Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

ички шахсий, шахснинг мотивлари, қизиқишлари, қадриятлари, 
англанган ва англанмаган (онг ости соҳасига доир) манфаатларининг 
курашини акс эттирувчи низолар; 

шахслараро, ўз ҳаётий фаолиятида қарама-қарши ният, орзу, истак ва 
мақсадларни амалга оширишга интилувчи шахсларни ифода этувчи низолар

гуруҳлараро, бири-бирига мос келмайдиган мақсадларни кўзлаган ва 
уларни амалга ошириш йўлида бир-бирига тўсқинлик қилувчи ижтимоий 
гуруҳлараро низолар; 

шахсий-гуруҳли, шахс хулқининг, гуруҳ қоидалари, интилишлари ва 
қадриятларига мос келмаслиги ҳолатларида юзага келадиган низолар. 
Педагогик жараён ўзига хос мураккаб ижтимоий тузилма бўлиб, 
шахслараро алоқаларнинг доимий тузулмасидан иборатдир. Албатта, бу 
жараёнда икки субъект ўртасидаги муносабатларнинг ижобий шакл 


16 
доирасидан четга чиқиш ҳолатлари ҳам кузатилади ва энг кўп учрайдиган 
шахслараро конфликтларнинг қуйидаги шакллари ажратиб кўрсатилади:
“талаба-талаба”, “педагог-талаба”, “педагог-педагог”, “педагог-маъмурият”, 
“педагог-ота-она”. Ушбу шахслараро конфликтлар қадриятлар тизими, 
дунёқараш позициялари, фикрлар ва установкаларнинг қарама-қаршилигига 
асосланади. Олий таълим тизимида учрайдиган педагогик конфликтлар 
ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш учун уларнинг хусусиятларига алоҳида 
тўхталиб ўтишни зарур, деб ҳисоблаймиз.
Педагог ва талаба ўртасидаги конфликтижтимоий ўзаро 
муносабатларнинг ўзига хос шакли бўлиб, нафақат таълим жараёнида юзага 
келадиган қарама-қаршиликларни ифодалайди балки, уларни ҳал этиш 
жараёни ҳамдир. Бизнингча, педагог ва талаба ўртасида юзага келадиган 
низони уч даражада таҳлил қилиш мумкин: 

таълим муассасасида ўқув-тарбиявий ишларни ташкил қилишнинг 
объектив хусусиятлари нуқтаи назаридан; 

гуруҳ, педагогик жамоа, ўқитувчи ва талабанинг шахслараро 
муносабатларида ижтимоий-психологик хусусиятлари нуқтаи назаридан; 

низо иштирокчиларининг ёши, жинси, индивидуал-психологик 
хусусиятлари нуқтаи назаридан[51]. 
Шунингдек, илмий назарий адабиётлар таҳлилига кўра ўқитувчи ва 
талаба ўртасидаги зиддиятларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
- интизомий низо – ўқувчилар ёки ўқитувчилар томонидан ўқув жараёни 
қоидаларини бузилишида кузатилади;
- дидактик ўзаро муносабатлар соҳасидаги зиддиятлар – асосан 
ўқувчилар олган баҳоларидан норозилигини ифодалайди; 
- ўқитиш услубидаги конфликтлар – талабаларнинг ўқув материалини 
тушунарсизлигидан ёки тасодифий тақдим этилишидан норозилиги, ўқув 
материалининг мураккаблиги ва бошқалар;
- ўқитувчи ва талабанинг ўзаро муносабатларидаги конфликтлар – 
тўқнашувга олиб келадиган шахсият ёки хулқ-атвор хусусиятлари (ҳамдард 


17 
бўла олмаслик, талабларнинг юқори даражада баҳоланиши, ўқитувчилар ва 
ўқувчиларнинг моддий ва маънавий манфаатлари тўқнашуви ва бошқалар)
[88,63-64]. 
Педагог ва талаба шахси ўртасидаги зиддиятлар объектив сабабларга 
кўра юзага келса-да, бироқ конфликт ҳодисасига субъектив ёндашишнинг 
эҳтимоллиги диққатни қаратадиган даражада юқори. Шу сабабли тадқиқот 
ишимизда педагогик конфликтлар юзага келишининг объектив ва субъектив 
сабабларини ажратиб кўрсатишга ҳаракат қилдик (1.1.1-жадвал). 
1.1.1-жадвал 
Педагог-талаба ўртасидаги конфликтларнинг сабаблари 

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling