2 Бўлим. ИҚТИСОДИЙ ГЕОГРАФИК ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
2.1. Мавзуни танлаш ва тадқиқот режасини тузиш
Тадқиқот учун мавзу танлаш шартлари ва ислоҳ этиш омиллари, долзарб мавзунинг белгилари. Тадқиқот йўналишларини конкретлаштириш: мақсад ва вазифаларни шакллантириш, назорат саволларини ишлаб чиқиш. Мавзуни деталлаштириш. Дельфи методи. Режа тузиш. Адабиётларни олдиндан ўрганиш ва мавзуни аниқлаштириш.
2.2. Тадқиқот стратегиясини ишлаб чиқиш
Тадқиқот турини аниқлаш: фундаментал, эҳтимоллик. Умумий методлар танлови: индукция, дедукция, анализ, синтез. Хусусий ҳолдаги методлар: ҳаракатларни тадқиқ этиш, «Асосланган назария» методи, амалий ҳолатни ўрганиш. Хусусий ва аниқ методлар: узунасига (бўйлама) ва энига (кўндаланг) таҳлил, сўров, тажриба, интервью, анкета, статистик методлар.
2.3. Адабиётларни ўрганиш
Адабиётларни ўрганиш мақсади. Адабий манбаларни кўринишлари ва шакллари. Излаш усуллари. Танқидий мушоҳада тузиш. Йиғиш, баҳолаш ва таҳлилий қайта ишлаш.
2.4. Бирламчи маълумотларни йиғиш
Бирламчи маълумотлар заруриятини баҳолаш. Бирламчи маълумотларни олиш усулларини аниқлаш. Бирламчи маълумотларни олиш имконияти. Молиялаштириш муаммолари. Этика масалалари. Бирламчи маълумотларни олиш усуллари: сўров, ёзишмалар, анкета, кузатув.
2.5. Маълумотларни миқдорий таҳлили
Тизимлаштириш, уларнинг пайдо бўлиш кетма-кетлиги ва ўзаро боғлиқлигини ўрнатилиши. Ўзаро кетма-кетлик алоқа кучини баҳолаш. Маълумотларни баҳолашни статистик методлари. Эконометрик методлардан фойдаланиш. Натижаларни шакллантириш ва тақдимот қилиш.
2.6. Маълумотларни сифат таҳлили
Сифат таҳлили тушунчаси. Категорияларни пайдо бўлиш кетма-кетлиги ва ўзаро алоқадорлик кучи ўрнатилишига асосан қайта ишлаш. Назарияни шакллантириш ва асослаш. Сифат таҳлилида компьютердан фойдаланиш.
2.7. Презентацияларни якуний тақдимот қилиш ва тадқиқот натижаларини нашр этиш
Do'stlaringiz bilan baham: |