Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент
Конфликтологик компетентликни ривожлантиришнинг навбатдаги
Download 3.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full
Конфликтологик компетентликни ривожлантиришнинг навбатдаги
педагогик шарт-шароити – модерация ва самарали мулоқот техникасини эгаллаш. Модерациянинг моҳиятини англашда “модерация” ва “модератор” тушунчаларини фарқлаб олиш зарур бўлади. Семантик жиҳатдан “модератация” лотинча “moderatatsiya” тартибга солиш, бошқариш, бошқарувчилик; “модератор” - лотинча “moderator” раҳбар, мураббий маъноларини ифодалайди[154, 642]. У.Бёнинг, П.Браунек, У.Брёнструп, Л.Хорстер, В.Фабер ва бошқаларнинг тадқиқотлари ўқитувчиларни тайёрлашнинг модерация шаклининг хусусиятларини тушуниш ва таҳлил қилишга оид[35,54] бўлиб, модерациянинг дидактик жиҳатларини назарий даражада тавсифлайди. Қуйида модерация тушунчасига олимлар томонидан берилган таърифларни кўриб чиқамиз. У. Даушер модерацияга қуйидагича таъриф беради: “Модерация методи – бу ҳал қилинаётган муаммо бўйича гуруҳнинг фикрини шакллантиришга ва шунга мос равишда йўлларни излашга ҳисса қўшадиган гуруҳ билан ишлаш шакли”[148,18]. Ю.Майбаумнинг фикрига кўра, модерация – бу ўқув жараёнида катталар гуруҳини бошқаришдир[151,420]. Н.Поссе ва Г.Израэльнинг таъкидлашларича, модерация – ўқув жараёнида катталар гуруҳлари фаолиятига маслаҳат бериш ва раҳбарлик қилишнинг махсус шакли, бундан ташқари, бу шаклдаги асосий нарса таркиб эмас, балки муаммоларни ҳал қилиш учун гуруҳга ўзларининг ички захираларидан фойдалана олишга ёрдам берадиган усуллар ва методлардир[156, 53]. Юқорида келтирилган таърифларни умумлаштирган ҳолда модерация бу педагогларнинг таълим олувчилар жамоаси билан ҳамкорликдаги фаолият шакли бўлиб, зарур вазиятларда маслаҳатчи қўллаб-қувватловчи, шу билан бирга ўқув жараёнини самарали ташкил этишда турли усул ва методлардан фойдаланишни ифодаловчи фаолият. Шунингдек, модератор биринчи навбатда, бу ўқув жараёнини гуруҳда юқори даражадаги субъект ва 112 ташкилий салоҳиятга эга тенг ҳуқуқли шериклик асосида бошқариш демакдир. Тадқиқотчилар томонидан модерациянинг бир қатор хусусиятлари келтириб ўтилади. Қуйида ушбу хусусиятларнинг бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантиришдаги аҳамятига тўхталиб ўтдик: - фаолият иштирокчиларининг мавжудлиги (таълим олувчилар гуруҳлари-ўқитувчилар (модераторлар)); - педагогик вазифаларнинг қўйилиши ва ҳал этилиш талаби (конфликтологик компетентликни ривожлантириш жараёнида муаммоларни ҳал қилиш йўлларини топиш); - ҳаракат, вазиятларнинг турли шаклларининг мавжудлиги (низоли вазиятлар ва уларни ҳал этиш усул, йўлларининг хилма-хиллиги); - фаолият алгоритми (низоли жараённинг босқичи, динамикаси ва уларни конструктив бартараф этишнинг тартиби, босқичлари); - вақт доираси, ўқув муҳити (белгиланган вақтда таълим олувчиларнинг конфликтологик компетентликни ривожлантиришдан иборат мақсадли фаолияти). Модерациянинг муҳим таркибий қисмларидан бири модераторнинг шахсиятидир. Модератор функцияларини қуйидаги шаклда тасвирлашимиз мумкин: 2.4.1-чизма Маърузачи сифатида у таълим иштирокчиларига дастурга киритилган аниқ мавзу, мазмун ҳақида маълумот беради; 113 Маслаҳатчи сифатида ҳар бир шахснинг шахсий фазилатларини инобатга олган ҳолда гуруҳ ва гуруҳ ичида алоқалар ўрнатади, зарур психологик муҳитни сақлайди; Бошқарувчи сифатида педагог ишни мувофиқлаштиради ва ўқув жараёнини бошқаради. Модераторнинг юқоридаги барча функциялари бир-бирига боғлиқ ва фақат биргаликда улар кутилган натижани бериши мумкин. Шунингдек, конфликтологик компетентликни ривожлантиришда самарали мулоқот техникасини эгаллаш оғзаки нутқнинг ривожланганлиги, мулоқот одобига риоя қилиш, коммуникатив тактикаларга эга бўлиш, коммуникатив стратегияларни билиш, мулоқотга киришувчи шахсларнинг шахсий хусусиятларини билиш, ташқи сигналлар (тана ҳаракатлари, мимика- пантомимика, овоз)ни таҳлил қила олиш, нотиқлик маҳоратига эга бўлиш, зиддиятни бошланишидаёқ бартараф эта олиш қобилияти, диққат билан эшита олишни билиш, бошқаларнинг қизиқишларини тушуна олиш, баҳсда қатъиятлик кўрсата олиш, мулоқот жараёнида ўз нуқтаи назарини қатъий ва изчиллик билан тушунтириш, ўз фикрини асослай олиш, мулоқот жараёнида шахсий фикрини асослаш учун керакли далилларни вақтида келтира олиш кабиларда ўз аксини топади. Ушбу педагогик шарт-шароит конфликтологик компетентликни ривожлантириш жараёнида муҳим аҳамиятга эга саналади. Бизнингча, педагогик шарт-шароитлар мажмуи бир бутун бўлиши, тасодифий шароитларга боғлиқ бўлмаслиги ва бир-бирини тўлдириб бориши лозим. Шунингдек, ушбу педагогик шароитлар бўлажак ўқитувчи конфликтоло- гик компетентлигини ривожлантириш жараёнининг мазмунли ва фаолиятли томонлари ўртасидаги ўзаро алоқалар ва биргаликдаги ҳаракатларни акс эттириши мақсадга мувофиқдир. Педагогик шартлар мажмуини кўриб чиқиб, биз тизимли-функционал моделни амалга ошириш самарадорлигига эмоционал-педагогик рағбатлантириш[98] орқали эришиш мумкинлигини қайд этиб ўтиш зарур, деб ҳисоблаймиз. 114 2.4.2-жадвал Конфликтологик компетентликни ривожлантиришнинг педагогик шарт- шароитлари Download 3.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling