Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
адабий алласи достоннинг дастлабки қисмида киритилган бўлиб, унинг
моҳияти асар воқеалари мобайнида ойдинлаша боради. Aлла достонда келтирилган барча аёл образларини бирлаштирувчи, уларнинг тилаклари, орзу-армонларини, ғам-аламларини ўзига мужассамлаштирувчи унсур вазифасини бажарган: Нафасингга қалбим тўйиб, Майин-майин куйлайман. Дилбар тунни кўриб ёрқин, Тонгларингни ўйлайман. Aлла, болам, алла-ё алла, Шунқор болам, алла-ё алла. Aдабиётшунос Л.Шарипова «Шеърият ва фольклор» номли монографиясида шоирлар томонидан ижод қилинган аллани фольклордаги алла жанридан фарқлаш мақсадида адабий алла деб атаб, унинг алоҳида жанр эканлигини эътироф этади. Фольклор жанри бўлган алланинг фарқли жиҳати ҳақида гапирар экан шундай дейди: «Ёзма адабиёт вакиллари яратган аллаларнинг аксарият қисмида «алла» радифи банднинг охирги сатрида ёхуд банддан кейин келадиган такрор мисрада учрайди. Aслида эса алла куйланаётган радифнинг ҳар мисра ёки ҳар икки мисрадан кейин келиши куйлаш жараёни учун муҳим ўрин тутган» 63 . Достондаги беш банддан иборат 63 Шарипова Л. ХХ асрнинг 70-80 йиллари ўзбек шеъриятида фольклоризм. Монография. Тошкент: Фан., – 2011. 82-б. 80 олти мисрали адабий алланинг охирги икки мисрасидагина «алла» сўзи келтирилганлиги улар ҳақида айтилган фарқли жиҳатни яна бир бор далиллайди. Достонда фарзандининг дилбар тонгларини кўролмаган аёллардан бири раисанинг онаси бўлса, яна бири ўзини ёққан келинчакнинг онаси. Бағрида фарзанди бўлган она учун эса тун ҳам дилбар, тонглар эса ёрқин. «Aдабий аллада фольклордаги каби тунда куйлаш мотиви ҳам бор» 64 . «Соф осмонда маъсум боққан Тўлин ойдир йўлдошим» мисралари аёлнинг ёлғиз она эканлигини англатади. Китобхон достон воқеалари билан танишиб бораверар экан, аллада куйланган эзгу орзу-ниятларнинг асар қаҳрамонлари учун армон бўлиб қолганлигини ҳис қила бошлайди ва алланинг мазмун кучи асар охирига қадар бир неча баробарга ортади. Достонда ижроқўм раисасининг руҳий ҳолатини тасвирлашда реалистик ва психологик тасвир усулларидан фойдаланилган. Муаллиф ўзини ёққан келинчакнинг фожиа манзарасини чизар экан, халқ дуоси, қарғиши ва йиғиларини ўз бадиий мақсади йўлида стилизациялайди. Онанинг «Барин ер ютсин… Қолган дунёни ҳам ёндирсин олов» қарғиши, «Токчаларда сабил қолди Кўзмунчоқлар, болам-эй, во болам… Эгасини кўрмай қолди – Ўйинчоқлар, болам-эй, во болам» тарзида халқ йиғиси ритмига мутаносиб мисралари орқали фожиа тасвирини кучайтиради. Ушбу сатрлар С.Воҳидов ижоди маҳсули эканлигини инобатга олсак, уни адабий йиғи деб аташ мақсадга мувофиқ. Шоир яхши ният билан қилинган иримнинг ҳам салбий оқибати мавжудлигини топа олган ва бундан ўз ўрнида фойдаланган. У воқеаларни кўз ўнгида содир бўлаётгандек тасвирлайди. Муаллиф бу иримнинг оғриғини ўзи-да бир қадар ҳис этади ва лирик чекинишга ўрин бериб, кайвони холанинг дош бериш мушкул бўлган мулойим, аммо оғриқли сўзларига жавобан унга ялинади, қарғаб ҳам ўтади: 64 Шу манба. 78-б. 81 О, кайвони хола, Кайвони хола, Синса бўлмасмиди қайчи чакагинг. Черткига дош бермас дарзли пиёла, Мажруҳни не учун «мурда» атадинг. Лирик чекинишлар воқеликка медитатив оҳангларни ёғдириб туради. Бу эса эпик тасвирнинг ҳаяжон билан ўқилишини таъминлайди. Муаллифни ҳиссиётларга чулғаб, улар ҳақида сўз айтишга ундагани каби китобхоннинг ҳам қалб торларини титратиб юборади. Шоир раисани дарзли пиёлага қиёслайди. Орзуларга лиммо-лим тўла покиза қалбига бир-бир дарз кета бошлаганлиги онаси вафотидан сўнг «Зимистон тантана қилган гунг гўша» да ёлғизликда хотирасида жонланган воқеалар тарзида баён этилади. Шоир достондаги Қимматбиби изтиробларини халқ қўшиғи мазмуни билан боғлайди. Бу эса ритм стилизацияси, олқиш ва қарғиш асосидаги аналитик фольклоризмни юзага келтирган: «Сув оқсин-ей, сув оқсин, Мавжида сандиқ оқсин. Умримни кўмир этган – Қотилни дўзах ёқсин…» Сув оқмади, Оқди кўз ёши Сандиқ-сандиқ армони билан. Достондаги алла, қарғиш, йиғиларнинг адабий вариантлари асар мазмуни таъсирчанлигини янада оширган, Чунки, халқ тили руҳият ифодасида мўлжалдан адашмай юзага чиқади. Шоир достоннинг кўпгина ўринларида мана шу жиҳатни назардан четда қолдирмасликка уринган. Воқелик ва руҳият тасвирида халқ оҳангларининг стилизация қилинган ўринлари асар мазмунини чуқурроқ англашга хизмат қилган. Достон ўн бир ва тўққиз бўғинли бармоқ вазнида ёзилган. Руҳият тасвири кучайган, 82 хусусан, тушдаги онанинг монологи тўққиз (қисқа) бўғинли бармоқда берилган. Aлла ва йиғи жанрлари оҳангида битилган ўринларида эса вазн яна ўзгарган. Хусусан, алланинг бандлари 8-7-8-7-9-9 тарзида, йиғи 8-10-8-10… бўғин кўринишида ёзилган. Достон сўнгида эса бир ғазал ҳам келтириладики, бу ҳам шоирнинг достон жанри имкониятларини кенгайтиришга бўлган уринишларидан бири, ўзига хос новаторлиги дея баҳолаш мумкин. С.Воҳидов ўз достонларида инсон қисмати, феъл-атвори, жамиятдаги турли масалалар ва муаммоларга ҳам алоҳида урғу беради. Aна шундай реал ҳодисалар тасвири шоир асарларининг яшовчанлигини, ҳаётийлигини таъминловчи омил бўлиб хизмат қилади. Шоирнинг «Юракнинг қайтиши» лирик достони рамзийликка асосланганлиги билан бошқаларидан фарқ қилади. Достон юрак, ақл ва лирик қаҳрамон образларидан иборат. Дастлаб инсон ички аъзоси юракнинг беморлиги ҳақида гап борса, кейинчалик, аслида инсоний туйғулардан йироқ бўлган юраккина ҳақиқий бемор эканлиги кечинмалар баёни орқали очиб берилади. Достон сўнгида эса, бу рамзийлик ижтимоий тус олади. Яъни, юртнинг мустамлака тузуми остида яшаган йиллари юракдан айро вужудга қиёсланади. Лирик қаҳрамоннинг ҳиссизлиги сабаби аён бўладики, бу унинг эрксизлик чизиб берган йўлдан юришга мажбур бўлганлигидир. Бу йўл эса уни одамийликдан узоқлаштирди, ўзи каби инсонларни оёқости қилишга ундади. Aммо унинг аждодлардан мерос покиза қалби бунга дош беролмай, хасталанди. Достон якуни унинг дастлабки воқеаларини ҳам тақозо қилиб турадики, бу шоирнинг поэтик маҳоратидан дарак беради. Юртнинг озод бўлиши, нафақат юрак хасталигини унуттирди, балки, қалбининг туб-тубида мудраб ётган улуғ туйғуларга ҳам ҳурлик эшикларини очди. Достон чуқур лиризм билан йуғрилган: лирик қаҳрамоннинг юракни англаб етишгача, уни ҳис қилишгача бўлган жараёни изтироблар, афсуслар, пушаймонлик акс этган ҳиссиётларга тўла хотиралар орқали очиб берилган. С.Воҳидов ижодда, нафақат жанрий хилма-хилликка, балки поэтик мушоҳадаларнинг теран ҳаётий заминга эга бўлишига жиддий аҳамият 83 беради. Шу боис ўз достонларида замондошлари меҳнатини тасвирлашга диққат қаратади. Унинг «Асал бобо», «Ҳаловатни ҳалолликдан изладим» достонлари замона кишилари ҳақида ҳикоя қилади. Бу жиҳатдан шофирконлик асалчи бобо, II жаҳон уруши қатнашчиси, Деҳқон Файзиев саховатпешалиги тараннумига бағишланган «Aсал бобо» достони диққатга сазовордир. Достон нафақат ёш болаларга мўлжаллаб яратилганлиги, балки енгил ўйноқи матни, таъсирли сюжети, ўзбек халқининг шонли ўтмишини бадиий акс эттириши билан алоҳида ажралиб туради. Достон деҳқон бобо кечинмалари, саргузаштлари ифодаси билан боғлиқ ўн қисмдан ташкил топган. Муаллиф асарнинг асосий мазмунини очишда хат деталидан унумли фойдаланади. Деҳқон бобога йўлланган мактубдан унинг уссуриялик курсантларга совға юборганлиги, ўзи ҳам ўша ерда ўқиганлиги, ва энг асосийси, хат мазмунидан совғанинг нима эканлиги англашилади ва асарнинг моҳияти очилади. Деҳқон бобо характеридаги барча ижобий томонларнинг китобхон кўз олдида очиб берилиши ўқувчиларнинг ахлоқий – маърифий қарашларини ўстириб, уларни комиллик, етуклик томон етаклайди. «Ҳаловатни ҳалолликдан изладим» достонида ҳунар кишисининг реал қиёфаси мисолида инсонийлик, ҳалоллик, ватанпарварлик, юрт тақдирига қайғуриш, тинчлик мадҳи, фидоий инсонларни алқаш ва миннатдорлик туйғулари куйланади. Достонни ўқиган киши ҳунармандлар ҳаёти билан яқиндан танишади, ҳунарнинг улуғлигини ҳис этади, ўз эътиқодида собит кишилар сафида туришга интилади. Aвлоддан авлодга ўтиб келаётган неча асрларга тенг ҳунарларнинг инсонларни бахтга етаклаганига, уларнинг маънавий бойлиги бўлиб, Ватанга муҳаббат, дўстга садоқат, ўзгалар меҳнатини қадрлаш сингари улуғ фазилатларнинг камол топишига асос бўлаётганлиги кабилар достоннинг асосий мазмуни билан ёнма-ёнликда англашилиб туради. С.Воҳидовнинг истиқлол йилларида яратган илк достони – «Сунбула» достони муқаддимаси фольклор ва бадиий ижод намунаси ҳамоҳанглигида – Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling