Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент
Download 3.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full
Педагогик рефлексия функциялари
Кўрсатиладиган таъсир Ташаббусли функция – бўлажак ўқитувчининг педагогик таъсир муаммосини муваффақиятли ҳал этишга интилиши. Конфликтологик компетентликнинг мотивацион-қадриятли компоненти ривожини рағбатлантиради. Англаш функция – рефлексив ёндашув орқали бошқа шахснинг ҳаракатларини изоҳлаш имконини мавжудлиги. Конфликтологик компетентликнинг когнитив компоненти ривожини рағбатлантиради. Регулятив функция - эмоционал-иродавий жараёнлар устидан назоратнинг мавжудлиги. Конфликтологик компетентликнинг эмоционал-иродавий компонентини ривожлантиришга йўналтирилган. Коммуникатив функция - рефлексив ёндашув орқали мулоқотга киришувчи томонларнинг низоли ҳолатларини изоҳлаш имконини беради. Конфликтологик компетентликнинг Коммуникатив компонентини ривожлантиришга йўналтирилган. Прогностик функция – таълим натижалари ва жараёнини қўра олиш. Конфликтологик компетентликнинг рефлексив компоненти ривожланишида муҳим рол ўйнайди. Бошқарув функция - рефлекслашган фаолият, бунда келажакдаги фаолият образини олишга йўналтирилган ақлий фаолиятнинг мавжудлиги. Конфликтологик компетентликнинг ташкилий-фаолият компоненти ривожини жадаллаштиради. Ташаббусли функция. Рефлексив усуллар асосида маҳоратли педагог билан тажриба алмашиш конфликтли вазиятларни конструктив ҳал этиш кўникмаларининг такомиллашувига имкон беради, бу эса ўз навбатида, таълим олувчиларда ўзига ишонч ва ташаббусни орттиради. Шунингдек, рефлексив 84 усуллар мажмуаси бўлажак ўқитувчининг шахс сифатида ўсишига, ўз шахсий сифатлари ён-атрофдагилар билан биргаликдаги ҳаракатларини англашига ҳам рағбат беради, натижада конфликтологик компетентликнинг мотивацион- қадриятли компоненти ривожланишига эришилади. Англаш функция. Рефлексив усуллар мажмуаси шахснинг низоли вазиятни тўғридан-тўғри ҳал этишга “киришиш”, унга фикр бериш, муаммони “ечиш” ва лозим бўлган ҳолатда қандайдир тузатиш киритиш ёки ғоя бериш имконини беради. Албатта, низоли вазиятни мантиқий фикрлаш орқали ҳам ҳал этиш мумкин, аммо биргаликдаги педагогик ҳаракат ва субъектлар позицияларининг рефлексив таҳлили конфликтни ҳал этишни анча осонлаштиради, натижада рефлексив усулларнинг англаш функцияси конфликтологик компетентликнинг когнитив компоненти ривожланишига хизмат қилади. Регулятив функция. Конфликтли вазиятни ҳал этиш жараёнида шахс эмоцияга берилиб, ҳиссий зўриқишлар билан ифодаланадиган “қийинчилик”лардан ўзини олиб қочиши жараёнида ўзига ўзи буйруқ бериш билан тугайдиган ички диалогда “ўзини тутиб олишга”, “иродасини тўплаш”га имкон беради. Эмоционал-иродавий ҳолатлар устидан назорат ўрната олишда рефлексив усуллар орқали конфликтологик компетент- ликнинг эмоционал-иродавий компоненти ривожланишига олиб келувчи регулятив функцияси намоён бўлади. Прогностик функция. Педагог ўз фаолияти натижаларини прогноз қилган ҳолда, бўлажак ўқитувчи олдига вазифалар қўйса, таълим олувчи жонли мисолда таҳлил қилиш, режалаштириш, натижани мўлжаллай олиш, ахборот ва ривожланишни бошқаришни ўрганади. Таълим жараёни ва натижани прогнозлаштиришнинг ушбу мисоли бўлажак ўқитувчида ўз-ўзини таҳлил қилиш қобилияти ва ўзига нисбатан ишонч каби шахсий хислатларни ривожланишига олиб келади[98]. Шундай қилиб, рефлексив усулларнинг прогностик функцияси конфликтологик компетентликнинг рефлексив компонентини ривожлантиради. 85 Бошқарув функция. Бўлажак ўқитувчи шахсида конфликтологик компетентликнинг ривожланиши ва ўқитувчи томонидан мақсадли равишда бошқарилиши конфликтологик компетентликнинг ташкилий-фаолиятли компоненти ривожланишига олиб келади. Юқоридагилардан хулоса қилиш мумкинки, рефлексив усуллар функциялари конфликтологик компетентлик компонентлари ривожланишига бевосита таъсир кўрсатади ва ўз навбатида, рефлексив усуллар асосида конфликтологик компетентликни ривожланишининг назарий концепциясини амалиётга татбиқ этилиши, таълим жараёнини лойиҳалаштириш ва уни юзага чиқаришга асос бўлади. Download 3.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling