Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

Иккинчи педагогик шарт-шароит – бўлажак ўқитувчиларда 
конфликтологик билимларни таркиб топтириш. 
Конфликтологик компетентликни ривожлантиришда конфликтологик 
билимларнинг етарли эканлиги муҳим аҳамиятга эга. Конфликт тузулиши ва 
мазмунини англамай туриб, педагогик низоларни ижобий бартараф этиш 
мумкин эмас. Қуйида уларга тўхталиб ўтамиз:
 конфликт субъектлари – биргаликдаги ҳаракат иштирокчилари, улар 
индивидлар, индивидлар гуруҳи, ижтимоий ташкилот тарзида намоён 
бўлиши мумкин;
 конфликт объекти – аниқ моддий ва маънавий ресурслар, 
қондирилмаган 
эҳтиёжлар, 
хоҳишлар, 
биргаликдаги 
ҳаракат 
субъектларининг манфаатлари, яъни конфликтнинг нимадан келиб чиққани 
англашилади. Конфликт объектини аниқлаш осон эмас. Конфликт объекти – 
бу қарама-қарши фикр келиб чиқишининг сабаби. 
 конфликтли муносабатлар – субъектлар ўртасидаги муносабатнинг 
шакли ва мазмуни, субъектларнинг конфликтни якунлаш учун қиладиган 
ҳаракатлари. 
 конфликтли вазият – муайян вақт оралиғида конфликтнинг 
ривожланиши. 
 конфликтли қарама-қарши фикрлар – конфликт субъектлари 
ўртасидаги келишмовчиликлар, қарама-қарши манфаатлар, интилишлар, 
эҳтиёжларнинг асосий бандлари. 
 конфликтнинг сабаблари – қарама-қарши фикрлар кучайишига, 
конфликт юзага келишига олиб келган шароитлар[138,26]. 


108 
Бўлажак ўқитувчиларда педагогик конфликтларни бартараф этиш 
компетентлигини 
ривожлантиришда 
конфликт 
иштирокчиларининг 
позицияларини тушуниш аҳамиятли саналади. Конфликт тизими 
иштирокчиларнинг ички ва ташқи позициясидан иборат бўлади (2.4.1-расм).
2.4.1-расм 
 
Ташқи позиция – бу оппонентга очиқчасига қўйиладиган талаблар, 
қоидалар, вазиятни тасвирлаш, у томонларнинг нутқий хулқида, нуқтаи 
назарларда, фикрларда намоён бўлади. Ички позиция шахсни конфликтга 
киришишга мажбурлайдиган ҳақиқий мотивлар, қадриятлар, эҳтиёжлардир. 
Бунда ташқи позиция ички позиция билан мос келиши ҳам, мос келмаслиги 
ҳам мумкин. Конфликт қатнашчиларининг ички ва ташқи позициясини 
фарқлаш зарур, чунки ташқи, вақтинчалик вазиятли позиция ортида ички, 
мавжуд позицияни кўриш мумкин. Ички позиция нафақат иштирокчиларга 
нисбатан ёпиқ, балки индивиднинг ўзи учун ҳам англашилмайдиган 
даражада бўлиши мумкин. Қатор ҳолатларда ички мотивацияни англаш 
конфликтни муваффақиятли ҳал этишга ёрдам беради[92].
Конфликтларни ижобий бартараф этишда конфликт динамикасини 
фарқлаш зарур. Конфликтли муносабатлар бир неча босқичда кечади. 
Конфликтнинг ёйилиш динамикаси уч асосий босқичдан иборат бўлади: 
конфликтнинг етилиши, конфликтнинг амалга ошиши ва бартараф 
бўлиши[97]. Бошқача айтганда, биринчи босқич етилиш – бу конфликтнинг 
ривожланиши, иккинчи босқич амалга ошиш – бу конфликтнинг ўзи, учинчи 
боқич бартараф бўлиш – конфликтнинг сўнишини англатади (2.4.2-расм). 


109 
2.4.2-расм 
Биринчи 
босқич 
ҳал 
этилмайдиган 
муаммолар 
туфайли 
муносабатлардаги кескинликнинг кучайиши билан тавсифланади. Ушбу ҳал 
қилинмаган қарама-қаршиликларнинг тўпланиб бориши билан доимий 
салбий, баъзан агрессив қарама-қаршиликнинг бошланиши эса барқарор 
салбий психологик фонни юзага келтириши мумкин. Низоли вазият 
низоларга олиб бориши ҳам зиддиятга эришилмасдан ҳал қилиниши ҳам 
мумкин. Конфликтни муваффақиятли бартараф этиш унинг юзага келиш 
босқичида бўлиши мумкин. “Тўхтатиш”нинг самарали усулларидан бири уни 
фаол коммуникатив таъсирлашиш майдонидан, предметли-фаолиятли 
майдонга кўчиришдир (салбий энергия сарфлашда)[92]. 
Иккинчи босқичда агар низоли вазият ҳал қилинмаса, зиддият кучайиб 
боради, уни бартараф қилиш мумкин бўлмаган даражага етади. 
Иштирокчиларнинг эҳтиросли ҳаяжонлари ва ҳар қандай тарзда “куч 
усуллар”ни намойиш қилади. 
Учинчи босқичда рўй берган конфликтли вазиятда қарама-қарши 
бўлганларнинг ўз куч ва таъсирларининг “сусайиши” юзага келади. Ва 
тарбиявий коррекциялаш айнан бу босқичда самаралидир, яъни “ички 
бўшашиш” содир бўлганда иштирокчиларнинг эмоциялари юзага чиқа 
бошлайди. Улар ўзларини айбдор ҳис қилишади, пушаймон бўлишади ва 
ҳатто виждон азобига дуч келишади. Ушбу босқичда Н.В.Самоукинанинг 
фикрича, низоларнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш учун 
маърифий, тарбиявий суҳбатларни ўтказиш мумкин. Бу давр мобайнида 


110 
иштирокчилар ижобий ўзгаришлар қилишга тайёрлиги ва яхшироқ бўлишга 
интилиши билан тавсифланадилар[97].

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling