Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент
Download 3.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full
- Bu sahifa navigatsiya:
- Формал даража
Мезонлар
Импульсив даража Мотивацион -қадриятли мезон Конфликтологик билим ва маҳоратни эгаллашга бўлган ўқув мотивациясининг йўналганлиги сифати паст даражада, фақат айрим мавзулар, ҳодисаларга қизиқиш мавжуд; субъект-субъект муносабатларига нисбатан қадриятли муносабат шаклланмаган. Когнитив мезон Билимлар ҳажми эпизодик, маиший ҳарактер касб этади; педагогик низоларни ҳал этиш соҳасидаги назарий, амалий маҳорат шаклланмаган; танқидга муносабати салбий ва низолашувчанлик юқори. Коммуника- тив мезон Мулоқотга кириша олишда қийинчиликлар мавжуд; мулоқотда ўзини ўзи бошқариш, мулоқотчанлик ва коммуникатив назорат паст даражада; қарама- қаршиликларда ноаниқ, мақсадсиз позицияни намоён этади. Эмоционал- иродавий мезон Кутилмаган вазиятларга нисбатан ҳиссий таъсирчан; эмоционал ҳолатларда ўз-ўзини назорат қилиш ва иродавий сифатларнинг ривожланганлиги паст даражада; ўзига мақбул бўлмаган ҳолатларни қўпол рад этади; баҳс- мунозарада орқага чекинмайди. Рефлексив мезон Ўзига адекват баҳо бера олмайди; баҳолаш хулосалари ё мутлоқ ўзлик ҳисси томонга ёки номукаммаллик томонга йўналтирилган; шахслараро муносабатларда, низоли вазиятларда иштирокчиларнинг ҳаракатлари ва қадамларини тўғри англай олмайди. Ўзига ишончи ва рефлексивлиги паст даражада. Ташкилий- фаолиятли мезон Педагогик конфликтларни ҳал этиш жараёнидан ўзини олиб қочади; конфликтларда биргаликдаги ҳаракат, вазиятни таҳлил қилиш, баҳолаш кўникмалари шаклланмаган. Ташкилотчилиги паст даражада. Формал даража Мотивацион -қадриятли мезон. Конфликтологик билим ва маҳоратни эгаллашга бўлган ўқув мотивациясининг йўналганлиги ўрта даражада; ёрқин низоли жараёнлар, ҳодисаларга, қизиқиш, тасодифий ахборот олиш эҳтиёжи сезилиб туради; қадриятли муносабат шакллана бошлаган. Когнитив мезон Педагогик конфликтларни ҳал этишда назарий, услубий ва амалий билимларни англай олиш кузатилади; конфликтларни бартараф этишда назарий, услубий маҳорат сезиларсиз даражада шаклланган, намуна бўйича бажара олиш кузатилади; танқидга муносабати ва низолашувчанлик ўрта. Коммуни- катив мезон Конфликтли вазиятларда фикрларини аниқ, равон баён эта олмайди; янгича қарашларга муносабати ноаниқ, пассив позицияни намоён этади; мулоқотда ўзини ўзи бошқариш, мулоқотчанлик ва коммуникатив назорат ўрта даражада. Эмоционал- иродавий мезон Баҳсларда қатъий, ҳукмронлик қилишга уринади; фақат ўз манфаати турган ҳолатлардагина ён-атрофдагиларнинг ахлоқий-этик хулқига нисбатан талабчан; эмоционал ҳолатларда ўз-ўзини назорат қилиш ва иродавий сифатларнинг ривожланганлиги ўрта даражада. Рефлексив мезон Ўз-ўзини баҳолаши барқарор эмас; сиртдан таъсир этилган ҳолатларда ўзига нисбатан танқидий муносабатда бўлади; конфликт қатнашчиларининг ҳаракатларини ҳар доим тўғри англай олмаслик кузатилади (рефлексивлик). Ташкилий- фаолиятли мезон Педагогик конфликтни ҳал этишдаги ҳаракат натижаларини таҳлил қилиш, амалга ошириш, баҳолаш элементлари кузатилади; намуна бўйича муайян типдаги педагогик вазифаларни ташкил этиш кўникмаси мавжуд. Download 3.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling