Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент
Низоли вазиятлар таҳлили чизмасини ишлаб чиқиш ва асослаш
Download 3.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full
3. Низоли вазиятлар таҳлили чизмасини ишлаб чиқиш ва асослаш усули. Ушбу усул бўлажак ўқитувчиларда рефлексив ва алгоритмик фикрлашни ривожлантириб, таҳлил чизмаси ўқитувчи томонидан бўлажак ўқитувчилар билан биргаликда тузилади[98]. Бир томондан, таҳлил чизмасида педагогик низонинг барча назарий ва амалий билимлари – фаол ва суст конфликтологик стратегиялар; низоли хулқ усуллари ва уларнинг турли вазиятларда қўлланиши; низоли вазиятлар ва низоларни ҳал этиш йўллари ва усуллари; низони огоҳлантириш, бошқариш, ҳал этиш технологияларини билиш; бошқа томондан эса, фаолият жараёнидаги билимларни ўзлаштиришни нимадан бошлаш кераклиги, ҳаракатни қай тартибда олиб бориш лозимлиги ифодаланади. Шундай қилиб, низоли вазиятлар таҳлили чизмаси қуйидаги кетма-кет босқичлардан иборат. Тўлақонли шакллантирилган чизмадан бўлажак ўқитувчилар низоли вазиятлар таҳлилида чизмасиз ҳам масалаларни ҳал этишни ўргангунча фойдаланишлари белгилаб қўйилади. 94 2.3.2-жадвал Низоли вазиятлар таҳлили чизмаси № Босқичлар Таҳлил 1. Юзага келган вазият, низо, ҳаракатнинг тавсифи (иштирокчилар, юзага келган жой, иштирокчилар фаолияти ва ҳоказо) 2. Юзага келган вазият ёки низонинг асосий сабаблари ва мазмуни (фаолият, хулқ ёки муносабатлардаги қарама- қаршилик) 3. Ўқитувчи ва талаба нигоҳидаги вазият 4. Ўқитувчи вазиятда қандай таъсир усулларидан фойдаланиши мумкинлиги 5. Ўқитувчининг педагогик ютуқлари ва камчиликлари 6. Низодан сўнг бўлажак ўқитувчи билан муносабат вариантлари. 4. Ижодий татбиқ қилиш усули. Ушбу усул таҳлилий-ижодий соҳани, ҳолатнинг танқидий таҳлилини мустақил амалга оширишни ривожлантиришга, педагогик таъсир усулларини топиш ва конфликтологик компетентлик компонентларининг рефлексив таҳлили асосида ривожланишига қаратилган. Усулни амалга ошириш давомида бўлажак ўқитувчи низоли вазиятни ишлаб чиқилган таҳлил чизмасига асосан, ўзи учун янги бўлган шаклда – дастлаб ёзма, кейин эса оғзаки (яъни, вазиятни босқичма-босқич, ҳаракатларнинг таҳлил чизмасида келтирилган алгоритми асосида) таҳлил қилиши лозим бўлади. Бу бўлажак ўқитувчи томонидан ҳаракат усулларини, яъни рефлексиясини англашни тақозо этади. Мазкур усулнинг ўзига хослиги шундаки, бўлажак ўқитувчи низоли вазиятни ҳал этиш билан боғлиқ бутун жараённи аввалига “ичида” таҳлил қилади ва шу билан бир вақтда ўз фикрларини қоғозда қайд этиб боради, сўнгра овоз чиқариб, бу билан хотирада низоли вазиятни ҳал этиш алгоритмини мустаҳкамлайди. Download 3.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling