Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

Илмий 
назарий 
тадқиқотларни 
таҳлил 
қилган 
ҳолда, 
конфликтологик компетентлик тушунчасига қуйидагича муаллифлик 
таърифини берамиз: педагогик жараёндаги шахслараро конфликтларни 
конфликтологик билим ва маҳоратига таянган ҳолда самарали 
бартараф этишни ифодаловчи, шахснинг интеграл сифатларини ўзида 
мужассамлаштирувчи бўлажак ўқитувчи шахсининг қобилияти. 
Илмий тадқиқотимизга оид тушунчалар, компетенция, компетентлик, 
конфликтологик компетентлик тушунчаларини таҳлил қилиб, биз педагогик 
конфликтларни ҳал қилишда низолар бўйича билим олиш истагини акс 
эттирадиган, қабул қилинган қарорлар учун жавобгарлик ва конструктив 
кўникмалардан фойдалана олишни ифодалайдиган рефлексив-педагогик 
усулларга 
тўхталиб 
ўтамиз. 
Тадқиқотимизда, 
конфликтологик 
компетентликни ривожлантиришга қаратилган рефлексив усуллар деганда, 
педагогик муносабат субъектларининг ҳаракатларини таҳлил қилиш, ўзини 
ўзи баҳолаш, ривожлантириш ва педагогик низоларни ҳал қилиш учун ўзини 
ўзи такомиллаштиришга қаратилган усулларни тушунамиз. Рефлексив 
усуллар педагогик рефлексиянинг мазмунида англашилади, бу эса рефлексия 
ва педагогик рефлексия тушунчаларининг семантик моҳиятини кўриб 
чиқишни талаб этади. 
Рефлексия (лотинча “reflexio” – ортга қайтиш, акс этиш): кишининг ўз 
хатти-ҳаракатлари, уларнинг асосларини тушуниб этиши, фахмлашига 


35 
қаратилган назарий фаолияти; билишга доир алоҳида фаолият; шахсий 
кечинмалари, ҳис-туйғулари ва ўй-хаёллари моҳиятини фикрлаш орқали 
англаш[136,14]. 
Ш.С.Шодмонованинг “Олий ўқув юртлари талабаларида мустақиллик 
тафаккурини шакллантириш ва ривожлантириш” (касб таълими йўналиши 
мисолида) номли педагогика фанлари бўйича докторлик диссертациясида 
Ш.Қурбонов, Э.Сейтхалилов, М.Қуронов, Р.Аҳлидинов ва И.Мажидовлар 
томонидан рефлексиянинг қуйидаги хусусиятлари келтириб ўтилади:
- рефлексия самарали фикрлашнинг муҳим механизми;
- юз бераётган ҳодисани тушуниш жараёнларини алоҳида ташкил этиш 
(вазият ва ҳаракатларни баҳолаш, вазифаларни ҳал қилиш усуллари ва 
операцияларини топишни ўз ичига олади);
- вазифаларни ҳал қилишга жалб этилган индивид ҳамда бошқаларнинг 
ўзини ўзи таҳлил қилиши, ўз ҳолати ҳамда ҳаракатларини фаол ўйлаб 
кўришидан иборат жараён[135,130]. Шу сабабли рефлексия (орқага қайтиш) 
ичдан (бир индивиднинг кечинмалари ва ўзига ўзи ҳисоб бериши) ҳам, 
ташқаридан (жамоа бўлиб фикрлаш фаолияти ва биргаликда ечим излаш 
сифатида) ҳам бўлиши мумкин. 
Психологияда рефлексия “субъект томонидан ўзининг ички психик 
жараёни ва ҳолатларини билиш, назорат қилиш” мазмунида талқин 
қилинади[109]. Рефлексия – шунчаки субъектнинг ўзини ўзи билиши ёки 
тушуниши эмас, балки бошқалар томонидан “рефлексияланувчини”[109] қан-
дай билиши ва унинг шахсий хусусиятларини, эмоционал реакцияларини ва 
когнитив тасаввурларини ҳам тушунишини ўз ичига олади. 
Г.М.Коджаспирова педагогик рефлексияни инсоннинг ўзини ўзи 
англаши деб, бунда “нафақат ўқитувчи ўз хатти-ҳаракатларига тўғри баҳо 
бериши, балки, талаба билан педагогик мулоқот чоғида ўзаро ҳамкорлик 
қиладиган талабалар жамоаси, педагогик жамоа, таълим-тарбияга масъул 
шахслар ва ота-оналар уни қандай қабул қилишини тушуна олиш қобилияти 
ҳамдир” деб таърифлайди[118,293-295]. Демак, педагогик рефлексия – 


36 
ўқитувчининг ўзини ўзи англаши, ўзининг камчилиги ва заиф томонларини 
билиб такомиллаштиришга интилиши, тарбияланувчилар ҳамда ўзини ўзи 
такомиллаштиришга зарур шарт-шароитлар яратиш учун мавжуд ички 
имкониятларини кашф этишидир. 
Юқорида келтирилган фикрлардан келиб чиқиб хулоса қилишимиз 
мумкинки, педагогик рефлексия бўлажак ўқитувчиларни мутаҳассис 
сифатида такомиллаштириш манбаларини ўз билими, имкониятларидан излаб 
топишга кўмаклашади ҳамда унинг ривожланишини таъминлайди. Педагогик 
рефлексияни нафақат инсоннинг ўз-ўзини англаши, ўз хатти-ҳаракатларига 
тўғри баҳо бериши, балки ўқитувчи билан педагогик мулоқот чоғида ўзаро 
ҳамкорлик қиладиган ўқувчилар жамоаси, педагогик жамоа, таълим-тарбияга 
масъул шахслар ва ота-оналар уни қандай қабул қилишини тушуна олиш 
қобилияти ҳамдир. 
Бўлажак 
ўқитувчиларнинг 
конфликтологик 
компетентлигининг 
структуравий хусусиятларини аниқ тушунмасдан, унинг моҳиятини етарлича 
билиш мумкин эмас деб ҳисоблаймиз. Е.М.Павлютенков тадқиқотларида 
конфликтларни бартараф этиш компетентлигининг учта компоненти ажратаб 
кўрсатилади: когнитив, фаолиятли ва шахсий. Когнитив компонентга 
конфликт ва уни ҳал қилиш стратегияси тўғрисида психологик, педагогик, 
фалсафий ва маданий билимларни киритилганлигини, фаолиятли 
компонентда конфликтли вазиятларда ўзини тутиш кўникмалари, 
зиддиятларда ўзаро муносабатларнинг турли усулларидан фойдаланиш 
кўникмаларини ифодалаганлигини кўришимиз мумкин. Шахсий компонент 
тадқиқотчи томонидан низоларни ҳал этишда шахснинг зарурий шахсий 
ҳислатларининг жамланмаси сифатида изоҳланади[34]. Бироқ, тадқиқот 
ишида конфликтларни конструктив равишда ҳал қилиш учун мавжуд билим 
ва кўникмалар етарлича кўрсатиб берилмаган. Конфликтли вазиятда ўз 
позициясини ва хулқ-атворини тўғри ташкил этиш учун ўқитувчи мавжуд 
вазиятни ва ўзаро алоқанинг бошқа субъектларини холисона баҳолай олиши 
ҳам керак бўлади. 


37 
В.Г.Зазыкин тадқиқотларида конфликтологик компетентлик тизимли 
нуқтаи назардан таҳлил этилиб гностик, конструктив (тартибга солувчи), 
коммуникатив, норматив ва рефлексив-статусли[39,25-32] компонентларга 
ажратилганлигини кўришимиз мумкин. Бироқ тадқиқотчи томонидан 
конфликтларни 
бартараф 
этишда 
муҳим 
аҳамиятга 
эга 
бўлган 
иштирокчиларнинг эҳтиёж, мотив, мақсадларини ўзида ифодаловчи 
мотивацион компонент ифодаланмаганлигини кўришимиз мумкин. 
Е.Е.Ефимованинг “Бўлажак ўқитувчиларда конфликтли компетентликни 
шакллантириш” номли диссертациясида ўқитувчиларда конфликтологик 
компетентликни шакллантиришнинг компонентлари сифатида касбий 
маҳорат, умуммаданий компетентлик, касбий компетентлик, конфликтни 
бартараф этиш компетентлигини[34,71-76] белгилаб олинганлигини 
кўришимиз 
мумкин. 
Бироқ 
Е.Е.Ефимованинг 
тадқиқотларида 
конфликтологик компетентликни ривожлантиришда аҳамиятли бўлган 
мотивацон-қадриятли, 
ташкилий-фаолиятли 
компонентлар 
етарлича 
ўрганилмаганлигини кўришимиз мумкин. 
А.А.Кузинанинг тадқиқотларида тадқиқот объекти бўлган юқори синф 
ўқувчиларининг педагогик-психологик хусусиятларидан келиб чиқиб 
конфликтологик компетентликнинг компонентлари этиб 1) информацион-
қадриятли; 2) интегратив-фаолиятли; 3) мотивацион компонентлар 
аниқлаштирилган[55]. 
В.В.Шерниязова тадқиқотларида ёш мутахассисларда касбий мослашув 
нуқтаи назаридан конфликтологик компетентликни шакллантиришнинг 
компонентлари сифатида гносеологик, праксиологик, аксиологик, рефлексив 
компонентлар таҳлил этилганлигини кўришимиз мумкин[123,11]. 
С.А.Джумаеванинг “Педагогик коррекция воситасида олий таълим 
жараёнида юзага келадиган низоларни бартараф этиш технологияси” 
мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасини 
олиш учун ёзилган диссертациясида тадқиқотчи томонидан талабаларнинг 
конфликтологик компетентлигини ривожлантириш компонентлари этиб 


38 
гносеологик, 
праксиологик, 
аксиологик, 
рефлексив 
компонентлар 
олинган[32]. Муаллиф томонидан ушбу компонентлар олий таълим 
жараёнида 
кузатиладиган 
педагогик 
низоларни 
коррекциялашнинг 
хусусиятларидан келиб чиқиб таҳлил этилганлигини кўришимиз мумкин. 
Д.Х.Нарзиқулованинг 
“Таълимни 
ахборотлаштириш 
шароитида 
педагогик низоларнинг профилактик технологияларини такомиллаштириш” 
мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) даражасини 
олиш учун ёзилган диссертациясида педагогларда конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантиришнинг 
профилактик 
модели 
такомиллаштирилади ва моделда тадқиқотчи томонидан мақсадга 
йўналтирилган компонент, диагностик компонент, методологик компонент, 
амалий компонент ва натижавий компонентлар алоҳида ажратиб 
кўрсатилади”[73,79].
Келтирилган илмий тадқиқот ишлари ва адабиётлар таҳлили асосида 
бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш-
нинг умумий компонентларини аниқлашга муваффақ бўлдик. Бироқ, 
тадқиқот ишларининг ўзига хосликларидан келиб чиқиб, конфликтологик 
компетентлик мазмунига доир компонентларни белгилашда фарқлар ҳам 
кузатилганлигини кўришимиз мумкин.
Конфликтологик компетентликнинг тузилмасини ташкил этувчи 
таркибий қисмларига индивидуал шахсий хусусиятларнинг алоқадорлигини 
аниқлаш тадқиқот ишимизда долзарб аҳамиятга эга саналади. Замонавий 
психологик-педагогик адабиётларда конфликтологик компетентликнинг 
компонентларига нисбатан турлича ёндашувлар мавжуд бўлиб, ушбу 
тадқиқотлар таҳлилидан (Е.М.Павлютенков, В.Г.Зазыкин, Е.Е.Ефимова, 
А.А.Кузина, В.В.Шерниязова, Д.Х.Нарзиқулова, С.А.Джумаева ва бошқалар), 
илмий тадқиқот ишимизда бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик 
компетентликни ривожлантиришга қаратилган мазмунли-структуравий 
компонентларини ва шахс сифатларини қуйидагича белгилаб олишни жоиз 
деб ҳисоблаймиз (1.2.1-жадвал). 


39 
1.2.1-жадвал 
Конфликтологик компетентликнинг структуравий-мазмунли хусусияти 
Конфликтологик компетентлик 
Компонентл
ар 
Хусусиятлари 
Шахс 
сифатлари 
Мотивацион
-қадриятли 
компонент 
Низоли ўзаро таъсирлашишни олдини олиши мумкин бўлган 
шахснинг конфликтологик билим ва маҳоратни эгаллашга 
бўлган 
йўналганлиги 
ва 
қадриятли 
муносабатнинг 
шаклланганлиги 
ифодаловчи 
рағбатлантирувчи 
тизим 
(эҳтиёжлар, мотивлар, мақсадлар). 
Йўналганлик; 
қадриятли 
муносабатнинг 
шаклланганлиги 
Когнитив 
компонент 
Педагогик низоларнинг назарияси ва амалиётида фаол ва 
пассив конфликтлар стратегиясини билиш; низоларнинг хулқ-
атвор усуллари ва уларнинг турли вазиятларда қўлланилиши; 
низо ва низоли вазиятларни ҳал қилиш йўл ва усуллари; 
мулоқот ҳақида билиш; олдини олиш, бошқариш, низоларни 
ҳал этиш, конфликт ва унинг таркибий қисмларини 
диагностика қилишнинг назарий ва эмпирик усуллари. 
Низо ва 
танқидга 
барқарорлик. 
Коммуника-
тив 
компонент 
Коммуникатив тактикаларга эга бўлиш, коммуникатив 
стратегияларни билиш, мулоқотга киришувчи шахсларнинг 
шахсий хусусиятлари, ташқи сигналлар (тана ҳаракатлари, 
мимика-пантомимика, овоз)ни таҳлил қила олиш, нотиқлик 
маҳоратига эга бўлиш ва бошқаларнинг қизиқишларини 
тушуна олишда акс этади. 
Мулоқотчанлик
коммуникатив-
лик. 
Эмоционал-
иродавий 
компонент 
Педагогик тажриба жараёнида қатъиятлилик, ирода, қўшимча 
ҳаракат сифатида намоён бўладиган ўзини бошқариш, ўзини 
тартибга солиш, ўзини назорат қилишнинг мавжудлиги, 
адаптацион мобиллик каби қобилиятларнинг акс этиши. 
Эмоционал 
барқарорлик; 
иродавий 
сифатларнинг 
ривожланган-
лиги. 
Рефлексив 
компонент 
Ўз шахсиятини, ҳолатини ва педагогик низолардаги 
ҳаракатини таҳлил қилиш, шунингдек, педагогик низодаги 
бошқа бир субъектнинг ҳаракати ва ҳолатини англаш, унинг 
шахси хусусиятларини, эмоционал реакцияларини ва когнитив 
имкониятларини қанчалик “акс эттириши”ни тушуниш. 
Ўзига 
ишончнинг 
адекватлиги; 
рефлексивлик. 
Ташкилий-
фаолиятли 
компонент 
Педагогик низоларни бартараф этишда конфликтологик билим 
ва 
кўникмаларни 
амалиётга 
қўллашнинг 
назарияси, 
методологияси ва бўлажак ўқитувчи шахси хулқ-атворининг 
индивидуал-педагогик 
услубининг 
асослари, 
педагогик 
низоларни 
бартараф 
этиш 
жараёнига 
қаратилган 
конфликтологик билим, кўникмаларнинг амалиётга татбиқ 
этилиши. 
Ташкилотчилик 
Конфликтологик компетентликни ривожлантиришда мотивацион-
қадриятли компонент аввало, йўналганлик, қадриятли муносабатнинг 
шаклланганлиги каби шахс сифатларининг ривожланганлик ўзида 


40 
ифодалайди. Ушбу сифатлар бўлажак ўқитувчининг мақсад ва 
вазифаларининг бирлиги замирида тизимли равишда маҳоратли ўқитувчи 
бўлишига асосланиши ва педагогик ҳамкорликда низоли вазиятларни 
конструктив равишда ҳал этишга интилиши билан изоҳланади. Мотивацион-
қадриятли компонент – шахснинг бошқалар билан зиддиятга учрашига 
таъсир кўрсатадиган ёки тўсқинлик қиладиган сабаблар ва қадриятлар 
тизими, педагогик соҳадаги шахсларнинг ўз фаолиятига муносабатларида 
намоён бўлади[127,31-36].
А.Маслоунинг қарашларига кўра, эҳтиёжлар 
инсоннинг мотивацион соҳасини шакллантиради, бунда эҳтиёжлар ўзини ўзи 
англаш заруратини юзага келтиради[62].
Мотивацион-қадриятли компонент бўлажак ўқитувчи шахсининг 
педагогик 
фаоллигининг 
асосий 
куч, 
эҳтиёж, 
қобилият, 
сабаб, 
қизиқишларини амалга оширишнинг ўлчовини ўз ичига олади. Ушбу 
компонент бўлажак ўқитувчи фаолиятининг мақсадига асосланган 
кўникмаларни ривожлантириш бўйича вазифаларини, ўзининг мавжуд 
конфликтологик компетентлиги даражасини тан олиш, уларнинг низоларни 
ҳал этишга бўлган қизиқишини ривожлантириш, касбий жиҳатдан ўзини 
англашдаги ролини тушуниш ва шахсиятининг янги имкониятларини кашф 
этиш мақсадларини аниқлашни ўз ичига олади. Индивидуалликнинг психик 
ўзига хосликлари мажмуаси “конфликтогенлик” тушунчаси билан 
белгиланади. Конфликтогенликнинг шакллантирилиши низога нисбатан 
конструктив мотивациясини белгилайди, шунинг учун шахслараро 
таъсирлашишда низоларнинг ташқи (шахслараро тўқнашувлар) ва ички 
(шахслараро ички низолар) қарама-қаршиликларини ҳал қилади[127,31-36].
Конфликтологик компетентлик низо ва танқидга барқарорликни шахс 
сифатларини акс эттирувчи когнитив компонентни ҳам ўзида ифодалайди, 
чунки бўлажак ўқитувчилар низоларни бартараф этиш бўйича замонавий 
билимларни эгаллаган бўлишлари, низоли вазиятларда шахснинг хулқ-атвор 
хусусиятлари ва усулларидан хабардор бўлишлари зарур. Бўлажак ўқитувчи 
шахси зиддиятнинг асл сабабини фарқлай олиши, педагогик қарама-қаршиликда 


41 
субъектларнинг низоли ҳаракатларини конструктив бартараф этишнинг йўлини 
излаш ва педагогик низоларнинг деструктив зарарли оқибатларини таҳлил қила 
олиши ҳам керак.
Когнитив компонент педагогик низолар назарияси ва амалиётида 
қуйидагиларни акс эттиради: 
- табиати, моҳияти, хусусиятлари, белгилари, тузилиши, динамикаси, 
функциялари, типологияси, педагогик низоларни юзага келтирувчи сабаблар ва 
кўринишлари, конфликтли вазиятларнинг тузилиши ва турлари ҳақидаги 
билимларни;
- фаол ва пассив конфликт усулларини;
- низоли хулқ-атворнинг усуллари ва уларнинг турли вазиятларда 
қўлланилиши;
- низо ва низоли вазиятларни бартараф этиш усуллари ва йўллари;
- коммуникатив билимлар;
- низоларни олдиндан билиш, бошқариш, ҳал этиш технологиялари;
- низо ва унинг таркибий қисмларини диагностика қилишнинг назарий ва 
эмпирик усулларини ўз ичига олади[98,38]. 
Бўлажак ўқитувчида педагогик низога оид илмий билимларнинг 
шаклланиши, касбий соҳасида намоён бўлиши, низоларни бошқариш 
усуллари конфликтологик ғоявий фаолиятини оптималлаштиришга ҳам 
имкон беради[122]. 
Коммуникатив компонент – мулоқотчанлик ва коммуникативлик шахс 
сифатларини ўзида ифодалаб, ушбу компонент шахслараро зарур алоқаларни 
ўрнатиш ва бир маромда сақлаш қобилияти бўлиб, самарали мулоқот учун 
ўзаро 
тушунишга 
эришиш 
ҳарактери 
ва 
педагогик 
жараёндаги 
конфликтларни конструктив ҳал этишга доир мақсадларга эришишини 
таъминлайди. 
Ушбу 
компонент 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантириш жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, оғзаки нутқнинг 
ривожланганлиги, мулоқот одобига риоя қилиш, коммуникатив тактикаларга 
эга бўлиш, коммуникатив стратегияларни билиш, мулоқотга киришувчи 


42 
шахсларнинг шахсий хусусиятлари ва типик муаммоларини билиш, ташқи 
сигналлар (тана ҳаракатлари, мимика-пантомимика, овоз)ни таҳлил қила 
олиш, нотиқлик маҳоратига эга бўлиш, зиддиятни бошланишидаёқ бартараф 
эта олиш қобилияти, диққат билан эшита олишни билиш, бошқаларнинг 
қизиқишларини тушуна олиш, баҳсда қатъиятлик кўрсата олиш, мулоқот 
жараёнида ўз нуқтаи назарини қатъий ва изчиллик билан тушунтириш, ўз 
фикрини асослай олиш, мулоқот жараёнида шахсий фикрини асослаш учун 
керакли далилларни вақтида келтира олиш кабиларда ўз аксини 
топади[127,31-36].
Конфликтологик компетентликнинг навбатдаги таркибий қисми 
эмоционал-иродавий компонент бўлиб, ўзида шахснинг эмоционал 
барқарорлик ва иродавий сифатларини ифодалаб, ушбу компонент бўлажак 
ўқитувчининг аниқ эмоционал низоли ҳолатларни бошқара олиши билан 
изоҳланади. Эмоционал-иродавий компонент ўзини бошқариш, тартибга 
солиш, назорат қилишни акс эттирувчи педагогик тажриба жараёнида 
қатъийлик, ирода, қўшимча ҳаракатларнинг намоён бўлишидир. Ҳиссий соҳа 
- бу мулоқотда ўзини бошқариш, конфликт мақсадига эришишда қатъийлик, 
ўзини ўзи ривожлантириш мақсади, ўзини ўзи англаш; низоли муаммоларни 
бартараф этишга ҳиссий интилишлар: ташаббускорлик, жасорат, ўз 
фикрларини ҳимоя қилишдир. Бунда муҳим бўлган ҳодиса, мақсадларни 
белгилаш эмас, балки уларни қандай қилиб амалга ошириш, мақсадларга 
эришиш учун нима қилиши кераклигидир. Қарор қабул қилиш нафақат 
оқилона асосда алтернатив вариантларни танлаш, балки қарама-
қаршиликларни ҳиссий ҳал этиш, фаолликнинг оптимал даражасида 
фаолиятни амалга ошириш қобилиятини ва қийинчиликларда психик 
барқарорликни англатади. Ҳиссий соҳада безовталик вазиятни тартибга 
соладиган, ўзига адекват баҳо бера олиш, ўзига ишонч, аниқ конфликтли 
вазиятлардаги эмоционал ҳолатларни бошқариш, эмпатия, қувонч, очиқлик, 
бағрикенглик ҳис-туйғулари, муносабатларидаги ҳиссий атмосферани 
низоли шароитда бошқара олиш қобилиятидир. Вазиятли хавотирланиш 


43 
шахсий хавотирдан фарқли ўлароқ, бўлажак ўқитувчининг тўғри фаолиятига 
ёрдам беради, объектив низоли вазиятнинг мотивациявий тенденция билан 
биргаликда бу зиддиятни конструктив асосга йўналтиради. Адекват ўзига 
баҳо бериш бўлажак ўқитувчиларга ўзларининг психофизик ресурсларини 
баҳолашига ёрдам беради, бу ўз навбатида фаол ёки пассив низо 
стратегиясини танлашни янада оптималлаштиради. Ўзига ишониш - бу фаол 
стратегияларни амалга ошира олишни қўллаб-қувватловчи омил бўлиб, 
уларни тўғри ҳиссий муҳит билан таъминлайди. Конфликтларда юзага 
келган муносабатларда саногеник (эмоцияларни бошқариш орқали 
рефлексив соғлом фикрларни юналтириш) фикрлаш кўникма ва 
малакаларини бошқаришни амалга ошириш, салбий ҳис-туйғулар – ғазаб, 
таҳдид, ғазабланиш, психологик ҳимоя усулларидан фойдаланиш, шахслар 
орасидаги зўриқишликни бартараф этиш турли вазиятларга боғлиқдир[45, 
24-25]. 
Рефлексив компонентни конфликтологик компетентликнинг таркибига 
киритиш зарурати бўлажак ўқитувчининг ўзини тадқиқ қилиш, сабаб-оқибат 
муносабатларини таҳлил қила олиш қобилиятига эга бўлиш, педагогик 
низоларни конструктив ҳал этиш мақсадида педагогик низолар, тадқиқот 
усуллари, ўзини ўзи баҳолаш ва тегишли кўникмаларга оид шахс ҳақидаги 
илмий билимларни эгаллашига боғлиқ. Рефлексив компонент - ўзига 
ишончнинг адекватлиги, рефлексивлик каби шахс сифатларининг 
ривожланганлик ифодалаб, бу педагогик конфликтда ўз шахсини, ҳолатини 
ва хатти-ҳаракатларини таҳлил қилиш, шунингдек, педагогик низодаги 
бошқа субъект ҳаракатини, ҳолатини, унинг шахсий ўзига хосликлари 
қанчалик “акс этиши”ни англашга оид ҳиссий реакциялар ва когнитив 
тасаввурлардир[21,255-259]. Позитив ўзини кузатиш ва ўзини таҳлил 
қилишнинг бошланиши, шахснинг коммуникатив рефлексив қобилиятидан 
иборат (ўзини ўзи билиш, ўзини ўзи таҳлил қилиш ва турли томондан 
бошқалар нуқтаи назари билан ўзини кўра олиш). Рефлексия таълим 
олувчининг позициясини ҳамда ўқитувчининг сўзлари ва хатти-


44 
ҳаракатларига қандай жавоб бераётганини тушунишга ёрдам беради[24]. 
В.Г.Богинанинг тадқиқот ишида таҳлил этилганидек, рефлексив ҳолатнинг 
моҳиятида “шахс фаолиятни тўхтатади, бу фаолият доирасидан ташқарига 
чиқади, уни ўрганиш ва таҳлил қилиш объекти сифатида ташқаридан кўриб 
чиқа бошлайди”[22]. 
Конфликтологик компетентликнинг таркибий қисмида ташкилий-
фаолиятли 
компонентнинг 
аҳамияти, 
мотивацион-қадриятли 
установкаларни, назарий конфликтологик ва коммуникатив билимлар, 
эмоционал-ҳиссий ҳолатлар ва рефлексив қобилиятларни муваффақиятли 
равишда амалиётда қўллашни ўзида акс эттирувчи ташкилотчилик шахс 
сифати билан боғлиқ.
Ташкилий-фаолиятли компонент бўлажак ўқитувчининг мавзуга оид 
конфликтологик кўникмаларга эга бўлиш, конфликтологик билимларни ва 
педагогик низоларни ҳал этишнинг назарияси, методологияси, амалиёти 
соҳасидаги кўникмалар, амалиётга татбиқ этиш қобилиятини акс эттирувчи 
махсус кузатиш мумкин бўлган ҳаракатлар, педагогик низоларда педагогик 
позицияда бўлишда ифодаланади. Конфликтологик компетентликнинг ушбу 
компоненти низоларни назарий, методик билим ва кўникмаларга таянган 
ҳолда бартараф этишни ривожлантиришни назарда тутади. 
В.А.Сластенин тадқиқотларига кўра, ақлий ва амалий фаолиятни амалга 
ошириш олдиндан эгалланган билим кўникма ва малакалар, аниқ фаолиятни 
бажариш ёки янги шарт-шароитлардаги фаолият асосида шаклланган назарий 
тайёргарлигининг 
таркибий 
қисмидир. 
В.А.Сластенин 
ишларида 
кўникманинг тўрт гуруҳи мавжудлиги таъкидланади: аналитик, прогностик, 
проектив, рефлексив. Олим ҳар бир гуруҳни бўлажак ўқитувчининг 
конфликтологик компетентлиги позициясида тавсифлайди[100]. 
Қуйида бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни 
ривожлантиришда 
конфликтологик 
компетентлик 
компонентлари 
ва 
индивидуал шаҳсий сифатларнинг алоқадорлигини акс эттириб ўтдик (1.2.1-
расм). 


45 
1.2.1-расм 
Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш 
тузилмаси 
Рефлексив кўникмалар шахснинг ўзини ўзи назорат қилиш ва 
баҳолашида кузатилади. Кўплаб сабаблар туфайли рефлексив кўникмалар 
фарқланади ва энг муҳими, педагогик фаолият натижаларини таҳлил қилиш, 
натижаларни таҳлил қилишсиз қабул қилиш меъёр ҳисобланмайди. 
Ўқитувчининг ижобий ва салбий натижалари унинг фаолияти натижасини 
аниқлаш учун ҳар доим муҳимдир. Махсус кўникмаларни талаб қиладиган ўз 
фаолиятини таҳлил қилиш зарурати мавжуд мақсад ва уни амалга 
оширишнинг қуйидаги вазифалари аниқ белгиланганлиги муҳим аҳамият 
касб этади: 

ўқувчилар 
фаолияти 
мазмунининг 
қўйилган 
вазифаларга 
мувофиқлигини таъминлаш;

педагогик фаолиятда қўлланиладиган метод, усул ва воситаларнинг 
самарадорлиги;

амалий-ташкилий шаклларнинг ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари, 


46 
материалларнинг мазмуни ва бошқалар билан мослиги;

таълим ва тарбиянинг вазифаларини амалга ошириш жараёнида 
муваффақият ва муваффақиятсизлик, хато ва қийинчиликларнинг сабаблари;

ўз фаолияти тажрибасининг яхлитлиги ва фан томонидан ишлаб 
чиқилган мезон ва тавсияларга мувофиқлиги[98,41-43]. 
Юқоридагилардан 
хулоса 
қилишимиз 
мумкинки, 
бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантиришда 
мотивацион-қадриятли, когнитив, коммуникатив, эмоционал-иродавий, 
рефлексив ва ташкилий-фаолиятли компонентлар ҳамда улар ривожланишига 
таъсир этадиган шахс хусусиятлари аҳамиятли саналади.
Конфликтологик компетентлик ўзида низоли вазиятларда шахснинг 
хулқ-атвор хусусиятларини ҳам ифодалайди. Хулқ-атвор деганда мазкур 
шахс учун типик ҳисобланган, фаолият усулларида намоён бўладиган, 
шахснинг турли шароитларга муносабати билан белгиланадиган индивидуал 
психологик хусусиятлари йиғиндиси тушунилади[114,301].
А.Я.Анцупов., А.И.Шипиловларнинг тадқиқотларида конфликтли 
вазиятларнинг юзага келиши ва ривожланишига шахс хулқ-атворининг 
таъсири, алоқадорлиги тадқиқ этилганлигини кўришимиз мумкин[92,45].
С.В.Романов тадқиқотларида бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик 
компетентликни шакллантириш шахснинг хулқ - атвор хусусиятлари билан 
аълоқадорликда эканлиги, конфликтли вазиятларда конфликт субъектлари 
томонидан бир қанча хулқ - атвор усуллари кузатилиши мумкинлиги 
ифодаланади[92].
Адабиётлар таҳлили ва тадқиқотлар мазмунига таянган ҳолда, бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантиришда 
конфликтли вазиятларда конфликт иштирокчилари томонидан намоён 
этилувчи хулқ-атвор усулларини тадқиқ этиш зарур деб ҳисоблаймиз. 
Қуйида уларга батафсил тўхталиб ўтамиз (1.2.2-жадвал). 


47 
1.2.2-жадвал 
Конфликтли вазиятларда хулқ - атвор усуллари 
Конфликтли 
вазиятларда 
хулқ - атвор 
усуллари 
Рақобат - бу қарама-қарши вазиятда рақибнинг ўзини тутиш стратегияси 
бўлиб, у ўз манфаатларига эътиборни қаратиш, бошқа томонга ўзи учун 
афзал бўлган ечимни белгилаш ва ўз манфаатларини рўёбга чиқариш учун 
очиқ курашдан иборат. 
Ҳамкорлик - бу қарама-қарши вазиятда рақибнинг хулқ-атворининг 
кооператив стратегияси бўлиб, у барча томонларнинг манфаатларини 
қондирадиган ечимни биргаликда излашга йўналтирилганлиги билан 
хусусиятланади. Ҳамкорлик одатда қуйидаги ҳолларда кузатилади: 

қарама-қаршиликларда рақибларнинг ўзаро боғлиқлиги таъсири 
юқори бўлганида; 

муаммони муҳокама қилиш учун етарли вақт бўлганида;

қарорнинг томонлар учун алоҳида аҳамиятлилигида; 

иштирокчиларнинг холислигида; 

зиддиятли вазиятларда эмоционал тарангликнинг паст даражасида; 

конфликт иштирокчиларнинг бир-биридан устунлиги борасидаги 
фарқларни эътиборсиз қолдириш тенденциясида хулқ-атворнинг 
ҳамкорлик усулидан фойдаланиш имкониятлари юқори бўлади. 
Муросалилик-келишувчанлик - бу қарама-қарши томоннинг қисман 
имтиёзлари эвазига муайян имтиёзларга йўналтирилган тўқнашувда 
субъектнинг хатти-ҳаракатлари стратегияси. 
Тортишувдан қочиш - бу қарама-қаршиликда рақибнинг ўзини тутиш 
стратегияси, бу курашдан қочиш, ҳар қандай нархга бетарафликни 
сақлашдан иборат. 
Мослашувчанлик - бу қарама-қаршиликларни ўз манфаатларидан четга 
чиқиб юмшатишда амалга ошириладиган қарама-қаршиликдаги хатти-
ҳаракатлар стратегияси. 
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожланганлик даражасини аниқлаш учун аввало, унинг мезонлари ва 
даражаларини аниқлаб олиш зарур. Мезон бу – шундай белгики, шу белги 
асосида 
ривожлантирилаётган 
жараён 
баҳоланади, 
белгиланади 
ва 
таснифланади, яъни бу баҳонинг ўлчамидир. Ҳар бир белгиланган мезон 
сифатнинг у ёки бу даражасида намоён бўлиши мумкин ва унинг баҳоланаётган 
объектнинг сифат кўрсаткичлари аҳамиятини айни кўрсаткичларнинг базавий 
(энг яхши, идеал ва ҳоказо) аҳамияти билан солиштиришга асосланган тегишли 
хусусиятини ўзида акс эттиради. Кўрсаткич, бу – жараённинг ривожланиши ва 
кечиши тўғрисида хулоса чиқаришга асос бўладиган ўлчам. Даража эса – 
мавжуд ҳолатнинг кўлами, ривожланганлиги ва аҳамиятлилиги ўлчовидир[80]. 


48 
Даражаларни 
белгилашда 
биз 
мотивацион-қадриятли, 
когнитив, 
коммуникатив, эмоционал-иродавий, рефлексив ва ташкилий-фаолият 
мезонлар ва кўрсаткичларни ҳисобга олдик: 
1. Мотивацион-қадриятли мезон. Конфликтологик билим ва маҳоратни 
эгаллашга бўлган ўқув мотивациясининг йўналганлиги; низоли вазиятларни 
конструктив ҳал этишнинг муҳимлиги ва зарурлигини англаб етиш; педагогик 
низони ҳал этиш жараёнида педагогик фаолият иштирокчилари ўртасидаги 
субъект-субъект муносабатларига нисбатан қадриятли муносабатнинг 
шаклланганлиги ўзида акс эттиради (йўналганлик; қадриятли муносабатнинг 
шаклланганлиги). 
2. Когнитив мезон қуйидагиларни ифодалайди: (конфликтологик билим ва 
маҳорат). 
Конфликтологик 
билим 
ва 
маҳоратнинг 
шаклланганлик 
кўрсаткичлари: 1) ҳажми (тўлиқлиги, барқарорлиги, тизимлилиги); 2) сифат 
(ўзлаштирилганлиги, теранлиги, аниқлиги, тиниқлиги, мустаҳкамлиги, 
самарадорлиги). Натижа: синалувчиларнинг танқидга ва низолашувчанликка 
барқарор муносабатлилигида акс этувчи шахс сифатларида намоён бўлади. 
3. Коммуникатив 
мезон. Мулоқотда ўзини ўзи 
бошқариш, 
мулоқотчанлик ва коммуникатив назорат даражасида (нотиқлик маҳоратига 
эга бўлиш, диққат билан эшита олиш, ўз фикрини асослай олиш, мулоқот 
жараёнида шахсий фикрини асослаш учун керакли далилларни вақтида 
келтириш, коммуникатив тактикалар, ташқи сигналлар (тана ҳаракатлари, 
мимика-пантомимика, овоз)ни билиш, таҳлил қила олиш) ўз аксини топади. 
4. Эмоционал-иродавий мезон бу – конфликтли вазиятни ҳал этиш 
жараёнида ўз эмоционал-иродавий ҳолатини бошқара олишда (эмоционал 
ҳолатларда 
ўз-ўзини 
назорат 
қилиш 
ва 
иродавий 
сифатларнинг 
ривожланганлиги) намоён бўлади. 
5. Рефлексив мезон қуйидагиларни ўз ичига олади: 1) рефлексивлик 
(фаолиятнинг рефлексияси, мулоқот ва бошқа шахслар билан ўзаро таьсир 
рефлексияси); 2) баҳо (ўзига ишонч даражаси). 


49 
6. Ташкилий-фаолиятли мезон конфликтологик билим ва маҳоратни 
қўллашда намоён бўлади (ташкилотчилик). 
Ажратиб кўрсатилган мезонлар ва кўрсаткичлар асосида бўлажак 
ўқитувчилардаги конфликтологик компетентликнинг ривожланиш даражасига 
умумий тавсиф берамиз. Педагогик-психологик адабиётлар, илмий тадқиқот 
ишлари 
таҳлили 
асосида 
бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожланганлик 
даражаларини 
аниқлаштиришда 
конфликтологик 
компетентликнинг компонентларини ҳисобга 
олдик. 
Конфликтологик компетентлик мазмунини ифодаловчи таркибий қисмларнинг 
қай даражада ривожланганлигини аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган 
мезонлар асосида (мотивацион - қадриятли мезон, когнитив мезон, 
коммуникатив мезон, эмоционал-иродавий мезон, рефлексив мезон, ташкилий-
фаолиятли мезон) даражалари (импульсив (паст), формал (ўрта), оптимал 
(юқори) шакллантирилди. 

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling