтиёж кузатилади. конфликтологик билим ва маҳоратни эгаллашга бўлган ўқув мотивациясининг йўналганлиги ўрта даражада. Субъект-субъект муносабатларига нисбатан қадриятли муносабатнинг дифференциациялашган таркиби энди шакллана бошлаган, билим ва маҳорат ҳажми катта эмас, педагогик низоларни ҳал этиш соҳасидаги назарий, услубий ва амалий билимлар, тамойиллар, қонунлар, қонуниятларни англаш элементлари ва педагогик низоларни ҳал этиш соҳасидаги назарий, услубий маҳоратнинг сезиларсиз равишда шаклланганлиги ва уларнинг намуна бўйича бажара олиш кузатилади[98]. Танқидга муносабати ва низолашувчанлик ўрта даражада ривожланган. Мулоқотда ўзини ўзи бошқариш, мулоқотчанлик ва коммуникатив назорат ўрта даражада. Мулоқотга кириша олади, аммо низоли вазиятларда фикрларини аниқ, равон баён эта олмайди, янгича қарашларга муносабати ноаниқ, пассив позицияни намоён этади. Эмоционал-иродавий жиҳатдан барқарорлиги вазиятга боғлиқ, баҳсларда қатъий, ҳукмронлик қилишга уринади. эмоционал ҳолатларда ўз- ўзини назорат қилиш ва иродавий сифатлари ўрта даражада ривожланган. Ўз- ўзини баҳолаши барқарор эмас, меъёрдан у ёки бу томонга оғиш ҳолатлари рўй бериши мумкин. Педагогик низоларни ҳал этиш соҳасидаги хулқ-атворнинг битта стратегиясидан фойдаланиш кузатилади. Фаолият, мулоқот ва бошқа шахслар билан ўзаро таьсир рефлексияси ўртача, ўзига ишончидан кўра ишончсизлик кучлироқ. педагогик низони ҳал этишдаги педагогик биргаликдаги ҳаракат натижаларини таҳлил қилиш, ташкил этиш, баҳолаш унсурлари ўрта даражада ривожланган. 51 Конфликтологик компетентликнинг оптимал даражаси - конфликтологик билим ва маҳоратни эгаллашга бўлган ўқув мотивациясининг йўналган, қадриятли муносабатнинг шаклланган, бўлажак ўқитувчи методология, назария, методика, педагогик низоларни ҳал этиш амалиёти соҳаларида катта ҳажмдаги билимларга эга, билимлар тизимли, барқарор, олинган билимларнинг реал педагогик фаолиятда қўллаш имконияти яққол кўриниб туради. Тинчликсевар, низолардан осонлик билан чиқиб кетадиган, танқидга нисбатан ўз эмоцияларини бошқара олади. Жамоа бўлиб ишлай олиш, қарорлар қабул қилишда қатнашиш, ўз фикрини бошқаларга тушунарли қилиб айта олиш, маълумотларни эътирозсиз қабул қилиш, ҳиссиётларини мулоқотда назорат этиш, бахс- мунозараларда устунликка интилмаслик кузатилади. Бошқаларнинг фикрига нисбатан юқори даражада чидам билан муносабатда бўла олади. Мулоқотда ўзини ўзи бошқариш, мулоқотчанлик ва коммуникатив назорат юқори даражада. Ўзини ўзи баҳолашнинг юқори даражаси ва адекватлигига эга, ўз қадами ва ўзаро низоли субъектлар ҳаракатларини таҳлил қила олади. Эмоционал ҳолатларда ўз-ўзини назорат қилиш ва иродавий сифатлари ривожланган. Педагогик низоларни ҳал этиш жараёнидаги хулқнинг индивидуал-педагогик усули базавий асослари шаклланган, вазиятга қараб барча хулқ-атвор усулларидан фойдалана олади, педагогик низода ўз шахсини бошқариш маданиятининг ижодий декомпозицияси ривожланган, рефлексивлик (фаолиятнинг рефлексияси, мулоқот ва бошқа шахслар билан ўзаро таьсир рефлексияси ривожланган. Педагогик низони ҳал этишдаги ўзаро педагогик ҳаракатлар натижаларини конструкциялаш, амалга ошириш, баҳолашга нисбатан ижодий ёндашув (ташкилотчилик) амалга оширилади. Download 3.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling