Асословчи тажриба-синов ишлари (2017-2018 йиллар)
Мақсад – бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликнинг мазмуни,
компонентлари, ташхис этишнинг мезон ва кўрсаткичларини, тажриба-синов ишларида
фойдаланиш мумкин бўлган метод ва сўровномаларни аниқлаштириш, тадқиқот
объектларини белгилаб олиш ва асословчи тажриба-синов ишларини ташкил этишдан
иборат.
Вазифалар: бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантириш
жараёнининг мазмунини аниқлаштириш; конфликтологик компетентликнинг тузулиши,
таркибий қисмларини ёритиб бериш; конфликтологик компетентликнинг мезонлари ва
даражаларини ишлаб чиқиш; бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни
ривожланганлик даражасини ташхис этиш имконини берадиган анкета, сўровнома,
методикаларни ишлаб чиқиш ва белгилаб олиш; бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик
компетентликни ривожланганлик даражасини ташхис этиш.
2.
Шакллантирувчи тажриба-синов ишлари (2018-2019 йиллар)
Мақсад – рефлектив-педагогик усуллар воситасида бўлажак ўқитувчиларда
конфликтологик компетентликни ривожлантиришнинг таркибий-функционал модели ва
конфликтологик компетентликни ривожлантиришда педагогик шарт-шароитларнинг
самарадорлигини аниқлаш ва илмий асослашдир.
Вазифалар: тажриба-синов ишининг шакллантирувчи босқичини амалга ошириш
методикасини тавсифлаш; шакллантирувчи тажриба-синов ишларини ташкил этиш;
рефлексив педагогик усуллар асосида бўлажак ўқитувчининг конфликтологик
компетентлигини ривожлантиришнинг ишлаб чиқилган таркибий ва функционал модели
самарадорлигини
текшириш;
конфликтологик
компетентликни
ривожлантириш
жараёнида
педагогик
шароитлар
самарадорлигини
асослаш;
асословчи
ва
шакллантирувчи босқичлардаги тадқиқот натижаларини таққослаш.
3.
Таҳлилий-умумлаштирувчи ишлар (2019-2020 йиллар)
Do'stlaringiz bilan baham: |