Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

Учинчи педагогик шарт-шароит – конфликтологик тушунчалар 
луғатини жорий этиш. Мазкур педагогик шароитни ажратиб кўрсатиш учун 
ҳар бир ўқув фани ўз атамаларига эгалиги, уни ўзлаштириш ўқитишнинг 
муваффақиятли кечиш жараёнига таъсир кўрсатувчи муҳим омил экани, 
чунки номаълум тушунчалар ўқув материалларини қабул қилишни 
қийинлаштириши билан асосланади (22-илова). 
Тушунчалар тизими, бу – объектив назарий билимнинг ифода шакли ва 
шу билан бир вақтда уни эгаллаш воситаси ҳамдир. Мазкур тизимни 
муваффақиятли 
ўзлаштириш 
бўлажак 
ўқитувчиларни 
ўзларининг 
келажакдаги фаолиятларини амалга оширишда методологик асбоб билан 
қуроллантиради. Бунда, қачонки, бўлажак ўқитувчилар ўзлари тушунчавий-
терминологик 
вазифаларни 
ҳал 
этиш 
фаолиятига 
киришганида 
тушунчаларни ўзлаштиришнинг бир томонлама эталон намунаси мавжуд 
бўлган шундай бир механизмини ишлаб чиқиш долзарб ҳисобланади[98].
Тушунчани ўзлаштириш – унинг ҳодисадан моҳиятга етаклайдиган ички 
зиддиятларини англаш демакдир. Тушунчанинг мазмунидаги зиддиятларни 
англамай туриб, унинг табиатини ўзлаштириш мумкин эмас. Анъанага кўра, 
ўрганилаётган йўналишларнинг бутун бир тушунчавий-тоифавий аппарати 
икки гуруҳга бўлинади: асосий ва ёрдамчи тушунчалар. Асосий тушунчалар 
умумий ғояни тасаввур қилишга мўлжалланган. Ёрдамчи тушунчалар эса
йўналишлараро хусусиятга эга бўлиши, айрим иккинчи даражали ҳолатлар 
спецификасини билдириши мумкин[98].
Бундай турдаги фаолият технологик нуқтаи назардан мантиқий 
ҳаракатларнинг ўтказилган рефлексив таҳлил асосида олинган билимларни 
акс эттирувчи тушунчаларни англаш динамик тизимини, ушбу тушунчалар 
ўртасидаги алоқаларни аниқлаш ва қайд этиш[74] ўрганилаётган ҳодисанинг 
бир бутун конфликтологик намунасини йиғишни ифодалайди. 


111 

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling