Майдоний транзисторлари асосида ишлаб чиқилган динамик юкламали кучайтиргични синовдан ўтказишлар
Download 44.9 Kb.
|
Кодиров (2)
МАЙДОНИЙ ТРАНЗИСТОРЛАРИ АСОСИДА ИШЛАБ ЧИҚИЛГАН ДИНАМИК ЮКЛАМАЛИ КУЧАЙТИРГИЧНИ СИНОВДАН ЎТКАЗИШЛАР Каманов Бекзод Махрамович (ТАТУ Нунафшон филиали катта ўқитувчиси) Кодиров Олмос Гафурович (ТДАУ Самарқанд филиали) (3-шўъба. E-mail: bekzod.kamanov@bk.ru, tel: +998 94 535 55 46) Таклиф этилаётган динамик юкламали кучайтиргич, иккита 1 ва 2 майдоний транзисторларидан, иккита 7 ва 8 қаршиликлардан, иккита 4 ва 5 сиғимлардан ва манба 6 дан ташкил топган. Бунда ҳар бир майдоний транзисторининг затвори қаршилик орқали истокка қисқа туташтирилган, лекин биринчи транзисторнинг стоки иккинчи транзисторнинг истокига уланган. Манбадан қувват иккинчи транзисторнинг стоки ва биринчи транзисторнинг затвори чиқишларига берилади. Фойдали сигнал Uвх конденсатор 4 орқали транзистор 1 истокига берилиб, иккинчи транзистор 2 нинг истоки Uвых дан конденсатор 5 орқали олинади. Иккала транзисторларнинг стокли токлари қийматлари қаршиликлар қийматларини танлаш йўли билан идентификация қилинган. 1-мисол. Динамик юкламали кучайтиргич иккита майдоний транзисторлари: максимум сток токи 1.8 мА ва каналнинг узилиш кучланиши 1.0 В бўлган 1-типли КП 303 Ж ва максимум сток токи 3.5 мА ва каналнинг узилиш кучланиши 1.9 В бўлган 2-типли КП 303 И лардан; иккита 7, 8 қаршиликлардан ва сиғимлари бир хил 0.1 мкФ га тенг иккита 4 ва 5 конденсаторлардан йиғилган. Биринчи транзистор 1 қаршилиги 30 кОм га, иккинчи транзистор 2 нинг қаршилиги эса 68.0 кОм га тенг. Бунда биринчи ва иккинчи транзисторларнинг алоҳида олинганларидаги ўлчанган стокли токлари ўзаро тенг. Ҳар бир майдоний транзисторининг затворлари кўрсатилган қаршиликлар орқали истокка қисқа туташтирилган, лекин биринчи транзисторнинг стоки иккинчи транзисторнинг истокига уланган, қувват эса 9 вольт кучланишли манбадан иккинчи транзистор стоки ҳамда биринчи транзистор затвори чиқишларига берилади. Фойдали сигнал Uвх конденсатор 4 орқали товуш сигналлари генератори Г3-109 дан истокка берилади. Чиқиш сигнали конденсатор 5 орқали иккинчи майдоний транзистори 2 истокидан олинади ва осциллограф С1-70 ёрдамида қайд қилинади. Частотанинг 10 дан 10000 Гц гача бўлган диапазонида, 2 мВ га тенг кириш сигналида кучайтириш кэффициенти 2700÷1700 ни ташкил этган, 1-жадвал. 1-жадвал. Истокни затвор билан уловчи турлича частоталар ва қаршиликларда чиқиш сигнали ва кучайтириш коэффициентларининг қийматлари
Берилган 400 Гц частотавий диапазонда ва 2 мВ кириш сигналида, қаршилик қийматининг 0.43 кОм дан 40 кОм гача ортиши билан синусоидал сигнални кучайтириш коэффициенти 400 дан 3500 гача ортган, 2-жадвал. Ўтишдаги кучланиш -0.377 В дан -0.955 В гача ортади, сток токи эса 878 мкА дан 23 мкА гача камаяди. 2-жадвал Истокни затвор билан уловчи турлича қаршиликларда чиқиш сигнали ва кучайтириш коэффициентларининг қийматлари
Кучайтириш коэффициентининг кузатилаётган ортиши, истокли қисм камбағаллашган қатлами қалинлигининг ортиши билан, резистордан олинадиган қаршиликнинг база соҳаси модуляцияси чуқурлигининг ортишига олиб келадиган катталашиши ҳисобидан юзага келади. Бунда, қаршилик қиймати ортгани сари, затвор-исток ўтишидаги кучланиш -0.377 В дан -0.955 В гача катталашади, стокли ток эса 878 мкА дан 23 мкА гача камаяди ва узатиш характерисикасининг линеаризацияси, яъни умумий истокли схемадагига нисбатан каттароқ кучайтиришга олиб келадиган стокнинг кичик токларида эгриликнинг ортиши юз беради. Кучайтириш коэффициенти субчизиқли қонун бўйича, узатиш характеристикаси эгрилигининг тўсувчи кучланишга нисбатан камаювчи характери сабабли, қаршилик катталигига пропорционал равишда ортади. Шунингдек кучайтиргичнинг таклиф этилаётган схемаси паст (суст) (1 мВ) сигналларни юқори коэффициент билан кучайтиришда ҳам аҳамиятга эга [1-4]. адабиётлар рўйҳати 1.Каманов Б.М., Расулова О.О. Новая разновидность усилителя напряжения на полевом транзисторе с управляемым коэффициентом усиления. Между-народная конференция «Фундаментальные и прикладные вопросы физики» - Ташкент, 22-23 сентября 2020 г. 2. O.A. Abdulhaev, D.M.Yodgorova, A.V. Karimov, B.M. Kamanov, Kahorov A. A, Kalandarov J. J. Тhe photovoltaic characteristics in parallel and consis-tently connected field transistors. “Х1-International Young Scientists Confe-rece Optics and High Technology Material Science SPO 2010” (Kyiv, 2010), Р.195-196. 3. Бахранов Х.Н., Каманов Б.М., Каландаров Ж.Ж., Кахоров А.А., Каримов А.В. Особенности стабилизации тока и напряжения с помощью полевого транзистора «Фундаментальные и прикладные проблемы современной физики» Материалы международной конференции, посвященной 80-летию академика М.С. Саидова. Ташкент 24-25 ноября 2010г., С. 186-187. 4. D.M. Yodgorova, A.V. Karimov, B.M. Kamanov, Amplifier with dynamic load on the base of eft “Thirteenth International Young Scientists Conference Optics and High Technology Material Science SPO 2012” (Kyiv, 2012), Р.169. Download 44.9 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling