Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

Оптимал даража 
Мотивацион Конфликтларни бартараф этишга мотивацион-қадриятли муносабат 


129 
-қадриятли 
мезон. 
шаклланган; конфликтология соҳасида ўз билимларини оширишга юқори 
даражада барқарор эҳтиёж мавжуд. 
Когнитив 
мезон 
Педагогик конфликтларни ҳал этишга оид билимлар тизимли, барқарор; 
билимларнинг реал педагогик фаолиятда қўллаш имконияти юқори; 
конфликтологик билим ва маҳорат бир-бири билан боғлиқ, динамик; 
танқидга муносабати ижобий, низолашувчанлик паст даражада. 
Коммуни-
катив мезон 
Жамоа бўлиб ишлай олиш, қарорлар қабул қилишда қатнашиш, ўз фикрини 
бошқаларга тушунарли етказиш, ҳиссиётларини мулоқотда назорат этиш 
кузатилади; мулоқотда ўзини ўзи бошқариш, мулоқотчанлик ва 
коммуникатив назорат юқори даражада. 
Эмоционал-
иродавий 
мезон 
Компромисс, ўз-ўзини мувофиқлаштириш, ўз интизомини сақлаш, ўзини 
назорат қилиш мавжуд; эмоционал ҳолатларда ўз-ўзини назорат қилиш ва 
иродавий сифатлар юқори даражада ривожланган. 
Рефлексив 
мезон 
Ўзини адекват баҳолаш, таҳлил этиш англаш ҳамда конфликтли вазиятларда 
субъектлар ҳаракатларини таҳлил қила олиш кўникмалари юқори даражада 
ривожланган. 
Ташкилий-
фаолиятли 
мезон 
Педагогик низони ҳал этишда ўзаро педагогик ҳаракат натижаларини 
конструкциялаш, амалга ошириш, баҳолашга нисбатан ижодий ёндашув 
амалга оширилади; педагогик низоларни ҳал этишда педагогик 
фикрлаши оператив, танқидий, юқори даражада ташкилотчилик 
хусусиятига эга. 
Конфликтологик компетентликнинг ривожланганлик даражасини аниқлаш 
педагогик тадқиқотлар жараёнида вужудга келган анъаналар – файласуфлар
психолог ва педагогларнинг бирон-бир ҳодисанинг ривожланиш даражаси 
ҳақидаги умумий ғоялари асосида олиб борилади[98]. Бунда ижтимоий-
аҳамиятли (жамиятнинг мақсадига тўлиқ мос келадиган даража олий 
ҳисобланади); тизимли-функционал (конфликтологик компетентлик кейинги 
даражага ўтганда ўз структураси ва функциясини ўзгартиради) белги 
қоидалардан фойдаланилади. Ушбу ғоялар асосида шундай хулосага келиш 
мумкинки, бўлажак ўқитувчининг конфликтологик компетентлиги даражаси 
қанчалик юқори бўлса, конфликтологик компетентликнинг ривожланиш 
жараёнидаги мотивацион-қадриятли, мазмунли ва фаолиятли блоклари ҳамда 
компонентлари ўртасидаги ички ва ташқи алоқалар шунчалик мукаммал бўлади.


130 

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling