Навоий давлат педагогика институти


Download 92.5 Kb.
bet1/7
Sana29.01.2023
Hajmi92.5 Kb.
#1137451
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Илмий методологик курс дастури

НАВОИЙ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТИ


ТАСДИҚЛАЙМАН


Навоий давлат педагогика институти ректори


проф. Б.Б.Собиров
___________________________
____”_____________2021 йил


Табиий фанлар факультети
Таянч докторант
Ё.Р. Буранов


11.00.02 – “Иқтисодий ва ижтимоий география” ихтисослиги бўйича назарий методологик курс



  1. ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ГЕОГРАФИЯ ФАНИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

Иқтисодий ва ижтимоий география ресурслар ва улардан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқариш, аҳоли ва меҳнат ресурслари, бандлик муаммолари ва у билан бевосита алоқадор бўлган барча ижтимоий ҳодиса ва жараёнларнинг ҳудудий қонуниятларини ўрганади. Жамият тараққиётида нафақат моддий ишлаб чиқариш тармоқлари, шунингдек, ижтимоий соҳалар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, таълим, соғлиқни сақлаш, рекреация, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳалари ва бошқаларнинг вужудга келиши, ҳудудий ташкил этилиши ва ривожланиши муаммоларини ўрганиш катта илмий-амалий аҳамиятга эга. Иқтисодий ва ижтимоий география замонавий олий таълим тизимида юқори малакали географлар тайёрлашда алоҳида ўрин тутади.


Мазкур курснинг мақсади – талабаларда жамиятни ҳудудий ташкил этилиши ва унда шшлаб чиқариш ҳамда ижтимоий соҳаларнинг тутган ўрни ва аҳамияти, воқеа-ҳодисаларни шаклланиши ва ривожланиши, аҳолининг иқтисодий-ижтимоий ривожланиши қонуниятларини ўргатиш ва турли катта-кичикликдаги мураккаб иқтисодий тизимлар ҳамда уларнинг элементларини илмий таҳлил қилиш ва ижтимоий-ижтимоий хулосалар олиш малакаларини шакллантиришдан иборат.
Фаннинг вазифалари:
- иқтисодий ва ижтимоий география ишлаб чиқариш, унинг ҳудудий ташкил этилиши ва ривожланиши, ҳудудларда инфраструктурани шакллантириш, аҳолининг тутган ўрни ва аҳамиятини тушунтириш;
- ишлаб чиқариш ва ижтимоий ҳодисаларни ривожланиши ва уларни илмий тадқиқ қилишнинг услуб ва усуллари билан таништириш;
- ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳаларни ҳудудий ташкил этилиши ва ривожланиши истиқболларини аниқлашни ўргатишдан иборат.




  1. Download 92.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling