Шахс ижтимоий фаоллигини оширишга йўналтирилган ёндашувларнинг
ретроспектив таҳлили
АСОС
|
Ижтимоий фаоллик кўринишлари
|
Авесто
|
Барчага меҳрибон бўлиш, муҳтожлик ва хавф-хатар остида қолганларга кўмаклашишга тайёр, ёвузликка қарши, кишилар бахт-саодати учун фаол курашишга шай бўлиш эзгу одамларга хосдир.
|
Урхун- Енисей ёзма ёдгорлик- ларида
|
Ижтимоий фаолликни таркибий қисмлари бўлган − жасурлик, ватанпарварлик, билимлиликмардлик улуғланади. Ёшларни Ватан мустақиллиги учун курашиш ва халқни асорат, тутқинликдан қутқаришга ундаш устувор ўрин эгаллайди. Саркардалар халқпарвар, жонкуяр, ўз халқининг келажагини ўйлайдиган бўлишлари лозимлиги таъкидланган.
|
«Қуръони карим» ва
«Ҳадиси шариф»
|
Шахснинг фаолликка асосланган фаолияти ва уни ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилган. Хусусан, «Илму ҳунарни Хитойда
бўлса ҳам бориб ўрганинглар»,
«Толиби илм қилиш фарздир. Толиби илмга ҳар бир нарса истиғфор айтади, ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам», «Оллоҳ аксирган кишини яхши кўради, эснаган кишини эса ёмон» каби ҳадисларда ижтимоий хатти- ҳаракат, фаолиятнинг аҳамияти
мукаммал ёритиб берилган.
|
Абу Наср Форобий (873-950)
|
... кўп кишиларнинг бирлашуви орқалигина одам ўз табиати бўйича
интилган етукликка эришуви
мумкин. Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун ҳолда уларнинг ҳар бирига яшаш ва етукликка эришув учун зарур бўлган
нарсаларни етказиб беради
|
Абу Али ибн Сино (980 –
1037)
|
Камолотга эришишнинг мезони илм- фан сирларини фаол эгаллашда, деб билади. Унинг фикрича, билимли киши жасур, қўрқмас ҳисобланади,
билимсиз киши жоҳил бўлади.
|
«Политология»дан энциклопедик луғатда
|
шахс фаоллиги сиёсий фаоллик тарзида талқин этилади. Ушбу луғатда фаоллик шундай изоҳланади: «Шахс фаоллиги объектив воқеликка бўлган муносабатда аниқ намоён бўлади. Бу муносабат ҳар бир шахснинг жамиятда ўз мавқеига эга бўлиши, ўзининг хилма-хил эҳтиёжларини қондириш йўлидаги ижтимоий муносабатларда қанчалик эркин иштирок этса, бу унинг сиёсий фаоллигининг ўсишига шунчалик таъсир кўрсатади», дейилган
|
«Ўзбек тилининг изоҳли луғати»да
|
Фаоллик- меҳнатда ёки бирор ҳаракатда, жараёнда жадаллик, жонбозлик кўрсатиш, ишчанлик, таъсирчанлик деб таърифланади. Бизнинг тадқиқотимиз нуқтаи назаридан мазкур изоҳ моҳиятан эътиборлидир.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |