Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
«Эртани туғмоққа дарддан қийналиб» ётдандек. Aлбатта, шеър онанинг
фарзанд дунёга келтиришдаги азобларини ҳам ёдга солади. Саккизликнинг якуний банди буни янада теранроқ ифодалайди: Уфқ – тун этаги… Унинг остида – Кўзларин уқалаб, чиқар гўдак тонг. Табиат, баркамол фарзанд бер тунга, Гўдагин кўриб, кўз юмсин беармон… [I, 53] Берилган поэтик хулоса шоирнинг одатий табиат ҳодисасидан инсоният учун, келажак учун зарур умумлашмани бера олганлиги билан, асрлар оша одамзот олдида баркамол авлодни тарбиялаш вазифаси турганлигини таъкидлаётганлиги билан ҳам ижтимоий аҳамият касб этади. Шунинг натижаси ўлароқ, эрта бугундан гўзалроқ бўлишини, келажак бугуннинг муаммолари билан дард чекмаслигини орзу қилади, эртанги кундан кўнгиллар тўқ бўлишини истайди. Юқоридаги шеърда тун ва тонг она – болага қиёс этилган бўлса, шоир яна бир саккизлигида уларни бир-бирига қарама-қарши қўяди. Тонг 80 Siz doimo qalbimizdasiz. –Buxoro, “Durdona” nashriyoti, 2008. –Б. 169. 107 отишидан тун хафа, борлиқни тун эгаллаб олишидан эса тонг безовта. Энди «Уфқ – тун этаги» остида тонг дунёга келмайди, балки уфқ – юзи қонталаш жон узаётган тун қиёфасида тасвирланади. Хўш юлдузлар-чи? Уларнинг қандай поэтик маъно вазифасида тасвирланганлигини тонгга қарата айтилган сўзлардан билиб оламиз: «Тун инграр: «Қувонма, тантананг бир кун, Сўнг юлдуз ясарман кўзинг ёшидан». Умуман олганда, шоирнинг лирик қаҳрамонлари қандай вазиятда, қандай руҳий ҳолатда бўлишмасин, уларга панд-насиҳат ёки далда бўлиб сўзлаб ўтирмайди. Дунё шундай яралганки, «Ойнинг ўн беши қорунғи бўлса, ўн беши ёруғдир», деган фалсафий хулоса уларнинг баридан сезилиб туради. С.Воҳидов барча саккизликларида борлиқ воқеа-ҳодисаларини шунчаки тасвирламайди, балки уларнинг ўз ҳис-туйгуларига таъсирини вазминлик билан баён этади. Бу табиий ҳодисалар гўё унинг кўнглида кечаётган ҳислар сабаб содир бўлади. Бунда қиёслаш усули шоирнинг ўзига хос услуби бўлиб намоён бўлади. Ҳатто ҳар кеч уфққа бош қўяётган қуёш ҳам унга эргашади, у каби меҳр илинжида уфқ бағрига талпинади: Юксакдан уфққа талпинар қуёш, Мен муштоқ чопгандай онам бағрига, Нур олиб эрта тонг кўтаради бош, Мен қониб қайтгандай онам меҳрига. Aммо муаллифнинг муддаоси фақатгина ажойиб ўхшатма қилиш эмас. Aгар шундай бўлганда эди, шеър кўнгилдан, ҳислардан йироқ сўзлардангина иборат бўлиб қоларди. Шоирнинг кўнгил дарди бошқа. У қуёш мисол ҳар кеч уфққа бош қўймоқ истайди: Уфқ қуёшини кутгандай, онам – Бекатда йўлимга тикади нигоҳ, Қуёшдай уфқимга қайтаман мен ҳам, Aфсуски, қуёшдай ҳар кунмас, гоҳ-гоҳ… [I, 103] С.Воҳидовнинг саккизликлари унинг ички кечинмаларидан сўзлайди. Улардаги лирик қаҳрамон ҳаёт мураккабликлари, турфа синовлари 108 қаршисида дадил турган, курашга тайёр инсон. У инсонлараро муносабатларда ҳалоллик истайди. Шоир саккизликларининг ифода йўсинини шартли равишда икки қисмга ажратиш мумкин. Бири образларнинг табиий жараёндаги бадиий тасвири бўлса, иккинчиси шу образларнинг поэтик тасвирига сабаб бўлган кечинмалар, фикр мулоҳазалар ифодасидир. Шу билан бирга, у содир бўлаётган жараёнга ўз муносабатини образлар тилидан баён қилади. У сўзамоллик қилишдан қочади, бу билан ўқувчисини зериктириб қўйишдан тийилади. Китобхонни образлар нутқи орқали ҳаёт ҳақиқатларидан хабардор этади. Шу жиҳатлар Самандар Воҳидовнинг саккизлик шеърий шаклидаги ўзига хослигини белгилайди. Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling