Диссертацияси илмий раҳбар: Доцент Абдуллаев А. Қўқон 2010 ҚИСҚартмалар дтс давлат таълим стандарти


Download 397.5 Kb.
bet7/25
Sana28.03.2023
Hajmi397.5 Kb.
#1305064
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25
Bog'liq
soglomlashtirish trenirovkalari stt vositasi sifatida

Жисмоний маданият – жамият аъзоларини жисмоний камолотга эришишини мақсадга мувофиқ равишда амалга ошириш учун махсус воситалар, методлар, шароитларни яратиш ва улардан рационал фойдаланиш бўйича эришилган ютуқларнинг мажмуасидир.
Жисмоний тайёргарлик – кишининг соғлиги, махсус билимлар билан қуролланиши, ҳаётий зарур ҳаракат, кўникма ва малакасини шакллантириши ҳамда жисмоний сифатларининг ривожланиши дара­жа­сини белгиловчи бир гуруҳ синов машқлари мажмуасини ифода­лайди.
Жисмоний ривожланганлик – инсон организмининг аста-се­кин­лик билан табиий шаклланиши – ташқи кўриниши ва унинг хизматини ўзгариш жараёнидир.
Жисмоний тайёрлаш – инсонларни касбий хусусиятидан келиб чиқиб, жисмоний ҳолатини ривожлантириш.
Жисмоний тарбия ҳаракати – ижтимоий ҳаракатнинг ўз олдига аҳолини жисмоний тарбиялаш даражасини ошириш ва спорт­ни ривож­­лантиришга ёрдам беришни мақсад қилиб қўйган махсус туридир.
Жисмоний машқлар – ҳаракатлар ва ҳаракат фаолиятининг мураккаб турлари бўлиб, жисмоний тарбия вазифаларини ҳал этишга хизмат қилади.
Жисмоний юкламаорганизм имкониятлари ва жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб, унга бериладиган машқлар миқдори.
Оммавий спорт – дарсдан ташқари, иш вақтидан сўнг давлат ва жамоат ташкилотлари орқали ҳамда ҳар бир шахснинг ташаббуси билан амалга оширилади.
Актив дам – организмни жимоний ҳаракатлар орқали чарчо­ғини йўқотиш, иш қобилиятини ошириш.
Пассив дам – организмни ҳеч қандай юкламаларсиз деярли энергия сарф қилмай барча мускулларни бўшаштириб дам олиш.
Медитация – асосан шарқ мактабига хос жисмоний машқлар мажмуи бўлиб, инсон жисмоний тарбия тизимлари ичида ҳар бир шахс мустақил ёки шу тизим ишқибозлари алоҳида гуруҳларга ажралиб шуғулланадилар.
Соғломлаштириш тренировкалари – инсонларни саломатли­гини мустаҳкамлашга, ривожлантиришга қаратилган умумий хусуси­ят­га эга бўлган жисмоний юкламалар.
Организмнинг функционал заҳиралари – орган ёки функционал тизимлар ишини тинч ҳолатдагига нисбатан ортишидир.

Download 397.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling