Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент
Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни
Download 3.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full
1.3. Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожлантиришнинг амалиётдаги ҳолати Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожланганлик даражасини аниқлаш мақсадида тажриба-синов ишлари ташкил этилди. Дастлабки тажриба – синов ишлари тадқиқот объектлари 52 бўлган Жиззах давлат педагогика институти, Қўқон давлат педагогика институти, Тошкент давлат педагогика университетининг Педагогика ва психология факультетининг жами 177 нафар талабаларида ўтказилди. Тажриба-синов ишларига Педагогика ва психология факультетининг 5110900-Педагогика ва психология таълим йўналишининг 3 курс талабалари жалб этилди. Тадқиқот объектларида тажриба ва назорат гуруҳлари шакллантирилди (1.3.2-жадвал). Тажриба-синов ишларини ташкил этишда конфликтологик компетентлик мазмунини ифодаловчи компонентларнинг қай даражада ривожланганлигини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мақсадда биз мотивацион-қадриятли, когнитив, коммуникатив, эмоционал-иродавий, рефлексив, ташкилий-фаолиятли компонентларнинг мазмунини ифодаловчи сўровнома, тест, психологик ва педагогик методикалардан фойдаландик. Тажриба гуруҳларида конфликтологик компетентлик даражасини аниқлаш мақсадида бўлажак ўқитувчиларнинг конфликтологик билим ва маҳорат даражасини аниқлашга қаратилган суҳбатлар ташкил этилди. Суҳбат талабалар фаолиятини кузатиш асосида олиб борилди. Мазкур суҳбат ўқувчилар билан таҳлилий-изланишли тарзда амалга оширилди ва савол- жавобни ташкил этишда қуйидаги шарт-шароитларни ҳисобга олишга алоҳида аҳамият бердик: 1) саволлар синалувчилар тасаввурга эга бўлган маълумотларга асосланиши; 2) саволлар ўқилганларини механик қайта ишлаб чиқиш билан чекланувчи жавобларни талаб этмаслиги; 3) саволлар мазмунининг ўзаро бир-бири билан боғлиқлигига эътибор қаратиш. Суҳбат давомида бўлажак ўқитувчиларга қуйидаги саволлар берилди: 1) конфликтли вазият нима? 2) бошқаларнинг фикрига тоқат қила олмаслик аломатлари қандай? 3) конфликтологик компетентлик деганда нимани тушунасиз? 4) низо ва педагогик низо деганда нимани тушунасиз? 5) 53 Сизнингча, педагогик жараёндаги низолар қандай оқибатларга олиб келади? 6) “педагогларга гап қайтарсам, кейин виждоним қийналиб юради” ушбу фикрга муносабатингиз қандай? 7) қарама-қарши томонларнинг музокараларида нималарга урғу берилади? 8) низоли вазиятда иштирокчиларнинг хулқ-атвори ҳарактерини нима белгилайди? ва бошқалар. Юқорида санаб ўтилган саволларга жавоблар синалувчиларнинг конфликтологик компетентлик даражасини баҳолашга ёрдам берди. Қуйида конфликтологик компетентликнинг ривожланганлик даражасини аниқлаш имконини берадиган педагогик ва психологик сўровнома, методикаларни аниқлаштириб олдик (1.3.1-жадвал). 1.3.1-жадвал Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентликни ривожланганлик даражасини аниқловчи методик воситалар № Компонентлар Методик воситалар 1. Мотивацион- қадриятли 1. Рокичнинг “Шахс қадриятларини аниқлаш” методикаси. 2.“Ўқув мотивациясининг йўналганлигини ташхис қилиш” методикаси[33,73-78]. 2. Когнитив 1. Сиз танқидга қандай муносабатда бўласиз? методикаси. 2.“Низолашувчанлик даражасини аниқлаш” сўровномаси. 3. Коммуникатив 1.“Мулоқотда ўзини ўзи бошқариш даражасини аниқлаш” сўровномаси[90, 57-58]. 2.“Мулоқотчанликнинг умумий даражасини аниқлаш” сўровномаси. 4. Эмоционал- иродавий 1.“Эмоционал ҳолатларда ўз-ўзини назорат қилишни намоён бўлишини ўрганиш” методикаси. 2.“Шахснинг иродавий сифатларини ўрганиш” методикаси. 5. Рефлексив 1.Н.Райдаснинг ўзига ишонч тести. 2.Рефлексивлик даражасини аниқлаш методикаси. (В.В. Понамарёва бўйича) 6. Ташкилий фаолиятли 1.“Шахснинг коммуникатив ва ташкилотчилик мойилликлари диагностикаси” методикаси[91, 374-379]. 2. К.Н.Томаснинг шахс сўровномаси. Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компетентлик кўникмалари даражасини аниқлашга доир педагогик ва психологик сўровнома, методикалар педагогик жараёндаги конфликтларнинг оқибатлари, 54 конфликтологик компетентлиги ривожланган шахснинг қандай сифатларга эгалиги, педагогик низоларни самарали ҳал этишда педагогларнинг шахсий сифатларининг роли, шунингдек, низоли вазиятлар оқибатларининг англаниши ҳамда уларнинг салбий мазмундаги педагогик низоларни конструктив бартараф этиш кўникмаларига эгаликларини ташхислашда алоҳида аҳамиятга эгадир. Тажриба - синов ишларига жами 177 нафар талаба-респондентлар жалб этилди. Респондентлар тасодифий танлов асосида тажриба ҳамда назорат гуруҳларига бириктирилди (1.3.2-жадвал). Тажриба гуруҳлари n1 = 88 нафар, назорат гуруҳлари n2 = 89 нафар синалувчилардан ташкил топди. 1.3.2-жадвал Тажриба ва назорат гуруҳлари Download 3.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling