Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
Тўртликлaр. Онг остини банд этиб турган ўй-фикрлар: турмуш ташвишлари, муносабатлардаги зиддиятлар, ҳаёт бахш этган шодликлар зуҳури… – буларнинг бари кўнгил оламида қайта тирилади – шеър бўлиб дунёга келади. Кўнгилга фараҳ бахш этувчи ҳислар оғушида бўлиш ва бу ҳисларни пайдо қилган воқеа-ҳодисалар ҳақида қайта ва чуқур ўйлаш, мулоҳаза юритиш ёқимлидир. Aммо буларнинг акси бўлган: юракни эзадиган, хаёлларни боши берк кўчага олиб кириб қўядиган ўйловлар ва бунга сабаб жараёнлар ҳақида қалб ва онгнинг қайта изтироб чекиши мураккаб руҳий жараён. Ва бундай изтиробли ҳислар қаршисида ёлғиз тура олиш, улкан юрак билан уларнинг номларини қоғозга битиш шоирдан жуда катта қувват талаб қилади. Шеърият шоирдан фақатгина ҳиссиётлар жунбушини эмас, тафаккур даражасининг энг юқори – олий чўққисини забт этганликни, ундан сўнггина қалб торларини оғриқли ёки қувончли чертаётган макон сари олға боришни, бора олиш қобилиятини талаб қилади. Тафаккурда эса ўзигагина тегишли бўлган ақлий ҳосиладан ташқари, умуминсониятга тааллуқли бўлган қоида ва чегаралар мужассам бўлади. Буларнинг ҳар иккисига дахлдор ва бири иккинчисини инкор этмайдиган шоирона – поэтик сўз айта олиш катта маҳоратдир. Ҳар қандай инсоннинг кўрган-кечирганлари, атрофида содир бўлаётганлари онгида турли-туман фикрлар оқимини пайдо қилади. Унинг тўлқинлари кўнгил чегараларига 109 келиб урилганда эса уни ё вайрон қилади, ё ғуборлардан тозалайди. Мана шундай энг ички, энг нозик руҳий сезимларга қулоқ тута олиш, уларни англай олиш, бу қадар митти, аммо шиддати бўрондек кучли ҳисларни маҳорат билан сўзлар қатига жо қилиш шоирликдир. Шуниси муҳимки, шеърият буларнинг барини эзгулик, гўзаллик, ҳалоллик, адолат… сингари умумбашарий қадриятлар асосида тараннум этади. Халқ орасида «Кўнглингга қулоқ тут» деган гап бор. Фақат шоир юрагигина буларнинг ҳар бирини жон қулоғи билан тинглайдиган, кучли, матонатли, ҳокисор бўла олади. У ўзини азобга қўйиб бўлса-да, ўзидан кечиб бўлса-да кўнгил сўзларини айтишга шай ва бунга ўзини бурчли деб билади. Бундай ҳислар тўлқинини тўрт сатрга сиғдира олиш эса ижодкор маҳоратидан даракдир. Таъкидлаш жоизки, ўзбек адабиётида кичик шеърий жанрлар ва шаклларнинг ўзига хос ифода йўсини ва мақсад мундарижаси мавжуд. Кичик ҳажм ҳақида гап кетганда, жанр ва шакл тушунчаларини алоҳидалаш ўринсиздир. Бироқ мумтоз адабиётимизнинг кичик ҳажмли жанрлари ўзининг бадиий мезонлари билан ажралиб туради. Тўртликлар шуниси билан аҳамиятлики, улар ўзининг кичик ҳажми ва бу ҳажмда баён этилган мазмун изчиллиги билан тасаввурни тўла ишга солувчи кучни ҳам пайдо қила олади. Кичик ҳажмда оригинал мазмун, тугал хулоса пайдо қила олиш ва ўзига хос тасвир услубини яратиш ижодкордан катта маҳорат талаб қилиши, табиий. Ижоддаги энг кичик зарра ҳам бадиий маҳоратга муҳтождир. Ижодкорнинг бадиий маҳорати эса, аввало, унинг шахсий ижодий ташаббускорлигига ҳам бевосита боғлиқдир. С.Воҳидов ижодий меросидаги тўртликлар ҳам ана шундай маҳорат натижасида юзага келган. Шоир тўртлик шеърий шаклида ҳам баракали ижод қилиб, кичик ҳажмда ўз фалсафий тафаккурини тўлалигича ифодалай олиш маҳоратини яна бир бор намоён қилган. У яратган тўртликларнинг ўзига хослиги шундаки, муаллиф уларни мавзу ва мазмун жиҳатига кўра туркумларга бирлаштирганлигидир. Тўртликлар исталган мавзуларда ёзилганлиги билан, туркум шеърлар эса бир умумий мавзу остида эканлиги билан алоҳидалик касб этади. Бироқ С.Воҳидовнинг 110 «Дунё дарсхонадир» 81 тўпламида унинг бу борада ўзига хос ёндашганлигига гувоҳ бўламиз. Китобдаги тўртликлар учта: «Отамнинг ўгитлари», «Дунё дарсхонадир», «Сабрим косасига сиғмаган дардлар» номли туркумларга бирлаштирилади. Яъни С.Воҳидов ижодида тўртлик поэтик шакли ва туркумлилик тушунчалари бир ўзанда сузади. Aйни жиҳат ҳам шоир ижодидаги услубий ўзига хосликлардан бирини намоён қилиб туради. Бу ўринда тўртлик поэтик шакли ва туркумлилик назарий тушунчаларини қиёсан ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Хусусан, «Тўртлик – жаҳон халқлари шеъриятидаги энг машҳур, кўп қўлланиладиган шеърий шакл ҳисобланади. Aксарият, аабб, абаб, абба ва Шарқ шеъриятида эса, ааба тарзидаги қофияланиш тартибига эга. Ҳижолари, вазни турлича; кўпинча тўққиз, ўн бир бўғинли бўлади» 82 . «Дунё дарсхонадир» тўпламига кирган туркум тўртликларнинг барчаси ааба тарзида қофияланган. Тўртлик ҳақида бироз кенгроқ мушоҳадани олимларимиз китобларида шундай ўқиймиз: «Тўртлик – тўрт мисрадан иборат мустақил шеърий асар. Тўртликнинг тарихи жуда қадимий бўлиб, у дастлаб фольклордан пайдо бўлган. Ўзбек халқ қўшиқларининг мустақил тўртликлар сифатида яратилиши бунга яққол мисол бўла олади. Тўртликлар рубоийдан ўзининг шаклий ҳамда мазмуний жиҳатлари билан фарқланади. Тўртликнинг мавзу доираси кенг бўлиб, уларда турли ҳаётий воқеалар акс эттирилиши мумкин... Тўртликда ижодкорнинг бирор ҳаётий воқелик ҳақидаги таассурот ва хулосалари лўнда, поэтик ифодаланади” 83 . Бундан кўринадики, гарчи рубоийдек ўта қатъий ва мураккаб қоидаларга асосланмаса-да, тўртлик шеърий шаклининг ҳам ўзига хос талаб ва тамойиллари мавжуд. Демак, тўртликлар рубоий сингари ҳазаж баҳрининг аҳрам ва аҳраб шажараларида, туюқнинг рамали мусаддаси мақсур (маҳзуф) вазнларидан ташқари исталган вазнда ёзилиши мумкин. Шоир ва олим Жамол Камол айтганидек, 81 Воҳидов С. Дунё дарсхонадир. (Тўртликлар). – Тошкент: Наврўз, 2013. 88 б. (Ушбу китобдан олинган кейинги мисолларда китобнинг йили ва саҳифаси қавсда кўрсатилади). 82 Квятковский А. Поэтический словарь. – М.: Советская энциклопедия, 1966. – С. 338. 83 Ҳотамов Н., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати. - Тошкент: “Ўқитувчи”, 1983. – Б. 356-357. 111 тўртликларнинг асосий белгилари бор. Булар: а) лирик ифоданинг эркин парвози; б) кечинмалар доирасига тушган энг увоқ майда-чуйдаларнинг ҳам шу ондаёқ қайд этилиши; д) бевосита нутқ-монолог билан чуқур суврат- тасвирларнинг алмашиниб туриши; е) вазн ва мулоҳазаларнинг эркин қўлланиши каби хусусиятлардир 84 . Aлбатта, лирик ифоданинг эркин парвози деганда, эркинлик сўзини исталган кенгликда баён қилиш, деб тушунмаслик керак. Бу кўнгилда чуқур илдиз отган, уни ларзага солган ҳисларнинг қуюлиб келиши, эркин, қуйма сатрлар ила қоғозга кўчишидир. Шу маънода С.Воҳидов тўртликлари энг ички, мураккаб туйғуларни ўзида акс эттиргани билан аҳамиятлидир. Бундай кичик ҳажмли шеърий шаклларга қўйиладиган талаб ҳақида Aсқад Мухтор шундай дейди: «Поэзиянинг бу турида ишлашнинг ўз қийинчиликлари бор. Унда шоирни ҳар қадамда дидактикага, насиҳатгўйликка берилиб кетиш хавфи пойлаб туради» 85 . Шундай ҳолат С.Воҳидовда ҳам учрайди: Қиннинг чиройига бўлма маҳлиё, Нақшу безаклари бўлса ҳам тилло. Қин аро қон қўмсаб, тамшанган қилич – Гўзаллик бошига битган бир бало. [2013, 27] Тўпламнинг дастлабки туркум тўртликлари панд-насиҳат руҳида ёзилган бўлса-да, уларнинг «Отамнинг ўгитлари» дея номланиши муаллифни насиҳатгўйликда айблашдан бизни тўхтатади. Тўртликлар ёши улуғ инсоннинг ўгитлари эканлиги уларни одоб билан тинглашга ундайди. Отанинг ўғил тарбиясидаги, уни ҳаёт тўсиқларидан огоҳ этувчи ўгитлари турли образлар, сифатлашлар, ташбеҳлар асосида ифодаланган. Уларни ўқир экансиз, ҳалоллик, ҳасаддан йироқ бўлиш, камтаринлик, қаноат, сўз қадрига етиш, Яратгандан бахш этган истеъдодни эзгулик сари йўллаш каби насиҳатларни отасидан тинглаётган ўғил қиёфаси кўз олдингизда гавдаланади. «Бошингни осмонда кўрганинг йўқ-ку, Қуёшга ёнма-ён 84 Umurov H. Adabiyotshunoslik nazariyasi. – Т.: A.Qodiriy nomidagi Xalq merosi nashriyoti, 2004. – B. 229-230. 85 Йўлдош Т. Ошиқ кўнгил: Шеърлар.Кириш сўзи. Асқад Мухтор. – Т.: Адабиёт ва санъат,1979. – Б. 3. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling