Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент
Download 3.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full
II. Когнитив компонентни аниқлашга қаратилган сўровнома ва методик
воситалар қуйидагилардан иборат: 1. “Сиз танқидга қандай муносабатда бўласиз?” методикаси. 2. “Низолашувчанлик даражасини аниқлаш” сўровномаси. Дастлабки методикамиз Сиз танқидга қандай муносабатда бўласиз? методикаси (12-илова) 10 та саволдан ташкил топган. Синалувчилар томонидан белгиланган жавоблар берилган калитга мос келса, 1 баллдан баҳоланади. Ушбу методика респондентлар тўплаган балларига кўра уларни танқидга муносабатини аниқлаш имконини беради. Когнитив компонент мазмунини аниқлашга қаратилган навбатдаги сўровнома “Низолашувчанлик даражасини аниқлаш” сўровномаси (13-илова) шахсга низолашувчанлик хусусияти қанчалик хос эканини аниқлашга хизмат 124 қилади. Мазкур методика 8 та савол ва ҳар бир савол “а”, “б”, “в” вариантлардан иборат. Ҳар бир “а” вариант – 4 балл, “б” вариант – 2 балл, “в” вариант – 0 балл тарзида баҳоланади. III. Коммуникатив компонентни аниқлашга қаратилган сўровнома ва методикалар: 1. “Мулоқотда ўзини ўзи бошқариш даражасини аниқлаш” сўровномаси. 2. “Мулоқотчанликнинг умумий даражасини аниқлаш” сўровномаси. Конфликтологик компетентликнинг таркибий қисми бўлган коммуникатив компонентни ташхис этиш имконини берувчи “Мулоқотда ўз- ўзини бошқариш даражасини аниқлаш” сўровномаси (14-илова) америкалик психолог М.Снайдер томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, шахснинг мулоқот давомида ўзини ўзи қанчалик кучли бошқара олишини ўрганишга хизмат қилади. Сўровнома 10 та ҳукмдан иборат бўлиб, синалувчилардан “тўғри”, “тўғри шекилли”, “нотўғри”, “нотўғри шекилли” шаклида жавоб бериш талаб этилади ва калитга мос келган ҳар бир жавобга учун 1 балл қўйилади. Сўровнома қуйидаги шкалалар бўйича респондентларни коммуникативлик сифатларини аниқлашга хизмат қилади: 1-3 – коммуникатив назорат суст; 4-6 – коммуникатив назорат ўртача; 7-10 – коммуникатив назорат юқори[90, 57-58] “Мулоқотчанликнинг умумий даражасини аниқлаш” сўровномаси (15- илова) В.Ф.Ряховский томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, мулоқотчанликнинг умумий даражасини аниқлаш мақсадида қўлланади. Синалувчиларга қуйидагича кўрсатма берилади: “Сизнинг эътиборингизга бир қатор оддий саволлар хавола этилади. Сиз уларга “ҳа”, “йўқ”, “баъзида” деб жавоб қайтаришингиз мумкин. Саволларга тез, кўп ўйламай жавоб беришингиз талаб этилади”. Сўровнома 16 та саволлардан ташкил топган. Ҳар бир “ҳа” деган жавоб учун 2 балл, “баъзида” деган жавоб учун 1 балл ва ҳар бир “йўқ” деган жавоб учун 0 балл қўйилади. IV. Эмоционал-иродавий компонентни аниқлашга қаратилган сўровнома ва методик воситалар: 125 1. “Эмоционал ҳолатларда ўзини ўзи назорат қилишни намоён бўлишини ўрганиш” методикаси. 2. “Шахснинг иродавий сифатларини ўрганиш” методикаси (Т.А.Немчинов). Қуйида ушбу методикаларга батафсил тўхталиб ўтамиз: “Эмоционал ҳолатларда ўзини ўзи назорат қилишни намоён бўлишини ўрганиш” методикаси (16-илова) 36 та саволдан иборат бўлиб, ҳар бир саволга “А”, “Б”, “В” вариантлар тақдим этилади. Ҳар бир вариант қанча баллга эга эканлиги методикада акс этган бўлиб балл қанчалик юқори бўлса, эмоционал ҳолатларда ўзини ўзи назорат қилиш шунчалик юқорилиги қайд этилади. Мазкур сўровнома қуйидаги шкалаларни ўз ичига олади: 1. Эмоционал ҳолатларда ўзини ўзи назорат қилиш. 2. Фаолиятда ўзини ўзи назорат қилиш. 3. Ижтимоийлашувда ўзини ўзи назорат қилиш. “Шахснинг иродавий сифатларини ўрганиш” методикаси (17-илова) 78 та ҳукмдан иборат бўлиб, натижаларни таҳлил қилишда калитга тўғри келган ҳар бир “ҳа” ва “йўқ” жавоблар 1 балл билан баҳоланади. Мазкур методика қуйидаги шкалалардан иборат: 1.Маъсулиятлилик. 2.Ташаббускорлик. 3.Журъатлилик. 4.Мустақиллик. 5.Матонатлилик. 6.Қатъийлик. 7.Ғайратлилик. 8.Эътиборлилик. 9.Мақсадга интилувчанлик. V. Рефлексив компонентни аниқлашга қаратилган сўровнома ва методикалар: 1. “Н.Райдаснинг “Ўз-ўзига ишонч тести” 2. Рефлексивлик даражасини аниқлаш методикаси. (В.В. Понамарёва бўйича). Рефлексив компонент диагностикасида муҳим ўрин тутувчи Н.Райдаснинг “Ўз-ўзига ишонч тести”да (18-илова) хулқ-атворнинг 30 та ҳар-хил намуналари тақдим этилади ва ушбу хулқ-атворнинг қанчалик тўғри келиш ёки келмаслигини қуйида келтирилган мезон асосида белгилаш таклиф этилади. “5” – ҳа, албатта, бу менга тўғри келади; “4” – бу менга 126 тўғри келса керак; “3” – билмадим, жавоб беришга қийналяпман; “2” – унчалик тўғри келмаса керак; “1” – йўқ, бу менга мутлақо тўғри келмайди. Мазкур тест респондентларнинг ўзига ишончини қуйидагича аниқлаш имконини беради: ўзларига мутлақо ишонмайдилар; ўзига ишончидан кўра ишончсизлик кучлироқ; ўзига ишонч даражаси ўртача; ўзига ишонади; ўзига бино қўйган. Тадқиқот ишимизнинг рефлексив компонентининг ривожланганлиги даражасини аниқлашга қаратилган методик воситалардан бири “Рефлексивлик даражасини аниқлаш” методикаси (В.В. Понамарёва бўйича) (19-илова) бўлиб, мазкур методик восита 27 таькиддан иборат. Ушбу 27 таькиддан 15 таси тўғри (1,3,4,5,9,10,11,14,15,19,20,22,24,25 рақамли таькидлар). Қолган 15 таси тескари (нотўғри) таькид бўлиб, барча булимларни 4 та гуруҳга ажратиш мумкин: 1) фаолиятнинг ретроспектив рефлексияси (1,4,5,12,17,18,25,27 рақамли таькидлар); 2) ҳозирги (мавжуд, айни вақтдаги) фаолият рефлексияси (2,5,13,14,16,17,18,26 рақамли таькидлар); 3) келажак фаолиятни кўриб чиқиш (3,6,7,10,11,14,15,20 рақамли таькидлар); 4) мулоқот ва бошқа шахслар билан ўзаро таьсир рефлексияси (8,9,19,21,22,23,15,22,26 рақамли таькидлар). VI. Ташкилий фаолиятли компонентни аниқлашга қаратилган сўровнома, методикалар: 1. “Шахснинг коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари диагностикаси” методикаси. 2. К.Н.Томаснинг шахс сўровномаси. “Шахснинг коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари диагностикаси” методикасини[91, 374-379] (20-илова) индивидуал тарзда ҳам, гуруҳда ҳам ўтказиш мумкин. Бунда берилган саволларга жавоб беришда саволга “ҳа” жавобга тегишли тартиб рақами олдига “+” белгисини, “йўқ” жавобга “ - “ белгисини қўйиш сўралади. 127 3.1.2-жадвал Методика даражалари Даражалар 1. Коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари суст 2. Коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари ўртача даражага етмайди 3. Коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари ўртача 4. Коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари юқори даражада 5. Коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари жуда юқори Мазкур методика синалувчиларни коммуникатив ҳамда ташкилотчиликка мойиллигини аниқлаб беради[91, 374-379]. Америкалик социолог К.Н.Томас “Шахс сўровномаси” (21-илова) ёрдамида шахснинг ҳамкорликка ёки рақобатга мойиллиги, муросага (компромисс, ён босишга, йўл бериш) тайёрлиги, низолардан қочиши ёки уларни кескинлаштиришга интилиши каби сифатларнинг намоён бўлиши даражасини аниқлаш мумкин. Шунингдек, мазкур методика жамоа ҳар бир аъзосининг ҳамкорлигидаги фаолиятга ижтимоий-психологик мослашувчанлик даражасини баҳолаш имкониятларини ҳам беради. Бу методика ёрдамида турли гуруҳлардаги ўзаро муносабатлар хусусиятлари ўрганилади. Мазкур методика ва сўровномалар тадқиқот ишимизда конфликтологик компетентлик компонентлари мазмунини диагностика қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, тажриба-синов ишлари натижалари тадқиқот ишимизнинг 23-иловасида келтириб ўтилди. Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожланганлик даражасини аниқлашда унинг мезонлари ва даражаларини аниқлаб олиш ҳам талаб этилади. Даражаларни белгилашда биз мотивацион- қадриятли, когнитив, коммуникатив, эмоционал-иродавий, рефлексив ва ташкилий-фаолиятли мезонлар ва кўрсаткичларни ҳисобга олдик. Ажратиб кўрсатилган мезонлар ва кўрсаткичлар асосида бўлажак ўқитувчилар конфликтологик компетентликнинг ривожланиш даражалари импульсив (паст), формал (ўрта), оптимал (юқори) шакллантирилди (3.1.3-жадвал). 128 3.1.3-жадвал Конфликтологик компетентлик мезонларининг даражалари Download 3.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling