Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


 Конфликтологик компетентликнинг тузилиши, компонентлари


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

 
1.2. Конфликтологик компетентликнинг тузилиши, компонентлари, 
мезонлари ва кўрсаткичлари 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 20 
апрелда қабул қилинган ПҚ-2909-сонли “Олий таълим тизимини янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида олий таълим 
тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар 
тайёрлаш мазмунини тубдан қайта куриш, халқаро стандартлар даражасига 
мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар 
яратилишини таъминлаш[7] каби мақсадларнинг белгиланиши таълим 
субъектлари ўртасида педагогик жараёнда юзага келадиган муносабатларни 
хусусан, таълим жараёни субъектлари ўртасида юзага келадиган 
зиддиятларни бартараф этишнинг долзарблигини ифодалайди. 
Конфликтологик компетентлик тушунчасининг мазмунини аниқлашдан 
олдин, компетенция ва компетентлик тушунчаларининг мазмун-моҳиятини 
аниқлаб олишимиз зарур. Компетенция (лотинча сўз бўлиб, эришаман, тўғри 
келаман маъноларини билдиради) – субъектнинг максадни қўйиш ва унга 
эришиш учун ташқи ва ички заҳираларни самарали бирга ташкил қила 
олишга тайёргарлиги, бошқача айтганда, бу субъектнинг муайян касбий 
масалаларни еча олишга шахсий қобилиятидир[84,41].
Н.М.Муслимовнинг фикрича, инглизча “competence” тушунчасининг 
луғавий маъноси “қобилият” демакдир, бироқ, компетенция атамаси билим, 
кўникма, маҳорат ва қобилиятни ифода этишга хизмат қилади[68,131]. 
Н.В.Тарасова “компетенция” тушунчасини “муаммони ҳал этиш учун 
билим ва вазият, билим ва ҳаракат ўртасидаги алоқадорликни таъминлаш 


30 
имконини берадиган билим, қадрият, лаёқатларга асосланган умумий 
қобилият” сифатида талқин этади[105].
Юқорида келтирилган таърифлардан хулоса қилишимиз мумкинки, 
компетенция назарий маълумотларни амалиёт билан бевосита боғлашда 
намоён бўлувчи, яъни билим-вазият, билим-ҳаракат ўртасидаги боғлиқликни 
ўзида ифодаловчи шахснинг билим, кўникма, маҳорат ва қобилиятидир. 
А.С.Белкин 
“компетенция” 
ва 
“компетентлик” 
тушунчаларини 
ижтимоий ва педагогик жиҳатдан таҳлил этади[71], [19]. Ижтимоий 
жиҳатдан, муаллифнинг фикрига кўра, компетентлик шахс онги ва 
тузилишидаги жами билимлар, яъни инсон ҳаёти ва фаолиятининг муҳим 
томонлари, ўз комбинацияларини амалга ошириш йўллари ҳақидаги 
информацион тизим. 
Компетентлик ғарбча таълимий фикрларга хос бўлиб, муваффақият 
фалсафасига асосланган. Ўқитувчиларда компетентликни ривожлантириш 
замонавий педагогиканинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. 
Унинг муваффақиятли ечими ўқитувчига ўқувчиларни ўқитиш жараёнида 
юзага келадиган муаммоларни самарали ҳал этишга ёрдам беради[49,5-13]. 
Компетентлик 
– 
шахснинг 
муайян 
таълим 
йўналиши 
ёки 
мутахассислиги бўйича олган билим, малака ва кўникмалари ҳамда 
шаклланган шахсий ҳислатларини меҳнат фаолиятида муваффақиятли 
қўллай олиш қобилиятидир. Компетенция – билим, малака ва шахсий 
сифатларини маълум соҳада муваффақиятли фаолият учун қўллай олишдир. 
К.Д.Рискулованинг 
“Бўлажак 
инглиз 
тили 
ўқитувчилари 
социолингвистик компетентлигини шакллантириш тизими” мавзусидаги 
педагогика фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган 
диссертациясида “компетенция” ва “компетентлик” тушунчалари мазмунан 
бир хил мақсадга қаратилса-да, моҳиятан бир-биридан қисман фарқ 
қилишини таъкидлайди. Унга кўра “компетентлик” амалий фаолият билан 
боғлиқ бўлиб, тажриба орқали билим, кўникма, малакаларни намоён этиш 
даражаси демакдир. “Компетентлик” инсоннинг билими, интеллектуал ва 


31 
шахсий тажрибасига асосланадиган ижтимоий фаолият”[89,22] сифатида 
изоҳланса, компетенция – у ёки бу соҳа бўйича билимдонлик”[89,21] деб 
таърифланади. 
Компетентликнинг ўзи педагогда умумий дунёқарашнинг кенглиги ва 
маданиятнинг юқорилиги, педагогика, психология, бошқарув назарияси ва 
таълимни бошқаришнинг илмий асослари бўйича касбий билимларининг 
мавжудлиги, ўз билимларини амалиётда ривожлантиришга лаёқатлилик, 
ижтимоий ва психологик-педагогик тадқиқотлар методларини билиш, 
педагогик ва бошқарув кўникмаларининг зарурий мажмуасига эга бўлишни 
назарда тутади. Бошқача қилиб айтганда, компетентлик касбий билим ва 
кўникмаларнинг мавжудлиги, шунингдек, уларни амалий фаолиятда қўллаш 
ва такомиллаштиришга лаёқатлилик билан белгиланади. Яъни, компетентлик 
– бу фақатгина ўзлаштирилган билимлар ва тажрибаларнинг мавжудлиги ва 
уларнинг салмоқли ҳажми бўлибгина қолмай, балки, уларни керак вақтда 
ишга сола билиш ва ўзининг хизмат вазифаларини бажариш жараёнида 
улардан фойдалана олиш демакдир. 
Кўп ҳолларда компетентлик, муайян меҳнат функцияларини бажариш 
кўникмалари ва қобилиятига эга бўлган шахсларда кузатилади 
(А.К.Маркова)[61]; 
билимлар, 
кўникмалар 
ва 
шахс 
тажрибаси 
(Е.Ф.Зеер)[40,27-35]; 
долзарб 
комбинaциялардан 
фойдаланиш 
(И.А.Зимняя)[41]; субъектнинг фаолият предмети ва унга нисбатан шахсий 
муносабати комбинaциясини эгаллаганлиги (А.В.Хуторский)[120,58-64]; 
билим ва тажрибага асосланган ҳолда шахс қобилиятининг намоён бўлиши 
ва фаолиятга тайёрлигидан иборат бўлган шахснинг интеграл сифати 
(Н.А.Иванова)[44]; муайян соҳаларда фаолият юритишда университет 
битирувчиларини тайёрлаш натижаси (комбинaциялар), шахс ҳарактер 
хусусиятларининг ажралмас тавсифи (В.И.Байденко)[16]. 
Юқорида келтирилган тадқиқотчиларнинг фикрларини умумлаштирган 
ҳолда компетентлик бир қанча фаолиятни амалга ошириш имконини берувчи 
шахснинг мураккаб интеграл сифатларини ўзида мужассамлаштирувчи ўзини 


32 
ва бошқаларни тушуниш, уларнинг ўзаро муносабатлари ва шахслараро 
воқеаларни башорат қилишнинг барқарор қобилияти ҳамдир.
И.В.Новгородцеванинг тадқиқотларида компетентликнинг қуйидаги 
хусусиятлари ифодаланади: компетентлик фақат реал ҳаракатда кузатилади 
ва аниқлаштирилган вазиятда амалга оширилади; компетентлик когнитив ва 
когнитив бўлмаган яъни, самарали ҳаракат қилиш учун сафарбар этилиши 
мумкин бўлган барча таркибий қисмларни ўз ичига олади; турли хил расмий, 
норасмий таълим шароитлари ва институтларда ҳаракатлар ва ўзаро 
таъсирлар орқали компетентлик шаклланади ва ривожланиб боради; 
шахснинг замонавий ҳаётнинг мураккаб талабларига жавоб беришида 
танқидий фикрлаш, рефлексия ва ҳаётнинг умуминсоний қадриятларига 
асосланган маълум когнитив мураккабликнинг аниқлаштирилган даражасини 
ифодалайди[79,19-20]. 

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling