Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022


Download 1.16 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/64
Sana08.01.2023
Hajmi1.16 Mb.
#1083877
TuriДиссертация
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   64
Bog'liq
ДИССЕРТАЦИЯ

бедапоя ўрилди сўнг бор, Яшил гилам ўрни қолди сарғайиб. Тойларнинг 
кишнаши сўнди бу саҳар, Бўшаган бедазор боқар мунғайиб».[I, 56] мисралари 
умидлари саробга айланган киши ҳолатини ҳис этишга имкон беради. 
Ҳаётнинг шу қадар кучли, енгиб бўлмас тўсиқлари борки, улардан ошиб 
ўтиш учун киши жон-жаҳди билан курашади. Кўнгил имконсиз ишларга қўл 
уришга шижоат кўрсатади. Aммо қанчалик чиранмасин, уммон ҳайбатидек 


103 
кучга эга бўлмасин ҳаётнинг азалий ўзгармас қонунлари олдида ожиз 
қолаверади. Бундай ҳаётий мантиққа асосланган мана бу сатрлар кишини 
чуқур ўйга толдиради:
Пўртана ҳайқирар жон-жаҳди билан, 
Чексиз дарё бағрин бузмоқчи каби. 
Тошларга тўш уриб, мағлуб этаркан, 
Қирғоққа ташланар телба, асабий. [I, 19]
«Саккизликлар»га кирган кўплаб шеърлар одамзот фитратида мавжуд 
бўлган хусусиятлар ҳақида. Улардан бирида шоир инсоннинг доим ўзида 
бўлмаган нарсаларни орзу қилиб яшашига ишора қилади. Ўзида бор бўлган 
нарсаларнинг қадрига етиш керак, деган хулоса эса шеър матнидан 
англашилиб туради. Лирик қаҳрамон самодаги юлдузга ҳавас қилиб, ерга 
кўкдан кўз ташлашни орзу қилиб тураркан, юлдуз бунга жавобан шундай 
дейди: 
У милтираб дер: «Инсон, 
Наҳот сен шунча содда? 
Мен Ер дардида сарсон, 
Сенинг ишқинг самода…»
Кўринадики, муаллиф кичик ҳажмда фикрни тўла-тўкис ва яхлит ифода 
этишда образлардан унумли фойдаланиш билан бирга, интоқ шеърий 
санъатини ҳам қўллайди. Ўқувчини хулоса чиқаришга олиб борувчи йўлни 
образлар тилидан баён этади. С.Воҳидов саккизликларининг ғоявий мазмуни 
бири-бирига жуда яқин. Бу алоқадорлик, асосан уларда ифодаланаётган 
фикрлар муштараклигида ва бу фикрларни ифода этиш усулида яққол кўзга 
ташланади:
Лочиндан сўраркан ғазалхон булбул: 
– Юксак парвозингни ўргат менга ҳам. 
Юлдузлар остида сайрайин бир дам, 
Куйимдан сочайин олам узра гул. [I, 55] 


104 
Нега шоир шеърларидаги образлар кўкка интилмоқда? Бу инсоннниг ўз 
ҳаётидан қониқмаслиги, янада кўп нарсаларга эга бўлмоқ истагими? Ёхуд 
чегара билмас орзуларими? Aслида, бу уларнинг ҳаммаси. У ва бу жиҳат 
поэтик фикрни кучайтириш, унинг таъсир доирасини кенгайтиришга хизмат 
қилади. Инсонниг ўз ҳаётидан қониқмаслиги ёки янада кўп нарсаларга эга 
бўлмоқ истаги акс этган саккизликларида шоир асосан фикр ташиётган 
образларини гапиртириш усулини қўллайди. Ва бу жиҳат поэтик фикрни 
кучайтириш, унинг таъсир доирасини кенгайтиришга хизмат қилади. Шоир 
аксарият саккизликларида ҳаётнинг, умрнинг, инсонликнинг моҳияти 
нимадан иборатлигини англамоққа тиришади. Ва шу хусусида ҳаёт образи 
билан баҳс юритади: 
– Ҳаёт, мени нечун яратдинг, 
Зарурмидим сенга шунча ҳам? 
– Бағрим синов даргоҳи эрур, 
Синалмоққа яралдинг, болам! 
– Ҳаёт, мендан сенга не керак? 
Илинжингни очиқ айтақол. 
– Бахш этганман, бир парча юрак, 
Сен ўшандан сўраб, билиб ол. [I, 104] 
Лирик қаҳрамон ҳаёт билан мунозарага киришар экан, инсонликнинг, 
яралмоқнинг матлаби не эканлигини билмоқ истайди. Унинг бу сўровини 
асло ҳаётга нисбатан эътироз деб тушунмаслик керак. Aслида шоир ҳаётнинг 
унга яхшиликлар, меҳр-муҳаббат, самимиятга тўла юрак ҳадя этганлигини 
таъкидламоқда. Бундай улкан юракнинг эса ҳаётга тортиқ этадиган гўзал 
туҳфалари бисёр. Ўзаро диалогга асосланган бу саккизлик ҳам шаклан, ҳам 
мазмунан ўзига хослик касб этади. 
Шоирлар кўнгли ўз-ўзидан қониқиш билмайди. Улар қандай мақсадда 
яратилганликларини англаб етишга ва шу вазифани тўлиқ адо этишга ҳаракат 
қиладилар. Шундагина кўнгил ором топади. Aйни мазмун шоир Жамол 


105 
Камол саккизлигида ҳам мавжуд. У ҳам тақдирга қарата хитоб қилади ва ўз 
кўнглига муносиб жавоб олади: 
– Тақдир, нега мени инсон яратдинг,
Кўксимда шодлиг-у ғамдан юз нишон? 
– Мен сенга қалб ила шуур бахш этдим, 
Билгил деб ҳирс нима, нимадир ҳайвон
78
.
Ижодкорларнинг покиза туйғулари нақадар бир-бирига яқинлиги 
кўринади. Бу адабий таъсир «... қонуният мақомида мавжуд бўлган, бадиий 
тафаккур ривожида муҳим аҳамиятга молик ҳодиса»
79
сифатида баҳоланади. 
Aдабий таъсир С.Воҳидовнинг ўз ижодий индивидуаллигига эришишида 
муҳим аҳамият касб этган. Шу нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак, бирини 
ҳаёт синовларига бардош бергувчи, уни гўзал қилгувчи улкан юраги бўлса, 
яна бирининг ишқ ва инсонни танитувчи қалби, шуури бор. Улар ўзларига 
оташин юрак, қалб ва шуур бахш этилганлигидан мамнунлар. Чунки инсонни 
ҳайвондан фарқловчи, уни ўзи сингари инсонлардан-да бир неча поғона 
юқорига олиб чиқувчи неъматлар шулардир. Ҳаётни севимли қила олиш 
инсоннинг ўз қўлида эканлигини шоир гўё ўз-ўзи билан бўлган суҳбатда 
шундай ифода этади: 
- Ҳаёт ўткинчидир, дунё бевафо, 
Эртага супурар, бугунги изинг… 
- Нолимоқ осондир, ўйлаб кўр, аммо, 
Вафо қилолдингми дунёга ўзинг? [I, 103] 
Лирик қаҳрамон нафақат икки олам бўлиб тиллашади, балки ўзига ҳам 
савол билан мурожаат қилади. У дастлаб ўқувчисини ўзининг кескин 
фикрларига эргаштиради. Кейин эса «шу тўғримикан?..» дегандек, аслида 
қандай яшаш инсоннинг ўзига боғлиқ эканлигига мулоҳазани йўналтиради. 
Бир қарашда С.Воҳидовнинг лирик қаҳрамони ҳаётдан кўнгли тўлмаган, 
норози кайфиятдаги кишига ўхшайди. Шоир шеърларидаги бу каби бадиий 
78
Камол Ж. Аср билан видолашув. (Шеърлар, достонлар). Сайланма. I жилд. –Тошкент: Фан, 2007. –Б. 148. 
79
Қуронов Д., Мамажонов З., Шералиева М. Адабиётшунослик луғати. –Тошкент: Академнашр, 2013. –Б. 
15. 


106 
ифода йўсини ҳақида олим С.Aзимов шундай дейди: «Дунё ва ҳаёт ҳақидаги 
бу фикрлар зинҳор С.Воҳидов руҳий тушкунликка тушган, ҳаётга, келажакка 
умидсизлик билан қарайдиган шоир экан, деган фикрга олиб келмаслиги 
керак. Оптимистик кайфият С.Воҳидов шеъриятига хос фазилатлардан 
биридир»
80
. Бундай мазмундаги шеърларида шоирнинг оддий монологдан 
қочганлиги, ўз қаҳрамонларига сўз айтиш имкониятини берганлиги ҳаётий 
ҳақиқатларни тўла англатишга ва англашга етарли хизмат қилганлигини 
кўрамиз.
Шоир саккизликларида юлдузлар, тун ва тонг образлари ҳам учрайди. 
Тунни тонгни дунёга келтириш учун тўлғоқ ўтида тўлғанаётганга, 
юлдузларни эса туннинг юзидаги маржон-маржон терга менгзайди. Кун 
узайганда шундай тунлар бўладики, тез орада тонг отаётгандек. Aммо ҳали 
тонг узоқ, осмон юлдузлар билан тўла, шоир тили билан айтганда, тун 

Download 1.16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling