ФАННИ ЎЗЛАШТИРГАНЛИК ДАРАЖАСИ УЧУН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Фанни ўрганаётган катта илмий ходим-изланувчига қуйидагилар шарт:
- замонавий иқтисодий ва ижтимоий фанларнинг етакчи илмий концепцияларини билиши;
- замонавий иқтисодий ва ижтимоий географик адабиётлардан фойдалана олиши;
- иқтисодий ва ижтимоий география фанларининг методлари орқали воқеликни таҳлил қила олиш;
ФАННИНГ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ
ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ОЛИБ БОРИШ МЕТОДОЛОГИЯСИ
1 Бўлим. ГЕОГРАФИЯ ФАНЛАРИНИНГ МЕТОДОЛОГИЯСИ
1.1. Илмий билиш: уни шакллантириш хусусиятлари ва таркиби
Илмий билиш, унинг функционал билиш ва тажрибадан фарқи. Илмий билишни шакллантиришда тарихий, институционал ва субъектив ислоҳ этиш омиллари. Илмий билишнинг таркиби, даражаси ва шакллари.
1.2. Иқтисодий ва ижтимоий географиянинг фан сифатида шаклланиши
Иқтисодий ва ижтимоий географиянинг вужудга келиши ва ривожланиши. Иқтисодий ва ижтимоий географиянинг ривожланишига катта ҳисса қўшган олимлар ва уларнинг ишлари. Иқтисодий ва ижтимоий географик тадқиқотларнинг моҳияти, хусусиятлари ва илмий-амалий жиҳатлари. Иқтисодий ва ижтимоий географияда районлаштириш масалалари. Иқтисодий ва ижтимоий географиянинг вазифалари.
1.3. Илмий тадқиқотнинг натижалари
Янги фактлар, тенденциялар, қонуниятлар, қонунлар, самарали натижаларнинг ўрнатилиши. Янги классификация, таркиблаш, тизимлаштириш. Иқтисодий ва ижтимоий географиянинг 3 хил ёндашуви: районлаштириш, мажмуали ёндашув, тизим-таркиб.
1.4. Илмий тадқиқотнинг методологияси
Умумгеографик методлар: картографик, географик таққослаш, кузатиш; Иқтисодий ва ижтимоий географияга хизмат қилувчи методлар: статистик, районлаштириш. Илмий тадқиқотнинг умумий, ўзига хос методлари. Методологик анъаналарни синтезлаш муаммолари ва истиқболлари. Методологиянинг ривожланиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |