Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент
III БОБ. БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРДА КОНФЛИКТОЛОГИК
Download 3.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full
III БОБ. БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРДА КОНФЛИКТОЛОГИК
КОМПТЕНТЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ЎРГАНИШ 3.1. Тажриба-синов ишлари мазмуни ва ташкил этиш методикаси Диссертациянинг биринчи ва иккинчи бобларида муаммонинг назарий таҳлил этиш натижалари ёритилди ва тадқиқотларимиз натижасида бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантиришнинг таркибий функционал модели ҳамда таклиф этилган педагогик шарт-шароитлар самарадорлигини аниқлаш мақсадида “Конфликтологик компетентлик” тўгарак дастури ишлаб чиқилди (1-илова) ва тадқиқот объектларидаги тажриба гуруҳларида машғулотлар ташкил этилди. Тўгаракнинг асосий мақсади олий таълим тизимида таҳсил олувчи талабаларда рефлексив-педагогик усуллар воситасида педагогик низоларни конструктив бартараф этишга доир конфликтологик компетентликни ривожлантиришдан иборат. Дастур мақсадини амалга оширишга доир қуйидаги вазифалар илгари сурилди: - бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш, унинг моҳияти назарий-услубий асосларини илмий-назарий жиҳатдан тадқиқ этишга йўналтириш; - бўлажак ўқитувчиларда рефлексив усуллар ёрдамида конфликтологик билимларни эгаллашга бўлган эҳтиёжни ривожлантириш; - талабаларда рефлексив-педагогик усуллар воситасида педагогик низо, низоли вазият, низоли вазият иштирокчилари, манфаатлар тўқнашуви, уларнинг сабаблари борасида назарий билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш; - педагогик жараёнда кузатиладиган конфликтларни рефлексив- педагогик усуллар воситасида бартараф этишга доир кўникма ва малакаларни таркиб топтириш вазифаларини амалга оширишни назарда тутади. 119 - шунингдек, талабаларнинг дарсдан ташқари вақтларини тўғри ташкил қилиш, уларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш, талабаларни касбий фанларини ўрганишга қизиқтириш ва илмий фаолият элементларини ўргатишдан иборат. “Конфликтологик компетентлик” тўгарак машғулоти амалий аҳамиятга эга бўлиб, мавзуларнинг мазмунини ҳамда рефлексив-педагогик усулларни ўз ичига олади. Тўгарак машғулоти талабаларнинг берилган мавзулар юзасидан мустақил равишда тайёрланиб келишларини ҳамда ўзлаштирилган мавзуларга таянилган ҳолда рефлексив-педагогик усулларни амалга оширишларини назарда тутади. Турли фан асосларида акс этган конфликтологик компетентлик мазмунини ифодаловчи маълумотлар фанлар нуқтаи назарида турлича урғу берилганлиги сабабли тўгарак машғулотлари самарадорлигини ошириш мақсадида педагогик конфликтларни бартараф этиш компетентлигини ривожлантиришга оид илмий-назарий маълумотларни тизимлаштирилган ҳолда синалувчилар томонидан мустақил ўзлаштирилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик. “Конфликтологик компетентлик” номли тўгарак машғулотлари дастури диссертациямизнинг назарий асослари билан бирга, бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантиришнинг педагогик шарт- шароитларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилди. Тўгарак дастури мавзуларини белгилаб олишда талабаларнинг қизиқиши ва эҳтиёжлари ҳам ҳисобга олинди. Машғулот 24 соатга мўлжалланган бўлиб, маъруза ҳамда амалий машғулотларни ўзида мужассамлаштиради. Қуйида ушбу машғулот шаклларига батафсил тўхталамиз: Маълумотли маъруза машғулотида “Конфликтологик компетентлик” тўгарак машғулотининг мақсади, вазифалари, олий таълим тизимида юзага келадиган низоли вазиятларни рефлексив-педагогик усуллар воситасида конструктив бартараф этишнинг мазмуни, низо турлари ва уларни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаштириш ҳамда уларни ҳал этиш метод ва усулларига доир кўникмаларни ривожлантиришга хизмат этувчи мавзуларни 120 мустақил ўзлаштириб боришлари зарурлиги ҳамда машғулот вақтида рефлексив-педагогик усулларни қандай амалга ошириш ҳақида муаммоли саволлар асосида юзага келган мунозаралар натижасида тасаввурлар шакллантирилди. Шундай қилиб, маълумотли маъруза машғулоти конфликтологик компетентлик ва унинг структуравий компонентлари тўғрисидаги бирламчи ахборот олишга, синалувчиларни йўналтиришга хизмат қилди. Амалий машғулотлар. Машғулотлар давомида “конфликтологик компетентлик” тушунчаси мазмуннинг ядросини ташкил этди. Бўлажак ўқитувчилар томонидан мазмуний жиҳатдан аввалдан регламентланган топшириқларни бажаришнинг тавсифланиши билан намоён бўладиган анъанавий шакллардан фарқли ўлароқ, бўлажак ўқитувчиларнинг амалий машғулотлар давомидаги асосий вазифаси уларга таклиф этилган низоли вазиятларни рефлексив таҳлил қилишдан иборат бўлди (2.3-параграфда келтирилган рефлексив-педагогик усуллар асосида). Шунингдек, амалий машғулотлар чизмаларни чизиш, жадвалларни тузиш (конфликтологиянинг вужудга келиши ва шаклланишининг асосий босқичлари хронологик жадвалини тузиш; конфликтологиянинг бошқа фанлар билан алоқалари чизмасини тўлдириш; конфликтлар классификацияси чизмасини тўлдириш; рефлексив-педагогик усулларни бажаришда талаб этиладиган топшириқлар ва ҳоказо) ҳам талаб этилди. Жадваллар ва чизмаларни ишлаб чиқиш жараёнида бўлажак ўқитувчилар у ёки бу ҳодисанинг амалий ҳаракатлар билан ўзаро алоқаларини ўрнатишга уриндилар, олинган билимларни рефлексив- педагогик усуллар асосида таҳлил этиб тизимлаштириб бордилар. Тўгарак машғулотлари якунлангач, тажриба ва назорат гуруҳларида конфликтологик компетентликни ривожлантиришнинг самарадорлигини аниқлаш мақсадида махсус методика ва сўровномалар қайта ўтказилди. Тадқиқот доирасида тажриба-синов ишлари уч босқичда олиб борилди: 1. Асословчи тажриба-синов ишлари (2017-2018 йиллар) 2. Шакллантирувчи тажриба-синов ишлари (2018-2019 йиллар) 121 3. Таҳлилий-умумлаштирувчи ишлар (2019-2020 йиллар) Асословчи тажриба-синов ишлари 2017-2018 ўқув йилларида амалга оширилган бўлиб, ушбу тажриба-синов ишларимизнинг мазмуни ва натижалари диссертациямизнинг 1.3-параграфида келтирилган. 3.1.1-жадвал Тажриба-синов ишларининг мазмуни 1. Download 3.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling