Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент
Download 3.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full
- Bu sahifa navigatsiya:
- 55,2% 56,2% Назорат гуруҳлари Оптимал сонда 3 3 3 9 Фоизда 10,3% 9,7%
- 58,6% 51,6% 57,1% 55,7%
10,00%
13,33% 10,34% 11,24% Формал сонда 10 9 10 29 Фоизда 33,33% 30,00% 34,48% 32,58% Импульсив сонда 17 17 16 50 Фоизда 56,7% 56,7% 55,2% 56,2% Назорат гуруҳлари Оптимал сонда 3 3 3 9 Фоизда 10,3% 9,7% 10,7% 10,2% Формал сонда 9 12 9 30 Фоизда 31,0% 38,7% 32,1% 34,1% Импульсив сонда 17 16 16 49 Фоизда 58,6% 51,6% 57,1% 55,7% Шунингдек, конфликтологик компетентликда муҳим аҳамиятга эга бўлган йўналганлик, қадриятли муносабатнинг шаклланганлиги, низо ва танқидга барқарорлик, мулоқотчанлик, коммуникативлик, эмоционал 56 барқарорлик, иродавий сифатларнинг ривожланганлиги, ўзига ишончнинг адекватлиги, рефлексивлик, ташкилотчилик каби шахс сифатларининг ривожланганлиги паст даражада эканлиги қайд этилди. Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентлик ривожланганлигининг формал даражаси тажриба (29 нафар, 32,58 фоиз) ва назорат (30 нафар, 34,1 фоиз) гуруҳларида аниқланди. Ушбу даражадаги респондентларнинг шахсий ривожланишида қизиқиш, мотив, эҳтиёж кузатилади. Профессионал қоидалар, индивидуал педагогик хулқ усулининг базавий асослари, педагогик низоларни ҳал этиш кўникмалари шаклланиш босқичида. Конфликтли вазиятда бўлажак ўқитувчи хатти-ҳаракат стратегияни танлаётганда, “шаблон” бўйича ҳаракат қилади, яъни у фақат ўзи билган хатти -ҳаракатлар усулларини танлаши кузатилади. Билим ва маҳорат ҳажми катта эмас, педагогик низоларни ҳал этиш соҳасидаги назарий, услубий ва амалий билимлар, тамойиллар, қонунлар, қонуниятларни англаш элементлари ва педагогик низоларни ҳал этиш соҳасидаги назарий, услубий маҳоратнинг сезиларсиз равишда шаклланганлиги ва уларнинг намуна бўйича бажара олиш кузатилади. Мулоқотга кириша олади, аммо низоли вазиятларда фикрларини аниқ, равон баён эта олмайди, янгича қарашларга муносабати ноаниқ, пассив позицияни намоён этади. Эмоционал-иродавий жиҳатдан барқарорлиги вазиятга боғлиқ, баҳсларда қатъий, ҳукмронлик қилишга уринади. Ўзини ўзи баҳолаши барқарор эмас, меъёрдан у ёки бу томонга оғиш ҳолатлари рўй бериши мумкин. Шунингдек, конфликтологик компетентликда муҳим аҳамиятга эга бўлган йўналганлик, қадриятли муносабатнинг шаклланганлиги, низо ва танқидга барқарорлик, мулоқотчанлик, коммуникативлик, эмоционал барқарорлик, иродавий сифатларнинг ривожланганлиги, ўзига ишончнинг адекватлиги, рефлексивлик, ташкилотчилик каби шахс сифатларининг ривожланганлиги ўрта даражада эканлиги қайд этилди. Тажриба ва назорат гуруҳларида қайд этилган натижаларни янада аниқроқ ифодалаш мақсадида диаграмма кўринишида ифодаладик (1.3.1- 57 расмга қаранг). Асословчи тажриба-синов ишлари даврида ҳар икки гуруҳга бириктирилган респондентларнинг оғзаки ва ёзма савол-жавоблари, сўровнома ҳамда тест топшириқлари бўйича натижалари кутилганидек ижобий хусусият касб этмади. Юқорида келтириладиган жадваллар ва статистик таҳлил натижалари ушбу фикрни тасдиқлашини кўришимиз мумкин. 1.3.1-расм Тажриба ва назорат гуруҳларининг қиёсий натижалари Тажриба (10 нафар, 11,24 фоиз) ва назорат (9 нафар, 10,2 фоиз) конфликтологик компетентликнинг оптимал даражаси қайд этилди. Ушбу респондентлар гуруҳида конфликтологик компетентликда муҳим аҳамиятга эга бўлган йўналганлик, қадриятли муносабатнинг шаклланганлиги, низо ва танқидга барқарорлик, мулоқотчанлик, коммуникативлик, эмоционал барқарорлик, иродавий сифатларнинг ривожланганлиги, ўзига ишончнинг адекватлиги, рефлексивлик, ташкилотчилик каби шахс сифатларининг ривожланганлиги юқори даражада эканлиги қайд этилди. Педагогик конфликтларни ҳал этиш соҳасидаги педагогик позицияси асосланган, методология, назария, методика, педагогик низоларни ҳал этиш амалиёти соҳаларида катта ҳажмдаги билимларга эга, билимлар тизимли, барқарор, олинган билимларнинг реал педагогик фаолиятда қўллаш имконияти яққол 58 кўриниб туради. Жамоа бўлиб ишлай олиш, қарорлар қабул қилишда қатнашиш, ўз фикрини бошқаларга тушунарли қилиб айта олиш, маълумотларни эътирозсиз қабул қилиш, ҳиссиётларини мулоқотда назорат этиш, бахс-мунозараларда хулқ - атвор усулларининг барчасидан фойдалана олиш кузатилади. Бошқаларнинг фикрига нисбатан юқори даражада чидам билан муносабатда бўла олади, компромисс. Ўзини ўзи баҳолашнинг юқори даражаси ва адекватлигига эга, ўз қадами ва ўзаро низоли субъектлар ҳаракатларини таҳлил қила олади. Педагогик низони ҳал этишдаги ўзаро педагогик ҳаракатлар натижаларини конструкциялаш, амалга ошириш, баҳолашга нисбатан ижодий ёндашув амалга оширилади. Қуйидаги жадвалда конфликтологик компетентлик компонентларининг тажриба ва назорат гуруҳидаги синалувчилар сонига кўра нисбатини келтириб ўтамиз (1.3.4-жадвал). 1.3.4-жадвал Конфликтологик компетентлик компонентларининг тажриба ва назорат гуруҳидаги синалувчилар сонига кўра нисбати Download 3.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling