Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент


 Ижодий интроспекция (ўзини таҳлил қилиш) усули


Download 3.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/94
Sana16.09.2023
Hajmi3.14 Mb.
#1679728
TuriДиссертация
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   94
Bog'liq
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full

11. Ижодий интроспекция (ўзини таҳлил қилиш) усули. Бу усул бошқа 
бир шахснинг ички дунёси ҳақидаги тасаввурларини кенгайтиришга, ва 
хусусиятларининг илмий асосланган қоидаларга мос келишига қаратилади. 
Бунда низоли вазият иштирокчиси ўзини оппонентининг ўрнига қўяди, сўнгра 
ўзининг тасаввурида, шу оппонент унинг фикрича айни вазиятда бошидан 
кечирган ҳисларини жонлантиради[98]. Шу тарзда рақибнинг ички дунёсини 
психологик қайта яратиш қилиш амалга оширилгач, мотивлар ва хулқни 


99 
қўзғовчи ташқи таъсирлар, мақсадлар ва интилишлар ҳақида хулосалар 
чиқарилади. 
12. Ўйинли моделлаштириш усули. Усулни амалга оширишда
эмоционал-экспрессив соҳа бўлган ўзини ўзи интизомини бошқариш, ўзини ўзи 
назорат қилиш каби шахс сифатлари ривожланади. Бўлажак ўқитувчилар 
гуруҳи кичик гуруҳларга бўлинади, улар олдига ўзларини низоли вазият 
иштирокчилари ўрнига қўйиб кўриш, ўша вазиятдаги ролни ўйнаб бериш, 
низони ҳал этиш йўлларини, иштирокчиларнинг низо ҳал этилгандан кейинги 
ўзаро муносабатлари бўйича эҳтимолли вариантларни кўрсатиш вазифаси 
юкланади. Драмалаштиришдан олдин ўқитувчи кичик гуруҳ ичидан рол 
бажарадиганларни, кузатувчи оппонентларни тайинлайди. Намойиш қилинган 
драмадан кейин оппонентлар низони ҳал этиш бўйича таклиф этиладиган 
вариантлар юзасидан баҳслашишади, рол ўйнаган иштирокчилар эса 
рефлексив таҳлил асосида ўзлари танлаган вариантнинг муайян вазиятда 
конструктивлигини исботлашади ёки деструктив ҳаракатлар кузатилса, ўз 
хатоларини тўғрилашади. Мазкур усуллар бўлажак ўқитувчиларда ўзини ўзи 
регуляция қилиш, ўз интизомини бошқариш, ўзини ўзи назорат қилиш ва 
мослашувчанлик мавжуд бўлишини тақозо этади. 
13. Вазиятдан конструктив чиқиш усули (“қадам-бақадам”). Мазкур 
усулни амалга ошириш жараёнида бўлажак ўқитувчиларда суҳбатдошини 
тинглаш маҳорати ва кўникмалари, таҳлилий кўникмалар ва вазиятнинг 
ривожланишини лойиҳалаштириш кўникмалари, шунингдек, ҳал этишнинг 
оптимал вариантини танлаш маҳорати ривожланади. Бўлажак ўқитувчилар 
кетма-кет еттита қадам ташлашлари талаб этилади: 1) низонинг барча 
иштирокчиларини, шу жумладан, фикран, ўзини ўзи ҳам тинглаш; 2) вазиятни, 
ҳар бир иштирокчининг психологик ҳолатини, уларнинг мотивлари, ўзига хос 
хусусиятлари, юқори эҳтимолли хулқини таҳлил қилиш; 3) низони ҳал этишда 
воқеаларнинг ижобий ва салбий кўринишини моделлаштириш; 4) фикран 
низони ҳал этишнинг барча маълум услулларини ташқи муҳитдан келиб чиққан 
ҳолда қўллаш; 5) низони ҳал этишнинг энг қулай шаклларини саралаб олиш; 6) 


100 
низони бартараф этишнинг мақсадга мувофиқ жойи, вақти, шароити ҳамда 
эҳтимолий шаклларини аниқлаш; 7) низони бартараф этиш асосида мақсадга 
мувофиқ хулосалаш. 

Download 3.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling