Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

Иккинчи боб бўйича хулоса 
Тадқиқот ишимизнинг “Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик 
компетентликни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари” деб 
номланган иккинчи боби бўйича қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Тадқиқот ишимиз доирасида бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантириш 
жараёнида 
педагогик-психологик 


116 
фанларнинг имкониятларини аниқлаштиришда ўқув модуллари орасидаги 
ички интеграцияни ҳисобга олиш муҳим деган хулосага келинди. 
2. 
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантиришнинг функционал-тузилмали модели тизимли, шахсий-
фаолиятли, компетентли ва рефлексив-ижодий ёндашувлар асосида 
такомиллаштирилди. 
3. Мотивацион-қадриятли блок мақсадли-қадриятли йўналтирил-ганлик 
вазифасини бажариб, ушбу босқичнинг мақсади – бўлажак ўқитувчиларда 
конфликтологик компетентликни ривожлантиришга нисбатан мақсадли-
қадриятли муносабатни шакллантиришдан иборат эканлиги изоҳланди. 
4. Мазмунли блок бўлажак ўқитувчининг конфликтологик билими ва 
маҳорати тизими, низоли вазиятларда индивидуал-педагогик хулқ-атвор 
услублари шунингдек, конфликтологик компетентликнинг мотивацион-
қадриятли, когнитив, эмоционал-иродавий, рефлексив ва ташкилий-
фаолиятли компонентлари ва уларни ривожлантиришга қаратилган 
рефлексив-педагогик 
усулларнинг 
ташаббусли, 
англаш, 
регулятив, 
коммуникатив, прогностик ва бошқарув функциялари билан тавсифланиши 
муҳим деган хулосага келинди. 
5. Тадқиқот ишимиз доирасида биз томонимиздан таклиф этилган 
моделнинг фаолиятли блоки фаолиятни ташкил этишнинг асосий 
тамойиллари 
(яхлитлик, 
узлуксизлик, 
онглилик 
ва 
фаоллик, 
дифференциаллик ва индивидуаллик, назария ва амалиётнинг бирлиги, 
рефлексив бошқарув), рефлексив педагогик усуллар, шакл ва методларни 
(баҳс-мунозара, дебат, суҳбат, давра суҳбати, савол-жавоб, тушунчалар 
таҳлили, иншо, асосланган эссе, ўз-ўзини таҳлил қилиш, ўз-ўзини ўзи 
бошқариш, ўз-ўзини назорат қилиш, билимлар ҳаритаси, низоли вазиятлар 
таҳлили чизмаси, моделлаштириш, ролли ўйин, тугалланмаган гаплар) ўз 
ичига олиши кераклиги аниқланди. 
6. Натижавий-баҳоловчи блок бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик 
компетентлик ривожланганлигининг импульсив, формал, оптимал даражалари, 


117 
юзага келадиган қийинчиликларни бартараф этиш ва уларнинг юзага келиш 
сабабларини аниқлаш имконини бериши лозимлиги аниқлаштирилди. 
7. 
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантириш жараёнининг педагогик шарт-шароитларини қуйидагича 
белгилаб олиниши лозимлиги изоҳланди: конфликтологик компетентликни 
ривожлантириш жараёнига рефлексив-педагогик усуллар воситасида жадал 
таъсир кўрсатиш; бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик билимларни 
таркиб топтириш; конфликтологик тушунчалар луғатини жорий этиш; 
модерация ва самарали мулоқот техникасини эгаллаш. 


118 

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling