Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

 
Шоир ижодида достон-марсия. Барчага маълум образлар, оҳанглар, 
тасвирий воситаларнинг мавжудлиги фольклоризмлар уфуриб турган 
асарларнинг, айниқса, лирик асарларнинг оммалашувига олиб келади. 
Хусусан, марсия жанри ҳам ўзининг пайдо бўлиш тарихи билан ана шундай 
йўлни босиб ўтган. Бирор бир кишининг вафоти муносабати билан 
ёзиладиган, киши(лар)нинг шу муносабат билан ғам-андуҳ чекаётганлигини, 
чуқур қайғуда, изтиробда эканлигини ифода этувчи лирик жанр – марсия 
саналиб, улар ўз келиб чиқиши билан халқ оғзаки ижодида мавжуд бўлган 
йиғи ва йиғи-йўқлов қўшиқларига бориб тақалади. М.Раҳимжонов бу 
жанрнинг ёзма туркий адабиётда пайдо бўлиши, илдизлари халқ оғзаки 
ижодидаги йиғиларга, йиғи-йўқловларга, ёзма адабиётдаги битикларга бориб 
боғланиши, шакллари, бадиий хусусиятлари ва уларда тарихий фактнинг 
қўлланилиши жиҳатидан ўрганган
67
. Ҳақиқатан ҳам, ўзбек адабиётида марсия 
жанри ўзининг генизиси, хослик хусусиятлари билан бир қаторда турли 
шеърий шаклларда ифодаланганлиги билан ҳам эътиборни тортади. Хусусан, 
67
Раҳимжонов М. Ўзбек мумтоз лирикасида марсия жанри. Филология фанлари бўйича фалсафа доктори 
(Phd) диссертацияси. Автореферат. Самарқанд – 2019. 


88 
мумтоз адабиётимизда Нодира ижодида марсиянинг мусаддас, мухаммас, 
мусамман шаклларда ёзилган намуналари учрайди
68
. Марсия жанрининг 
нафақат шеърий шаклларда, балки, турли шеърий жанрларда ҳам намоён 
бўлиб 
бораётганлиги 
адабиётшунослик 
учун 
маълум 
бўлган 
ҳодисалардандир. Ҳозирги ўзбек шеъриятида бу жанрнинг бошқа жанрлар 
билан стилизациялашган кўринишлари ҳам учрайдики, уларни ўрганиш, ҳар 
бир жанрнинг кечинмалар ифодасидаги аҳамиятини аниқлаш бугунги 
адабиётшунослик олдидаги муҳим вазифалардан биридир. С.Воҳидов 
ижодида марсиянинг ана шундай янги – қоришиқ шакли мавжудки, муаллиф 
уни достон-марсия дея атайди. Ўзига хос шакл ва мазмунда баён этилган бу 
достон-марсия шоирнинг қаламкаш дўсти Садриддин Салим Бухорий вафоти 
муносабати билан ёзилган «Видо» номли достон-марсиясидир. «Видо» 
достон-марсияси ўн қисмдан иборат ва ҳар бир қисми алоҳида номланган 
бўлиб, уларнинг ҳар бири турли шеърий шаклларда ифодаланганлиги билан 
ҳам аҳамиятлидир. Шу билан бирга уларда ёритилган мавзу мазмуни ҳам 
бир-бирини такрорламайди, балки тўлдириб, воқеалар тизимини ҳосил 
қилган. Жудолик изтиробларини анафора асосида баён этилганлиги эса 
марсияга хос ғам, айрилиқ изтиробларини ёрқин юзага чиқишига ёрдам 
берган: 
Энди бу дилхуш овозни,
Бу беозор кулгуни, 
На телефонда, 
На суҳбати солиҳонда, 
На дилкаш мушоираларда
На сербаҳс мунозараларда, 
На маърифий ваъзда, 
На намозда, на Наврўзда 
Қайта эшитмаслигимни, 
68
Раҳимжонов М. Ўзбек мумтоз лирикасида марсия жанри. Филология фанлари бўйича фалсафа доктори 
(Phd) диссертацияси. Автореферат. Самарқанд – 2019. –Б. 18. 


89 
Эшитиб, дилга нақш этмаслигимни –
Ким билибди, дейсиз,… [IV, 113] 
Муаллифнинг ўрни билан шу каби лирик кечинмалар баёнига ўтиши 
субъектив муносабатнинг таъсир кучини оширган. Бунда ҳам муаллиф 
шеърий ифодадан кўра саъж ифода усулини танлайди. Шу билан бирга 
уларга шеърий шакл беришни ҳам афзал кўради. Асарнинг дастлабки икки 
бобида эркин ва бармоқ вазнлари қоришиқ ҳолда келганлигини кўрамиз. 
Шоир туйғулар ортидангина эргашади. Туйғулари эркин вазнга хос 
жарангласа ёки бармоқ вазнига мос оҳангларда қалб торларини чертса, шоир 
уларни шундай куйлайверади. Aна шу хилдаги ифода навбатма-навбат 
такрорланаверади. 
Телефондаги самимий сўнгги суҳбат ва ўлим ҳақидаги мудҳиш хабар 
воқеаси баёнидан сўнг, муаллиф аза маросимидаги иштироки ҳақида 
сўзлайди. «Ўша оқшом… Қора оқшом» деб номланган бу қисм тўртлик 
бандлардан иборат. Aммо баъзи ўринларда иккилик (а-а, б-б,…) шеърий 
шакли ҳам етакчилик қилади. Тўртлик бандларнинг қофияланиши ҳам 
турлича. Масалан, бир банд а-а-б-а ёки б-а-в-а тарзида қофияланса, бошқа 
бир банд б-а-б-а тарзида қофияланган. Шунга қарамай марсия мазмунида 
етакчилик қилувчи чуқур қайғу-изтироб туйғуси унинг равон ўқилишини 
таъминлайди. Ифоданинг дастлаб тўртликлар шаклида баён этилиши 
ҳислардаги тушкунлик, ўлим ҳақ эканлигига кўнганлик тасаввурини уйғотса, 
уларнинг бирдан иккилик шаклида намоён бўлиши эса, айрилиққа дош
беришнинг қийин кечаётганлиги, қайғунинг кучая бораётганлигини англата 
бошлайди. Aгар халқ достонларида тасвир этилаётган воқеа ёки ҳаракат 
суръати тезлашган ҳолатлар етти бўғинли шеърларда ифодаланса, марсия 
муаллифи ҳам ўз руҳий изтиробидаги шиддатни етти бўғинли бармоқда 
тасвирлайди. Бу эса айрилиқ сабаб юзага келган ҳиссий ҳолатнинг чуқур 
ифодасини ва бу ҳисларни китобхонга ҳам осон юқишини таъминлайди. 
Марсияда «Во Aламо, во алам, Ўзинг сабр бер, Эгам!..» каби халқона 
жумлаларнинг қўлланилганлиги ҳам айни шу мақсадга хизмат қилган. 


90 
Ифодадаги ва қофияланишдаги турличаликларни мотамдан азият чекаётган 
кишининг руҳий ҳолатини очиб беришдаги муҳим жиҳатлардан бири дея 
баҳолаш мумкин. Достон-марсиянинг кейинги «Дилбандига видо айтар 
Бухоро» қисмининг ҳам қофияланишида бир маромлик кузатилмайди. Aммо 
тўртлик бандларга амал қилинган ҳолда ифодаланади. Бобда Бухородаги 
қадимий обидаларнинг ўрни, тузилиши ва ҳатто рангларидан ҳам муаллиф ўз 
мақсадини баён этишда моҳирлик билан фойдалана олган: 
Минораи Калонга таяниб турар, 
Ҳасса тутган каби Масжиди Калон. 
Юлдузларин тўкиб кўз ёшларидай, 
Юзин тонгга артиб бўзарар осмон. [IV, 119] 
Дўстининг ўлими сабаб гумбазлар кўк кийган, Тоқи заргарон 
букчайган, асрий тошлар заъфарон рангда. Лирик қаҳрамон сўнгги манзилга 
кузатилаётган дўстини суворийга қиёслайди. Aммо бу суворий – отлиқ аскар 
«Ерга туша олмай «чўбин оти»дан Сўнгги намозини ўқийди бесас»
Тобутнинг «чўбин от» дейилиши ҳам жуда қадим замонларга бориб 
тақалади. «Видо» достон-марсияси турли банд кўринишларда ёзилган экан, 
бу жиҳат муаллифнинг жанрлар стилизициясининг ички ифодасида ҳам 
эркин новаторлик йулидан борганлигини кўрсатади. Шоир охирги икки сатри 
ҳар банднинг сўнгида такрорланиб келувчи олтилик – мусаддасда энди 
ўзидаги айрилиқ изтиробларини эмас, балки, бу йўқотиш бутун борлиқ учун 
ҳам улкан ғам юки бўлганлиги ҳақида сўз юритади. Ва асосан, марҳумнинг 
фазилатлари, тириклигида қилган эзгу ишлари ҳақида баён қилади. Бунда ўн 
бир бўғинли шеърий ифоданинг қўлланилиши ҳам, мазмунга мос вазмин 
оҳангни юзага келтира олган. 
Маърифатдан зиё сочиб ўтди у, 
Берк чашмалар кўзин очиб ўтди у, 
Умрин савоб ишларга бахш этди у, 
Эл қалбига машъал ёқиб ўтди у. 
Бухорони ташлаб кетар Бухорий, 


91 
Кўзимизни ёшлаб кетар Бухорий. [IV, 121] 
Aдабиётимизда марсияларнинг ўлган қаҳрамон тилидан баён қилинган 
намуналари ҳам мавжуд. Ўрхун-Энасой битиктошларининг матн мазмуни 
бунга мисол бўла олади. Яъни тош битикларда марсиянинг ўлган қаҳрамон 
нутқида ифодаланишдек илк шакли кўзга ташланади. «Қабр тошларидаги 
битигларнинг аксарияти марҳумлар тилидан ёзилган. Нидолари «мен» 
шаклида ифодаланган. Бу, аслида, бадиий бир усул. Тошбитигларда «амти 
ўлдим» – «энди ўлдим», «ўғлимни кўрмадим», «анча сўзладим», «мен бундай 
дедим: мен Билка Тонюкук» ва ҳ.к. ифодалар кўп учрайди. Яъни «мен» 
номидан ёзилган битигларнинг ўқувчига таъсири кучли,онги-шуурида 
марҳум эмас, тирик одам қиёфаси жонланади» дея фикрини далиллайди олим 
ва бу хусусиятни «Қадимги давр туркийлар шеъриятида алоҳида адабий 
услуб бўлиб шаклланган»
69
деган якуний хулосани билдиради. 
С.Воҳидовнинг «Видо» достон-марсиясининг ўзига хос жиҳатларидан бири 
ҳам шундаки, унда битиктошлардаги каби ўлган қаҳрамон нутқида 
ифодаланган шеър ҳам келтирилади. Унда вафот этган дўсти ўзининг ўлими 
сабаб чуқур қайғуда бўлган дўст-ёрларига, яқинларига ўлимнинг ҳақлиги, 
ҳар бир банда бир кун, албатта, ўлим манзилига етиб келиши муқаррарлиги, 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling