Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент
Download 3.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full
Натижаларни баҳоловчи блок таҳлилий функцияни бажаради (яъни,
бўлажак ўқитувчиларнинг конфликтологик компетентлиги ривожланганлик даражасини аниқлашга, юзага келадиган қийинчиликларни бартараф этиш ва уларнинг юзага келиш сабабларини аниқлаш имконини беради) ва тадқиқотнинг амалий босқичи - даражаси, мезонлари ва конфликтологик компетентликнинг кўрсаткичларини акс эттиради. Бизнингча, бўлажак ўқитувчиларда рефлексив-педагогик усуллар воситасида конфликтологик компетентликни ривожлантиришнинг функционал тузилмали модели конфликтологик тайёргарликни амалга оширувчи олий ўқув юрти талабалари учун жуда муҳим: у ўқитувчини педагогик мақсадларни белгилаш ва шакллантиришга, шунингдек бўлажак ўқитувчининг аниқ бир конфликтологик хусусиятга эга, профессионал жиҳатдан муҳим хусусиятлари ва сифатларини ривожлантиришга таъсир кўрсатадиган адекват воситаларни саралашга ёки конфликтологик 90 компетентликнинг интеграциялашган хусусиятларини ривожлантиришга тайёрлайди. Бўлажак ўқитувчилар учун таклиф этилган мазкур модел ўзига ўзи ташҳис қўйиш жараёнида ва ўзини ўзи янада ривожлантириш истиқболларини белгилашда ҳам аҳамиятлидир. 2.3. Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантиришнинг рефлексив усуллари Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни рефлексив усуллар воситасида ривожлантириш жараёни рефлексив усулларнинг мазмуни ва хусусиятларини ўрганишни талаб этади. Рефлексив тадқиқотлар шуни кўрсатадики, таълим тизимида таълим олувчиларнинг рефлексив фикрлашини ривожлантириш учун рефлексив таълим муҳитини яратиш зарур ва бу касбий, шахсий ўзини ўзи англаш, ўзини ўзи намоён қилиш жараёнида амалга оширилади. Олий таълим тизимида юзага келадиган низоли вазиятларни олдини олиш, рефлексив усуллар воситасида низоли жараёнларни конструктив бартараф этиш педагог ва таълим олувчиларни конфликтологик билимларга эга бўлишини, яъни педагогик жараёнда кузатиладиган низонинг турлари ва уларни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаштириш, конструктив ҳал этиш усулларига доир кўникмаларни ривожлантиришни талаб этади. Қуйида биз конфликтологик компетентликни ривожлантирувчи рефлексив усуллар ва уларнинг мазмунига тўхталиб ўтамиз: Download 3.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling