Диссертацияси илмий раҳбар: Доцент Абдуллаев А. Қўқон 2010 ҚИСҚартмалар дтс давлат таълим стандарти
Download 397.5 Kb.
|
soglomlashtirish trenirovkalari stt vositasi sifatida
Культуризм машғулотлари проблемаси катта баҳс - мунозараларга сабаб бўлган. Гавда тузилишининг муайян параметрларига мувофиқ равишда мускул маосасини анчагина кўпайтириш бундай машғулотларнинг мақсади ҳисобланади. Бунда илгари соғломлаштириш ёки спорт мақсади эмас, балки обрў-эътибор қозониш мақсади қўйилган эди. Культуризмнинг асосий ғояси - мускулларни ҳар томонлама кучайтириш бўлиб, бунда анаболик методлардан ҳам фойдаланиш мўлжалланади. Бундай метод фойда келтириш ўрнига зарар келтиради. Мускул массасининг ҳаддан ташқари кўпайтирилиши саломатлик учун фойдали бирон-бир функция учун ҳизмат қилмайди бажармайди. Бунда аэробик функция ҳам шунга мувофиқ равишда юрак-томир системасининг функционал резерви ва коронар қон айланиш резерви ортмайди. Саломатликнинг мезонларидан бирортаси ҳам ижобий томонга ўзгармайди (меҳнат қобилияти кўтарилмайди, касалликларга барқарорлик ошмайди). Бунинг устига анаболикларнинг қўлланиши жинсий безларга, буйрак усти безларининг функциясига, гипофизга салбий таъсир кўрсатади ва шу билан тўла ёки нисбатан камроқ даражадаги импотенциянинг ривожланишига ёрдам беради, қариш жараёнини тезлаштиради, организмни стрессларга ва инфекцияларга барқарорлик даражаси пасайиб кетишига олиб келади.
Оммавий спортнинг турларидан бири сифатида атлетик гимнастикага келганда шуни айтиш керакки, у фойдали спорт туридир. Бироқ, гигиеник нуқтаи назардан олганда, уни баъзи бир шартларга риоя қилган ҳолда бажариш лозим. Анаболик таъсир кўрсатадиган препаратларни истеъмол қилишдан сақланиш; эффективликнинг морфологик мезонларини эмас, балки спорт мезонларини танлаш; умумий бардошлиликни ривожлантирадиган машқларни танлаб олиш ана шундай шартлар жумласига киради. Статик куч чидамлилигини ривожлантириш учун қўлланиладиган машқлар предметларни муайян ҳолатда кўтариб туришни, гавдани маълум бир шаклда тута билишни (масалан, чалқанча ётган ҳолда оёқларни полдан кўтариб туришни), снарядларда ўзини тута билишни (масалан, брусьеларда, гимнастик деворчада, ҳалқаларда, турникда оёқларни бурчак қилиб тура олишни), гантелларни, штангаларни кўтариб тура олишпи, қўзғалмас бир предметга таянган ҳолда гавдани статик ҳолда сақлаб туришни, шерик билан куч синашишни, ўз мускуллари қаршилигини енгишни (масалан, бўйин ва бел мускуллари қаршилигини енгиб, бошни қўллар билан орқага энгаштиришга уринишни), мускулларни эркин ҳолда зўриқтиришни ўз ичига олади. Download 397.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling