Ii боб халқ педагогикаси воситасида ўҚувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишнинг педагогик шарт- шароитлари
Download 204.66 Kb.
|
2-боб
II БОБ ХАЛҚ ПЕДАГОГИКАСИ ВОСИТАСИДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ПЕДАГОГИК ШАРТ- ШАРОИТЛАРИ 2.1. Ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топиши жамият тараққиётини таъминловчи асосий омил бўлиши билан бир қаторда унинг шахс сифатида ижтимоий фаоллашувида ҳам етакчи ўрин тутади. Ўқувчи шахсининг ижтимоий фаоллиги қуйидаги икки жиҳатга кўра муҳим аҳамиятга эга: биринчиси, шахснинг жамиятда ўз ўрнини топиши учун замин яратиши Инсон фаоллиги шахс сифатида шаклланишнинг асосий омили ҳисобланади. Мазкур жараён давомида фақат табиий ва ижтимоий дунёга мослашиш юз бериб қолмасдан балки, инсон уни ўз хоҳишига мос равишда ўзгартиради. Жамиятнинг ўзи, унинг тизими ва тузилиши, ундаги муносабатларни ташкил этувчи омиллар – буларнинг ҳаммаси шахснинг бунёдкорликка асосланган фаолиятининг натижасидир. Фаолият, фаоллик инсон шахсининг моҳиятини ташкил этувчи кучларнинг намоён бўлиши демакдир. Дунёни ўзгартирар экан, фаол шахс айни пайтда ўз қобилиятлари, билим, кўникма ва маҳоратини узлуксиз равишда такомиллаштиради. У шу аснода ўзлигини англайди, фаол шахс сифатида жамиятда ўзини намоён қилади. Бунда инсоний эҳтиёжлар доираси кенгайиб боради ва шу билан бир пайтда мазкур эҳтиёжларни қондириш воситаларининг сифат ва сон жиҳатдан ўсиши юз беради. Шахснинг фаолияти ижтимоий муҳит ва моддий омиллар таъсирида шаклланади. Фаоллик бўлмаган жойда шахс ривожланмайди ва унинг имкониятлари рўёбга чиқмайди. Шахснинг фаоллиги аниқ мақсадга йўналтирилган педагогик жараёнда таркиб топади. Шахс фаоллигининг ривожланиш тенденциялари меҳнат, ўқиш, ўйин, мулоқот жараёнида амалга ошади. Ҳар бир инсон жамият аъзолари билан ўзаро ижтимоий муносабатларга киришади. Жамиятда қарор топган ижтимоий муносабатлар, уларнинг мазмуни, ғоя ва йўналишлари шахснинг шаклланишига ўз таъсирини кўрсатади. Шахснинг фаолияти, ижтимоий борлиққа муносабати, ҳаётий ёндашувлари, фаоллиги, ўз навбатида, ижтимоий муносабатларнинг ривожланишига самарали таъсир кўрсатади. Шунга кўра шахс ижтимоий муносабатларнинг фаол иштирокчиси ва маҳсули ҳисобланади. Инсон ижтимоий мавжудот сифатида ҳеч қачон ижтимоий муносабатлардан ажралган ҳолда яшай олмайди. Маълумки, «фаоллик» тушунчаси баъзи ҳоллар, хусусан шахс ва унинг фаолиятини тадқиқ этувчи фан соҳаларида фаолият тушунчаси билан қориштириб юборилади. Масалан, «Психология»га оид луғатда [70, 38] мазкур тушунча «тирик материянинг умумий хусусияти, теварак атрофдаги муҳит билан ўзаро таъсирида намоён бўлади. Психик фаоллик бу ўзаро таъсир, шу асосда фаолият кўрсатиш билан характерланади» - дейилади. Мустақиллик изоҳли илмий-оммабоп луғатида «Ижтимоий фаоллик – ижтимоий субъектларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокининг, меҳнат ҳамда маданий-маърифий фаолиятининг кучайиши, қонунда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва бурчларини тўлиқ амалга оширишга интилиши», - дея таърифланган [62]иккинчидан эса, унинг билими, куч-қуввати, имконияти ҳамда иқтидори жамият ривожи йўлида меҳнат қилишга йўналтирилади. Манбаларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, демократик жамиятда ўқувчилар ижтимоий фаоллиги ўз-ўзидан юзага келмайди, балки мунтазам тарзда мақсадли равишда олиб борилган педагогик фаолият натижасида шакллантирилади. Ўқувчиларга назарий-амалий билимларни бериш, уларда ижтимоий фаоллик кўникма ва малакаларини ҳосил қилиш педагогика назарияси ва амалиёти учун ҳам ўзига хос аҳамиятга эга эканлиги билан долзарблик касб этади. Муаммога оид назарий манбалар ҳамда унинг амалий ҳолатини ўрганиш натижалари мазкур соҳада бир қатор зиддиятларнинг мавжудлигини кўрсатди. Хусусан: демократик жараёнда ўқувчи-ёшлар ижтимоий фаоллигига қўйилаётган замонавий талаблар билан уларнинг билим, кўникма ва малакалари, мавжуд ижтимоий фаоллик компетенциялари ўртасидаги номутаносиблик; ўқувчилар ижтимоий фаоллигининг ўз-ўзидан юзага келмаслиги, балки доимий равишда олиб бориладиган педагогик фаолият натижасида шакллантирилиши ва бу жараён тадқиқий ва таҳлилий йўналишга эга бўлган педагогик тизим сифатида кўриб чиқилмаганлиги; ўқувчи-ёшлар ижтимоий фаоллашувининг бир қатор ўзига хос хусусиятлари ва омиллари мавжуд бўлиб, улар етарлича ўрганилмаганлиги; ўқувчи-ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган педагогик жараённинг илмий асосланган самарали шакл, восита ва методларини қўлланилишига бўлган эҳтиёжнинг мавжудлиги мазкур йўналишдаги тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этишини англатади. Бу вазифани самарали амалга оширишда ижтимоий фаол шахс хусусиятлари ва шартлари таркиб топтириладиган шакл, восита, усул ва методларни излаб топиш, ўз навбатида «ўқувчи-ёшлар»,«ижтимои фаоллик» тушунчалари моҳиятини чуқур тушуниш, назарий жиҳатдан ҳам, амалий томондан ҳам жуда муҳим масаладир. Шу ўринда фаолиятнинг ўзини ҳам изоҳлаш талаб этилади. Фаоллик негизида пайдо бўлувчи янгича сифатни, ўзига хосликни эгаллаган хатти-ҳаракатнинг юксак кўриниши, инсонгагина тааллуқлилиги туфайли у психология фанида фаолият деб юритилади. Фаолликнинг шахсга хос кўриниши сифатида фаолият вужудга келиб, у ўзининг психологик аломатлари билан хатти-ҳаракатдан фарқланади [114, 51]. Ҳар қандай фаолият мақсад ва натижалардан иборат жараён ифодаси ҳисобланади. Фаолиятнинг онгли равишда амалга оширилиши жамиятнинг ҳаракатлантирувчи кучи ва яшаш шарти ҳисобланади. Download 204.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling