Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

Тадқиқот 
натижаларининг 
апробaцияси. 
Мазкур 
тадқиқот 
натижалари 3 та халқаро ва 6 та республика илмий-амалий анжуманларида 
муҳокамадан ўтказилган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация 
мавзуси бўйича жами 15 та илмий иш, Ўзбекистон Республикаси Олий 
аттестация комиссияси томонидан докторлик диссертациялари асосий илмий 
натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 6 та мақола, 
жумладан, 5 таси республика ва 1 таси хорижий журналларда чоп этилган. 
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб, 
хулоса, 148 саҳифа матн, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда 
иловалардан иборат. 


11 
I БОБ. БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРДА КОНФЛИКТОЛОГИК 
КОМПЕТЕНТЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ НАЗАРИЙ 
АСОСЛАРИ 
1.1. Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни 
ривожлантириш – долзарб педагогик муаммо сифатида 
Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг 
устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-
ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар 
тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш[5] каби 
устувор вазифаларнинг белгиланиши муҳим бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Ёшларимизнинг мустақил 
фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё 
миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар 
бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг 
бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз”[2,14] мазмунидаги 
фикрларидан ёшларга оид давлат сиёсатининг нақадар устувор эканлигини 
ҳамда олий таълимда педагогик жараён самарадорлигини ошириш, хусусан, 
бўлажак ўқитувчиларнинг сифатли таълим олиши, таълим субъектлари 
сифатида шахслараро муносабатларнинг дидактик имкониятларини ошириш, 
педагог ва талабалар ўртасида учрайдиган низоларни тадқиқ этиш 
муаммосининг муҳим аҳамият касб этишини кўришимиз мумкин. 
Педагогик конфликтларга оид адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, 
конфликт (низо) жуда кенг тарқалган ҳодиса, ижтимоий воқелик феномени 
сифатида ҳам умумилмий, ҳам соҳавий кўринишда намоён бўлади. 
“Конфликт” тушунчасининг турли даражалари мавжуд: ҳаётий конфликт – 
тўқнашув, баҳс, жанжал, муштлашув кўринишида; фалсафий конфликт
турфафикрлиликнинг ривожланишида юзага келадиган вазият сифатидаги 
шакли; ижтимоий-этник конфликт – ўткир вазият, шахсий муносабатлар ва 
кишилар, ижтимоий гуруҳлар, ижтимоий институтлар ва умуман, 
жамиятнинг умумий қабул қилинган, тасдиқланган аҳлоқ меъёрлари 


12 
тўқнашуви натижалари кўринишида; шунингдек, психологик конфликт – 
қарама-қарши томонлар, кучлар, интилишлар, манфаатлар ва эҳтиёжлар, 
мотивлар ва қизиқишлар тўқнашуви[34] каби кўринишидаги даражалари 
мавжуд. 
Конфликт “confilctus” сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, 
“тўқнашув”[141] мазмунини англатади. 2006 йилда нашр қилинган “Ўзбек 
тилининг изоҳли луғатида” “конфликт” – “тўқнашиш”, “қарама-қаршилик” 
сифатида изоҳланади. Конфликт – қарама-қарши томонлар, фикр, куч ва шу 
кабиларнинг тўқнашуви; жиддий келишмовчилик, кескин низо; халқаро 
муносабатларда баъзан қуролли тўқнашувларга олиб келадиган жанжал, 
можаро сифатида таърифланади. 
Фалсафа қомусий луғатида конфликт тушунчасига қуйидагича таъриф 
берилган. Конфликт (лот conflictus – иҳтилоф, тўқнашув, низо) ҳаётий 
зиддиятлар, инсонларнинг истак ва интилишлари, ҳис-туйғулари ва 
эҳтирослари, ўй-фикрлари ва хатти-ҳаракатларидаги қарама-қаршиликлар, 
кучли, драматик тўқнашувлар, келишмовчиликлар; кишиларнинг онги ва 
дунёқараши, 
кайфияти 
феъл-атворидаги 
қарама-қаршиликлар, 
келишмовчилик ва зиддиятларни санъатда, илмий ва бадиий адабиётда 
ифодалаш шакли. Конфликт – жамият тараққиётининг муайян ижтимоий 
кучлари ва анъаналарининг тўқнашуви асосида юзага келади ва ечилади. 
Анъанавий маънодаги тенглик ва тенгсизлик, адолат ва адолатсизлик, тўғри 
ва эгри, рост ва ёлғон, яхшилик ва ёмонлик, маърифат ва хурофот, зулмат ва 
нур, эскилик ва янгилик каби кўплаб қарама-қарши ва зид ҳодисалар тарзида 
намоён бўлади[108,203-204]. 
М.Аҳмедованинг 
Педагогик 
конфликтология” 
номли 
ўқув 
қўлланмасида “конфликт – ўзаро қарама-қарши бўлган зиддиятли 
манфаатлар ва муносабатларнинг очиқ тўқнашуви”[13,13] сифатида 
изоҳланади. 
Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, конфликт – сиғишмайдиган 
мақсадларга эга ёки, шундай мақсадлар ҳақида фикр юритувчи икки ва ундан 


13 
ортиқ томонлар (шахслар ва гуруҳлар) ўртасидаги муносабатлардир. 
Конфликт “мураккаб тизимларнинг узвийлиги усули” сифатида баҳоланади. 
У зиддиятли томонларнинг ажратилиши ва қўшилиши фактори сифатида 
хизмат қилиши мумкин. Икки тизим орасидаги конфликтлар янги конфликт 
тизимини вужудга келтиради. Конфликтга киришувчи тизимларни 
бошқаришда ҳал қилувчи ролни қарама-қарши томонларнинг бир-бири 
ҳақидаги ахборотга қанчалик эга эканлиги муҳим рол ўйнайди. Муҳим 
гносеологик восита сифатида тизимли мисолларни келтириш мумкин, 
бундай модуллар катталаштириш даражасида кўрилиши ва экспериментал 
тадқиқ этиш имконини бериши мумкин. 
Олий таълим тизимида кузатиладиган педагогик конфликтларга 
тўхталишдан олдин педагогик конфликт тушунчасининг мазмунини 
изоҳлашни зарур деб ҳисоблаймиз. А.С.Белкин, педагогик конфликтларни 
“ўқув-тарбия жараёнида педагог ва таълим олувчиларнинг манфаатлари 
тўқнашуви 
натижасида 
юзага 
келадиган 
қарама-қаршиликларда 
муносабатларнинг ҳал қилиниши ва уйғунлаштирлиши”[18,15] деб 
тушунади. 
С.В. Баныкина турли фикрларни умумлаштириб, педагогик низоларнинг 
кейинги таърифини беради: “ўқув-тарбия жараёни қатнашчиларининг касбий 
ва ўзаро ҳаракати натижасида субъект-субъект қарама-қаршиликларининг 
намоён бўлиши, мураккаблашиши шаклида юзага келадиган, мулоқотда 
барча салбий эмоцияларининг акс этишига сабаб бўладиган ва конфликт 
томонларининг қарама-қаршиликларига сабаб бўлган манфаатларини 
бартараф этишда тўқнашувнинг конструктив томонга ўзгаришидир”[17,12]. 
А.В.Мельничук 
педагогик 
конфликтга 
таълимий 
жараёнда 
маданиятлараро педагогик ўзаро таъсирлашишда субъектлар ўртасида 
розиликнинг мавжуд эмаслиги, таълим мақсадлари, жамиятнинг ва 
ижтимоий маданий буюртмаларини бажаришда ўқув муассасаларининг 
самарали функционал структуравий қуйи тизимларига салбий таъсири 
сифатида қарайди[66,11]. 


14 
В.И.Журавлев педагогик низоларнинг табиатида “икки хил қарама-
қаршиликлар”га диққатини қаратади: диалектик қарама-қаршиликлар – 
педагогик тузилманинг тараққиёти, ривожланишнинг шарти сифатидаги 
объектив ўзаро таъсирланиш; мактаблар, кафедралар, факультетлар 
раҳбарлари ёки ўқитувчиларининг тасодифий нотўғри қарорлар сабабли 
келиб чиқадиган тасодифий қарама-қаршиликлардир[36,58]. 
Муаллифларнинг фикрларига таянган ҳолда педагогик конфликтга 
таълимий мақсадлар, манфаатларнинг ўзаро зидлиги натижасида педагогик 
жараён субъектлари ўртасидаги очиқ тўқнашув, педагогик қарама-
қаршиликнинг ифодаланиши, ва ўзаро муносабатларни педагогик жиҳатдан 
мувофиқлигини таъминлашга қаратилган, конструктив қарорга бўлган 
талаблардир деб таъриф беришимиз мумкин. 
Педагогик конфликт таълим жараёнида иштирокчиларнинг касбий ва 
шахслараро ўзаро таъсири натижасида юзага келадиган, субъектив қарама-
қаршиликлар намоён бўлишининг бир шакли сифатида қаралади. Ҳар қандай 
конфликт юзага келишининг сабаблари – бу жамиятда ўзаро алоқада бўлган 
субъектларнинг бошидан кечирадиган қарама-қаршиликларидир. Педагогик 
ва психологик адабиётлар таҳлилига кўра таълим муҳитида бундай қарама-
қаршиликларнинг сабаблари турлича бўлиши мумкин. Педагогик зиддият – 
бу қоида тариқасида объектив ва субъектив сабабларга кўра юзага келадиган 
мураккаб ҳодиса саналади. М.М.Рибакованинг тадқиқотлари бўйича 
педагогик конфликтларнинг сабабларига кўра қуйидаги типологиясини 
кўриб чиқамиз: 
1. Объектив сабабларга кўра келиб чиқадиган низолар: ўқитувчиларнинг 
ижтимоий-иқтисодий ҳолати, педагогик фаолият шарт-шароитларига кўра 
келиб чиқадиган конфликтлар (муҳит, этник жиҳатлар). 
2. Таълим жараёни иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари билан 
боғлиқликдаги конфликтлар. 
3. Таълим муассасасидаги шахслараро муносабатларнинг хусусиятлари 
(субъектив 
сабабларга кўра), ва таълим жараёнининг ҳар бир 


15 
иштирокчисининг психологик хусусиятлари (ёши, индивидуал психологик, 
ижтимоий-психологик) билан боғлиқ конфликтлар[93,128]. 
С.А.Мустафаеванинг “Педагогик зиддиятлар: сабаблари ва уларни ҳал 
қилиш йўллари” мақоласида “ўқитувчи-талаба”нинг шахслараро ўзаро 
тўқнашувнинг қуйидаги сабаблари ажратиб кўрсатилганлигини кўришимиз 
мумкин:
- интизомий (хулқ-атвор зиддиятлари);
- мотивацион (кўп йўналишли мотивлар тўқнашуви); 
- ахлоқий-этик (педагогик фаолиятдаги мулоқотда юзага келувчи (М. М. 
Рыбакова);
- қадриятлар тизимидаги фарқлар туфайли (В. М. Афонькова, С. М. 
Березин, М. Р. Битянова, В. И. Журавлев, Н. И. Самоукина); 
- ўқитувчилар ва талабаларнинг субъектив муносабатлари[70] педагогик 
конфликтларнинг сабаблари бўлиши мумкин. 
Ушбу келтирилган сабаблар ва педагогик-психологик адабиётлар 
таҳлилига кўра олий таълим муассасаларида педагогик низоларнинг 
қуйидаги турлари кузатилиши мумкин: 


Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling