Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

 
 
Учинчи боб бўйича хулоса 
Тадқиқот ишимиз юзасидан бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик 
компетентликни ривожлантиришни экспериментал ўрганиш бўйича қуйидаги 
хулосаларга келинди: 
1. 
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантиришнинг функционал-тузилмали модели ҳамда таклиф этилган 
педагогик 
шарт-шароитлар 
самарадорлигини 
аниқлаш 
мақсадида 
“Конфликтологик компетентлик” тўгарак дастури ишлаб чиқилди ва 
амалиётга жорий этилди (Тўгарак машғулоти амалий аҳамиятга эга бўлиб, 
мавзуларнинг мазмунини ҳамда рефлексив-педагогик усулларни ўз ичига 
олади. Машғулот талабаларнинг берилган мавзулар юзасидан мустақил 
равишда тайёрланиб келишларини ҳамда ўзлаштирилган мавзуларга 
таянилган ҳолда рефлексив-педагогик усулларни амалга оширишларини 
назарда тутади). 
2. 
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантиришга доир тажриба-синов ишлари асословчи (2017-2018 йиллар), 


144 
шакллантирувчи (2018-2019 йиллар), таҳлилий-умумлаштирувчи (2019-2020 
йиллар), босқичларда олиб борилди ва ҳар бир босқичнинг мақсад ва 
вазифалари ёритиб берилди. 
3. 
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
рефлексив 
усуллар 
воситасида 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантиришнинг 
мотивацион-
қадриятли, мазмунли, фаолиятли ва натижавий-баҳоловчи блоклардан иборат
функционал-тузилмали моделининг самарадорлиги тасдиқланди. 
4. 
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантиришда “Конфликтологик компетентлик” махсус тўгарак 
машғулотининг ташкил этилиши олий таълим тизимида таҳсил олувчи 
талабаларда рефлексив-педагогик усуллар воситасида педагогик низоларни 
конструктив бартараф этиш кўникмаларини ривожлантиришда аҳамиятли 
эканлиги аниқланди. 
5. 
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантириш жараёнида белгиланган педагогик шарт-шароитларнинг 
(конфликтологик компетентликни ривожлантириш жараёнига рефлексив-
педагогик усуллар воситасида жадал таъсир кўрсатиш; бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
билимларни 
таркиб 
топтириш; 
конфликтологик тушунчалар луғатини жорий этиш; модерация ва самарали 
мулоқот техникасини эгаллаш) асосли эканлиги аниқланди. 
6. Тадқиқот ишимизда конфликтологик компетентлик компонентларини 
ривожлантиришга (мотивацион-қадриятли, когнитив, эмоционал-иродавий, 
коммуникатив, рефлексив ва ташкилий-фаолиятли компонентларни 
ривожланишига рефлексив педагогик усулларнинг ижобий таъсир кўрсатиши 
тасдиқлади. 
7. Статистик таҳлил натижаларига кўра, тажриба-синов ишлари 
самарадорлигини баҳоловчи мезоннинг бирдан, билиш даражасини баҳолаш 
мезонининг нолдан катталигини кўрсатади. Бу эса, бўлажак ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантириш 
самарадорлигини 


145 
аниқлашга қаратилган тажриба-синов ишларининг самарали кечганлигини 
тасдиқлаш имконини берди. 


146 
ХУЛОСА 
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги 
хулосалар шакллантирилди: 
1. 
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантириш тузилмаси мотивацион-қадриятли, когнитив, коммуникатив, 
эмоционал-иродавий, рефлексив, ташкилий-фаолиятли компонентларнинг 
ўзаро таъсир кўрсатиш даражаси барқарорлиги ва қайта алоқаси 
динамиклигини ҳисобга олиш асосида аниқланди. 
2. 
Педагогик-психологик 
фанларнинг 
бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик компетентликни ривожлантириш имкониятлари ўқув 
модуллари орасидаги ички интеграцияни ҳисобга олиш асосида изоҳланди. 
3. 
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантириш модели ташаббусга доир, англаш, регулятив, коммуникатив, 
прогностик, бошқарув амалий йўналтирилган функциялар билан яхлитлик, 
узлуксизлик, онглилик ва фаоллик, дифференциаллик ва индивидуаллик, 
назария ва амалиётнинг бирлиги, рефлексив бошқарув тамойилларнинг 
бевосита ўзаро алоқадорлигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилди.
4. Рефлексив усуллар ёрдамида конфликтологик компетентликни 
ривожлантиришда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантириш 
жараёнига рефлексив-педагогик усуллар воситасида жадал таъсир кўрсатиш, 
бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик билимларни таркиб топтириш, 
конфликтологик тушунчалар луғатини жорий этиш, модерация ва самарали 
мулоқот техникасини эгаллашдан иборат педагогик шарт-шароитларнинг 
самарадорлиги аниқланди. 
5. 
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликнинг 
ривожланганлик даражаларига шахс хулқ-атвори усулларининг алоқадорлиги 
белгиланди: конфликтологик компетентликнинг импульсив даражасида 
бўлажак ўқитувчилар томонидан эмоционал ҳолатига қараб хулқ-атвор 
усулларидан фойдаланиш, конфликтологик компетентлик ривожланганлиги-


147 
нинг формал даражасида бир нечта хулқ-атвор усулларидан фойдаланишга 
ҳаракат қилиш (асосан рақобатлилик ва тортишувдан қочиш усулидан 
фойдаланади), конфликтологик компетентликнинг оптимал даражасида эса 
хулқ-атворнинг (рақобатлилик, ҳамкорлик, муросалилик-келишувчанлик, 
тортишувдан қочиш, мослашувчанлик) барча усулларидан вазиятга қараб 
фойдалана олиш ҳолатлари аниқланди. 
6. Тадқиқот натижалари асосида бўлажак ўқитувчиларда рефлексив 
усуллар воситасида конфликтологик компетентликни ривожлантиришнинг 
такомиллаштирилган 
мотивацион-қадриятли, 
мазмунли, 
фаолиятли, 
натижаларни баҳоловчи блоклардан иборат функционал-тузилмали модели 
ва ишлаб чиқилган педагогик шарт-шароитларинининг самарадорлиги 
аниқланди.
7. 
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантириш самарадорлигини аниқлашга қаратилган тажриба-синов 
ишларининг самарали кечганлиги тасдиқлади. Тажриба-синов ишлари 
натижаларига кўра, ўртача қиймат кўрсаткичлари гуруҳларда фарқ қилишини 
ва тажриба гуруҳларида назорат гуруҳларига нисбатан самарадорлик 1,15 
баробарга юқори эканлиги аниқланди. 
Тадқиқот натижалари асосида қуйидаги илмий-методик тавсиялар 
ишлаб чиқилди: 
1. 
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантиришда аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар 
интеграциясини таъминлаш лозим. 
2. 
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантириш жараёнига рефлексив-педагогик усуллар маҳорати билан 
боғлиқ илғор тажрибаларни татбиқ этиш керак.
3. 
Конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантиришга 
оид 
аудиториядан ташқари машғулотларни лойиҳалаш ва таълим-тарбия 
амалиётига татбиқ этиш мақсадга мувофиқ. 


148 
4. 
Бўлажак 
ўқитувчиларда 
конфликтологик 
компетентликни 
ривожлантиришга доир самарали технологияларни ишлаб чиқиш ва тизимли 
йўлга қўйиш лозим. 


149 

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling