2-жадвал
Янги шуғулланувчилар ва разрядли спортчиларнинг
ЮҚЧ тахмини
Ёши
|
Минутига ЮҚЧ
|
Янги бошлангаларда
|
Разрядли спортчилар
|
Тезлик-кучи талаб қилувчи спорт турларида
|
Спорт ўйинлари вакилларида
|
Чидамлиликга машқ қилаётганларда
|
12
|
80
|
79
|
75
|
73
|
13
|
78
|
76
|
74
|
71
|
14
|
76
|
75
|
72
|
70
|
15
|
74
|
73
|
70
|
67
|
16
|
71
|
67
|
63
|
60
|
17
|
67
|
65
|
61
|
57
|
18
|
66
|
64
|
59
|
54
|
19-20
|
65
|
63
|
57
|
51
|
21-25
|
64
|
61
|
56
|
49
|
26-30
|
65
|
62
|
57
|
48
|
Организмни унга қўйилган талабларни лозим даражада эканлиги мусобақа жараёни талаблари орқали ҳам кўзга ташланиши кузатилади. Танланган юклама меъёри талаб қилинаётган ҳаракат сифатларидан бири –куч, чидамлилик ва бошқаларга тайёр эмаслиги ғалабага эришиш истаги билан юзма-юз келади. Бунда ғалаба фалокатга олиб келиши мумкин. Ҳалқимизда «шошган ўрдак ҳам боши ҳам думи билан шўнғийди» деган мақоли бежиз айтилмаган.
Тадқиқотларни кўрсатишича шошмай, аста-секинлик билин югуриш спорт тури билан шуғулланувчиларнинг ҳаракатчанлик сифатларини ривожлантиришда хилма хил машқлардан фойдаланувчиларга нисбатан орқада қолаётганлиги Х.Солижонов (2008)нинг кузатувлари орқали икки ой давомида тизимли бажарилиши ижобий натижаларга олиб келган, қолаверса бундай тренировкалар моддаларга алмашинувига ижобий таъсир кўрсатиб атеросклероз касаллигидан ҳимояланишни яхшилаган. Брадикардия – юрак қисқариш частотасини камайиши чидамлиликни ривожлантириш учун ўтказилган машғулотларда 3-4 ойдан сўнг кузатилган. А.Ю.Синяковнинг тадқиқотларига кўра (13) ЮҚЧ нинг тинч холатда 1 минут давомида 3-4 мартага камайгани кузатилган.
Хулоса 1) ҳаракатни жадаллигидан келиб чиқадиган оқибатлар ҳақида тушунчага эга бўлиш, тақлид қилиб “мен ҳам кам эмасман” йўсинида кучига яраша бўлмаган ҳаракатга зарурий тайёргарликсиз ўтмаслик; 2) бир хил кўринишдаги машқларни турли хилдаги дастлабки ҳолатларда туриб бажаришни одатга айлантириш, мушак толасини чўзилиши (изометрик), таранглашиши, статик қисқариш эвазига бажариладиган куч сарфлаш ҳаракатларини фарқлай олиш; 3) жисмоний ривожланганлиги, жисмоний тайёргарлигига оид ўзгаришларни назоратини йўлга қўйиш, овқатланишни рационал таркиби ва меъёрига оид махсус билимларга эга бўлиш:
II-боб учун хулосалар.
Машғулотларни энг содда ҳаракатлардан бошлаб сўнг мураккаб ҳаракатларга ўтиш, кескин ҳаракатларни машғулотнинг ўртасида бажариш лозимлиги қоидасига риоя қилиш, ҳар бир ҳаракат акти ёки ҳаракат фаолиятининг бажариш суръатини аста-секинлик билан ошириш; машқлар, ҳаракаталарини бажаришда юзага келтирадиган юклама меъёрини ўз ички имкониятидан келиб чиқиб танлаш (билмаса мутахассис маслаҳатини олиш), ҳаракатлар, машқларни муайян малака хосил бўлгунгача босқичма-босқич ўзлаштириш ва бажаришни одатга айлантириш;
Юқорида қайд қилинган соғломлаштириш тренировкаларининг ноанъанавий шаклларининг айримлари мамлакатимиз ёшлари орасида кенг тарқалган, лекин айримларини турмуш тарзига кириб бориши ва соғломлаштириш тренировкалари тарзида фойдаланиш учун лозим бўлган назарий, услубий, айниқса, моддий ресурсларга боғлиқлиги бўлиб улар маълум даражадаги молиявий ҳаражатларни талаб қилади.
Ҳаракатни жадаллигидан келиб чиқадиган оқибатлар ҳақида тушунчага эга бўлиш, тақлид қилиб “мен ҳам кам эмасман” йўсинида кучига яраша бўлмаган ҳаракатга зарурий тайёргарликсиз ўтмаслик; бир хил кўринишдаги машқларни турли хилдаги дастлабки ҳолатларда туриб бажаришни одатга айлантириш, мушак толасини чўзилиши (изометрик), таранглашиши, статик қисқариш эвазига бажариладиган куч сарфлаш ҳаракатларини фарқлай олиш;жисмоний ривожланганлиги, жисмоний тайёргарлигига оид ўзгаришларни назоратини йўлга қўйиш, овқатланишни рационал таркиби ва меъёрига оид махсус билимларга эга бўлиш:
Do'stlaringiz bilan baham: |