Диссертацияси илмий раҳбар: Доцент Абдуллаев А. Қўқон 2010 ҚИСҚартмалар дтс давлат таълим стандарти


Соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти қадрият сифатида ўз ичига қуйидагиларни олади


Download 397.5 Kb.
bet6/25
Sana28.03.2023
Hajmi397.5 Kb.
#1305064
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
soglomlashtirish trenirovkalari stt vositasi sifatida

Соғлом турмуш тарзи жисмоний маданияти қадрият сифатида ўз ичига қуйидагиларни олади:
-жамият аъзосининг саломатлиги, вужуднинг қисмларининг хизмат фаолияти даражаси, танининг сиҳатлиги, уни зарур даражада ушлашга ёрдам берадиган тизимли машғулотларни;
-жисмоний тайёргарлиги (етуклик) - кучи, тезлиги, чаққонлиги, чидамлилиги, эгилувчанлигининг даражасини;
-жисмоний ривожланганлиги – вазни, бўйи, танаси аъзолари­нинг ўлчами ва уларни ўзига яраша даражада ушлашга оид назарий билимлари ва амалий малакаларни;
-жисмоний етуклик ва жисмоний баркамолликка оид назарий билимларни ва амалий малакаларни;
-кун тартиби таркибида ҳаракат фаоллиги ўқув, меҳнат фаолияти, «актив», «пассив» дам олиш маданияти;
-ақлий ва жисмоний фаолият учун сарфланадиган энергия (қувват)ни тиклашни бошқара олиш;
-оммавий спорт турларидан бири билан шуғулланишни;
-саломатлик тренировкаларининг мазмуни ва уни ташкиллашни;
-соғломлаштириш машғулотларининг ўзи ёқтирган шакллар­идан бири билан мақсадли шуғулланишни;
-сув, ҳаво, қуёш нури орқали чиниқишни;
-массаж, шахсий жамоа гигиенаси омилларидан, биринчи ёр­дам, хавфсизлик қоидалари ва ундан фойдалана билиш ҳамда бошқа назарий билимлар ва амалий малакаларини ўз ичига олади.
Соғлом турмуш тарзи жисмоний маданиятига оид махсус адабиётлар мазмуни, унинг назарий асослари, амалий малакаларини эгаллаш жараёнида бир қатор атамалар, тушунчаларга дуч келамиз:
1 -жадвал


Турмуш тарзи - тушунчаси қуйидаги компонентлар маж­муасини ўз ичига олади:
биринчидан – табиат, жамият ва инсоннинг ўзини ўзгарти­радиган яратувчанлик фаолияти;
иккинчидан – моддий ва маънавий эҳтиёжларни қондириш усулини;
учинчидан – киши­ларнинг ижтимоий-сиёсий фаолияти соҳасида ва давлат бошқа­рувида иштирок этиш шаклини;
тўртинчидан – назарий, эмпирик ва қадрият­ли йўналиш дара­жасидаги билиш фаолиятини;
бешинчидан – жамият ва унинг ижтимоий тизимлари (ҳалқ, синф, оила ва бошқалар)ни.
Саломатлик – инсон организмининг шундай ҳолатики, унинг барча органлари ва тизимлари ташқи муҳит билан мос келиши ва касалликка нисбатан мойиллиги умуман йўқлигидир.

Download 397.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling