Ii боб халқ педагогикаси воситасида ўҚувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишнинг педагогик шарт- шароитлари


Download 204.66 Kb.
bet6/10
Sana18.02.2023
Hajmi204.66 Kb.
#1210662
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
2-боб

Якка тартибда ишлаш ёки якка ишлаш – бу бошқаларга ҳалақит бериши мумкин бўлмаган ҳолда қўлланилади. Масалан, халқ педагогикаси манбаларига доир бирор матнни ўқиш топширилганда, бу ҳолда ўқувчи уни овоз чиқармасдан ўқигани маъқул.
Жуфтликда ишлаш – халқ педагогикаси манбаларига асосланган усулда икки нафар ўқувчига вазифа берилганда улар вазифа устида ишлайди ва жавоб бераётганда бир-бирининг жавобини тўлдиради. Бундан суҳбат матнларини тузиш, матнлардан калит сўзларни топиш каби топшириқлар берилганда фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Гуруҳ билан ишлашда ўқувчиларга халқ педагогикаси манбаларига оид вазифа берилгач, уларни кичик- кичик гуруҳларга бўламиз. Ҳар бир гуруҳ 5  7 нафар ўқувчидан иборат бўлиши мумкин. Гуруҳлар берилган топшириқ тақдимотини ташкил қилиш мумкин.
Мухокама жараёнида баҳс-мунозара (халқ педагогикаси манбаларига доир) – бу усулни дарс жараёнининг юқори босқичи деб аташ мумкин. Чунки барча иш тартибларида берилган топшириқлар қай даражада бажарилганлиги текшириб кўрилади. Ҳар бир савол ёки фикрга ўқувчи ўз муносабатини билдириши мумкин. Юқорида келтирилган билим олиш кўникма ва малакалари коммуникацияларининг тўғри ташкил этилганлигига боғлиқ.
Ўқувчилар ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган халқ педагогикаси манбаларидан фойдаланиш жараённи ташкил этишда ўқитувчи ўқувчиларни фаоллаштириш, мавзунинг назарий қисмини тушунтириш билан биргаликда мамлакат матбуот маркази томонидан чоп этилаётган ижтимоий ва сиёсий газета ва журналлардаги матнлардан фойдаланилади.
Халқ педагогикаси манбаларига оид материалларни ўқувчилар билан ишлашда ўқитувчидан катта масъулият талаб қилади. Чунки берилаётган матн – ҳар томонлама дарс талабларига жавоб бериши, дарсликдаги назарий мавзуга мос келиши ва ўқитувчи томонидан халқ педагогикаси манбалари мазмунини мукаммал ишлаб чиқилиши лозим.
Биз дарсларни бир нечта босқичларга бўламиз. 45 дақиқа давомида ўқувчиларнинг олаётган билим, кўникма ва малакалари натижасида уларда дунёқараш, ижтимоий фаолликни ошириш мақсад қилиб қўйилди. Ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишда жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари таълим тизимида қўлланилиб келинаётган илғор ва янги методлардан фойдаланиш, ижобий самара бериши, шубҳасиз. Айтмоқчимизки, ташкил этилаётган дарслар фақатгина ўқитувчининг узундан-узоқ панд-насиҳатлари эмас, балки бу мавзуни тушунтиришда ўқувчиларнинг фаол иштирокини ҳам таъминлашдир. Қуйида ўқитувчиларга халқ педагогикаси воситасида ўқувчилар ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган педагогик жараённи ташкил этиш бўйича тавсияларни бермоқчимиз:

  • музёрарлар, ақлий ҳужум, иборани давом эттириш;

  • тасвирлар, расмлар, матнга тегишли бўлган объектлардан фойдаланиш;

  • концептуал жадваллардан фойдаланиш;

    • мавзуга оид латифалардан, ривоят, эртаклардан фойдаланиш (дарсдан чекиниш, мавзуга жалб қилиш мақсадида);

    • халқ педагогикаси манбаларила оид таянч сўзларни излаб топиш;

    • тез айтиш ва мақолларни бир мавзуда бир-бири билан боғлаш;

    • мавзуга оид ролли ўйинлар ташкил қилиш;

    • ҳолатларга ҳаётий мисоллар келтириш;

    • матн мазмунига оид фаразларни излаб топиш;

    • мавзу юзасидан саволлар картотекасини тузиш ва ундан фойдаланиш;

    • Ривоят ва масаллар ўқиш ва баҳс-мунозара жараёнида фаразларни солиштириш;

    • ижодий машқлар излаб топиш ва улардан фойдаланиш.

Фаоллаштириш мақсади ва воситалари айрим педагогик технологияларнинг асосий ғоясини ташкиллаб, уларнинг натижавийлигини таъминловчи омили сифатида қабул қилинади. Булар:

    • ўйинли технологиялар;

    • муаммоли таълим технологияси, изланишга асосланган, лойиҳавий, ижодий, маҳсулдор – бунда таълим олувчидан вазиятдан чиқиб кетиш учун мустақил изланиш талаб қилинади;

    • интерфаол технологиялар.

Ўйин меҳнат ва ўқиш билан бир қаторда инсон фаолиятининг асосий турларидан биридир. Ўйин ижтимоий тажрибани қайта яратиш ва ўзлаштиришга қаратилган фаолият тури бўлиб, унда инсонда ўз-ўзини бошқариш кўникмалари ривожланади.
Ўйин шундай фаолиятга, унинг натижасигина эмас, балки жараёнининг ўзи ҳам инсонга завқ бағишлайди. Ўйин фаолияти ижод учун имкон беради, ҳис-туйғуларни кучайтиради.
Халқ педагогикаси манбаларидан бири халқ ўйини оддий ўйиндан фарқли ўлароқ муҳим хусусиятга эга. Бу халқ ўйиннинг аниқ мақсади ва шунга мос билишга йўналтирилган педагогик натижаларга эгалиги.
Ўйинли технологияларнинг мақсадлари.
Дидактик: дунёқарашни кенгайтириш, билиш фаолияти; билимларни амалиётда қўллаш; маълум кўникма ва малакаларни шакллантириш.
Тарбиявий: ўқувчида мустақилликни, иродани тарбиялаш; маълум муносабат, ахлоқий, эстетик йўналишларни шакллантириш, ҳамкорлик, жамоа билан бирлашиш, мулоқотга киришувчанликни тарбиялаш.

Download 204.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling