Диссертацияси илмий раҳбар: Д. И. Рўзиева педагогика фанлари доктори, доцент
Download 3.14 Mb. Pdf ko'rish
|
Диссертация Бўлажак ўқитувчиларда конфликтологик компет Full
214 17-илова Шахснинг иродавий сифатларини ўрганиш методикаси 1. Мен бирор бир йиғилишда қатнашсам одатда сўзга чиқаман 2. “Оғзингдан олиб ёқанга ёпиштирадиган” кимсаларга бир оз ҳасад қиламан 3. Мен бирор бир кимсага ёрдам сўраб камдан-кам ҳолларда мурожаат қиламан 4. Мен оғриққа йўқман (жоним ширин) 5. Менда оптимистликдан кўра пессимистлик кўпроқ 6. Зарур вақтда диққатимни тез жамлайман 7. Менинг ҳаётимда аниқ бир мақсадим йўқ 8. Мен ўзимни “оғир карвон” деб ҳисоблайман 9. Мен янада журъатлироқ бўлишим керак 10. Мен ўз яқинларимсиз қисқа муддат ҳам тура олмайман 11. Қийинчиликларга қарамасдан белгиланган ишни охирига етказа оламан 12. Менинг турмуш тарзим фаолдир 13. Мусиқа, шовқинлар диққатимни осон чалғитиши мумкин 14. Бирор бир ишга киришар эканман уни ипидан игнасигача ўйлаб чиқаман 15. Кўпинча мен ўз-ўзидан лидер бўлиб қоламан 16. Бир марта рад жавобини эшитсам қайта илтимос қилишим қийин 17. Мен ишсиз умуман тура олмайман 18. Мен диққати жам инсон эмасман 19. Ўзимга нима кераклигини яхши биламан 20. Биринчи қадамни қўйишим жуда оғир бўлади 21. Таваккал қилишни ёқтирмайман 22. Олис сафарга ёлғиз чиқишим керак бўлса ўзимни ноқулай ҳис қиламан 23. Биринчи уринишдан бирор бир ишни уддалай олмасам мен қайта-қайта ҳаракат қилавераман 24. Кўпинча кучларим тарк этишини ҳис қиламан 25. Диққатимни жамлашим қийин эмас 26. Олис мақсадлардан қўрқмайман 215 27. Ўқишга, учрашувга, ишга камдан- кам ҳолларда кеч қоламан 28. Мактабда ўқиган пайтларимда дарсларда жавоб беришни яхши кўрардим 29. Мен қарорларни тез қабул қиламан 30. Бировнинг ёрдамисиз бирор бир нарсани ўзим ўрганишим ёқади 31. Қайта-қайта илтимос қилиб одамларнинг жонига тегишдан қўрқмайман 32. Ҳордиқ-фаолиятнинг бошқа бир кўриниши 33. Мен ташаббускор эмасман 34. Мен сергумонман 35. Жамоа фикрига қарши чиқишим қийин 36. Менинг ваҳимага тушишим осон 37. Омадсизликка дуч келсам хафсалам тез пир бўлади 38. Кучимни тиклашим осон 39. Диққатим чалғимасдан узоқ муддат ишлашим мумкин 40. Мен ўзимни мақсадга интилувчан одам деб ҳисобламайман 41. Мен доим қандайдир янгиликни уйлаб топаман 42. Мен бировлар билан кўп маслаҳатлашаман 43. Кучли жисмоний меҳнатга йўқман 44. Мен юмшоқ одамман 45. Мен ўзимни серғайрат одамман дея олмайман 46. Аслини олганда менинг хаёлим паришондир 47. Мен ким бўлишимни биламан ва бунга интиламан 48. Кўпинча атрофдагиларга ибрат бўлишимга тўғри келади 49. Бирор бир қарор қабул қилаётгандаги изтиробли иккиланишлар менга яхши таниш 50. Керагида астойдил бўлишим мумкин 51. Мен кўпинча кундузи ҳам уйқусираб юраман 52. Мен аниқ ва равшан мақсадларни қўя биламан 53. Мен ўқишда ҳам, ишда ҳам ўз мажбуриятларимни астойдил бажараман 216 54. Менда ўзимга бўлган ишонч етишмайди 55. Мен қўнғироқ қилаётган телефон номери банд бўлса-да сабр-тоқат билан қўнғироқ қилавераман 56. Ноқулай вазиятлар бошлаган ишимни охирига етказишимга ҳалақит қилади. 57. Мен одатда хушчақчақ ва бардамман 58. Бирор бир иш менга қизиқ бўлмаса диққатимни узоқ муддат жамлаб тура олмайман 59. Одатда мен бир ҳафталик режамни тузиб қўяман 60. Ким билан танишмоқчи бўлсам ўзим биринчи бўлиб ташаббус кўрсатаман 61. Назорат қилинмаслигини билсам ишга ёки ўқишга бормаслигим мумкин 62. Мени ташаббускор инсон деб бўлмайди 63. Мен ҳамма нарсани тез бажаришни ёқтираман 64. Мен тишимни тишимга қўйиб нохуш тўсиқларни сабр билан енгиб ўтаман 65. Мен чарчамасдан узоқ вақт ишлашим мумкин 66. Мен бир ишга киришсам бутун вужудим билан берилиб ишлайман 67. Мен бажарадиган ишларни аҳамиятлилига қараб тақсимлаб ишнинг энг муҳимларидан бошлайман 68. Мен жиззаки одамман 69. Мени бироз енгилтабиатроқ деса ҳам бўлади 70. Мен таъсирчан одамман 71. Мен жаҳлимни тия оламан 72. Мен маъсулиятли одамман 73. Умуман олганда мени сабрли одам деса бўлади 74. Мен уйдаги мажбуриятларга жиддий ёндашаман 75. Менга барча ишларни ўзим ҳал қилишим ёқади 217 76. Мен зарур, бироқ қизиқ бўлмаган ишни ҳам узоқ вақт давомида бажаришим мумкин 77. Мен кайфиятим йўқлигини атрофдагилардан яширишим қийин 78. Мен ўз мақсадларимга қатъийлик билан эришаман Натижалар таҳлили: калитга тўғри келган ҳар бир “Ҳа” ва “Йўқ” жавоблар 1-балл билан баҳоланади. 1.Маъсулиятлилик “ҳа” жавоблар 11, 14, 27, 53, 72, 74; “йўқ” жавоблар 61, 69; 2.Ташаббускорлик “ҳа” жавоблар 1, 15, 28, 41, 48, 60; “йўқ” жавоблар 8, 20, 33,62; 3. Журъатлилик “ҳа” жавоблар 29, 63; “йўқ” жавоблар 2,9,21,34,49,54; 4.Мустақиллик “ҳа” жавоблар 3,30,75; “йўқ” жавоблар 10,22,35,42,70; 5.Матонатлилик “ҳа” жавоблар 55,64,71,73,76; “йўқ” жавоблар 4,36,43,68,77; 6.Қатъийлик “ҳа” жавоблар 23,31,50; “йўқ” жавоблар 16,37,44,56; 7.Ғайратлилик “ҳа” жавоблар 12, 17, 32, 38, 57, 65; “йўқ” жавоблар 5, 24, 45, 51; 8. Эътиборлилик “ҳа” жавоблар 6, 25, 39, 66; “йўқ” жавоблар 13, 18, 46, 58; 9. Мақсадга интилувчанлик “ҳа” жавоблар 19, 26, 47, 52, 59, 67, 78; “йўқ” жавоблар 7, 40; Download 3.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling