Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

 
Мақсад – рефлектив-педагогик усуллар воситасида бўлажак ўқитувчиларда 
конфликтологик компетентликни ривожлантиришнинг таркибий-функционал модели ва 
конфликтологик компетентликни ривожлантиришда педагогик шарт-шароитларнинг 
самарадорлигини аниқлаш ва илмий асослашдир. 
Вазифалар: асословчи ва шакллантирувчи босқичлардаги тадқиқотнинг натижаларини 
таққослаш; рефлектив педагогик усуллар асосида бўлажак ўқитувчининг конфликтологик 
компетентлигини ривожлантиришнинг ишлаб чиқилган таркибий функционал модели ва 
педагогик шарт-шароитлар самарадорлигини таҳлил этиш; ўтказилган тажриба-синов 
ишларини таҳлил қилиш асосида хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш. 
Тажриба-синов ишимизнинг самарадорлиги илмий-назарий томондан 
асосланган ғояларни амалиётга татбиқини таъминловчи методика ва 


122 
сўровномаларнинг қиймати билан ифодаланади. Шу сабабли тажриба-синов 
ишларини илмий-методик ҳамда ташкилий-технологик жиҳатдан мақсадга 
мувофиқ ташкил этиш зарурдир. Тадқиқотимизда тажриба-синов 
ишларининг тўғри ташкил этилиши қўйилган мақсад ва унга эришиш 
йўлидаги вазифаларнинг аниқлиги ва тажриба-синов босқичларнинг тўғри 
белгиланиши (3.1.1-жадвал) ва метод, воситаларнинг тўғри танланишига 
боғлиқ деб ҳисоблаймиз.
Конфликтологик компетентликнинг ривожланганлик даражасини 
ташхис этиш мақсадида компонентларга мос диагностик методлар танлаб 
олинди. Респондентлар билан олиб борилган махсус машғулотлар 
якунлангач, 
тадқиқотнинг 
самарадорлигини 
аниқлаш 
мақсадида 
конфликтологик 
компетентликнинг 
компонентларига 
алоқадор 
мезонларнинг ривожланганлик даражасини ташхис этиш мақсадида белгилаб 
олинган диагностик воситаларни тавсифлаш зарур.
I. 
Мотивацион-қадриятли компонентни аниқлашга қаратилган 
сўровнома ва методик воситалар қуйидагилардан иборат: 
1. Рокичнинг “Шахс қадриятларини аниқлаш” методикаси. 
2. “Ўқув 
мотивациясининг 
йўналганлигини 
ташхис 
қилиш” 
методикаси. 
Қуйида бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентлик 
ривожланганлик даражасини белгиланган мезонлар бўйича диагноз қилиш 
имконини берадиган сўровнома ва методикалар тавсифига тўхталиб ўтамиз. 
Мотивацион-қадриятли компонентни аниқлашга қаратилган дастлабки 
методикамиз “Рокичнинг Қадриятлар ориентацияси” методикаси (10-илова) 
бўлиб, бунда синалувчилар қадриятларини баҳолашда келтирилган 5 балли 
тизимдаги барча баллардан фойдалансалар, уларда дифференциациялашнинг 
психологик механизми шаклланган, кадриятларни баҳолашда асосан 2 та 
баллни (масалан 4 ва 5ни) қўлласалар, дифференциацияланган механизм 
хали шаклланишнинг илк босқичида эканлигини англатади. Агар 
синалувчилар баҳолашда фақат бир баллдан фойдалансалар, уларда 


123 
ҚО(қадриятлар 
ориентацияси)си 
психологик 
механизм 
сифатида 
шаклланмаган 
бўлади. 
Шу 
тариқа 
психологик 
механизмнинг 
шаклланганлигига кўра синалувчилар уч гуруҳга ажратилади: 
1) ҚОнинг дифференциациялашган таркиби шаклланган; 
2) ҚОнинг дифференциациялашган таркиби энди шакллана бошлаган; 
3) ҚОнинг дифференциациялашган таркиби шаклланмаган. 
Иккинчи методикамиз “Ўқув мотивациясининг йўналганлигини ташхис 
қилиш” (11-илова) методикаси муайян фанларни ўрганишга қаратилган ўқув 
фаолияти мотивациясининг йўналганлигини ва таълим олувчи шахс ички 
мотивациясининг даражасини ўлчаш учун хизмат қилади. Мазкур методика 
20 та таъкиддан иборат бўлиб берилган калитга мос келган ҳар бир жавоб 1 
баллдан баҳоланади: 
0-10 балл – ташқи мотивация устун; 
11-20 балл – ички мотивация устун. 
Ички мотивация даражасини баҳолаш учун қуйидаги меъёрий 
кўрсаткичларга таяниш мумкин: 0-5 балл – ички мотивация паст даражада; 6-
14 балл – ички мотивация ўрта даражада; 15-20 балл – ички мотивация юқори 
даражада[33,73-78]. 

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling