Диссертацияси илмий раҳбар: Ш. Н. Ахмедова, филология фанлари доктори, профессор Бухоро 2022
Download 1.16 Mb. Pdf ko'rish
|
ДИССЕРТАЦИЯ
«Кўрликнинг ёмони қалб кўрлигидир», Деганлар Пайғамбар алайҳиссалом. Бу
Ҳадис устидан чизиқ тортган давр – Бизни гумроҳ қилди, хулласи калом» дер экан, «ақл» образида назарда тутилган рамзий маъно англашилади. Бу Aллоҳ ва унинг Расулини унуттирган, Бухорий ва Нақшбандлар ҳикматидан айро яшашга мажбур қилган мустамлака сиёсати, унинг йўл-йўриқлари эди. Муаллиф турғунлик йиллари инсонларни маънавий кўрликка етаклаганини, Aллоҳнинг назаргоҳи бўлмиш юракдан айирганлигини ўкинч билан битади. Юракдан воз кечишга – тарихини унутишга, юраксиз яшашга – имонсиз яшашга мажбур қилган замонни лаънатлайди. Aхир у ҳам юрак билан туғилган эди. Унинг ҳам ақлдан машъала ёққан аждодлари бор эди. Юракда Aллоҳни нақш этиш, имонни юксалтириш, комиллик сари бошлаган Нақшбанду Бухорийлари бор эди. Китобхон булардан бехабар «юраксиз» умр кечирган юрт тақдири ҳақида ўйлай бошлайди. 128 С.Воҳидовнинг ҳар бир достони композицион қурилиши жиҳатидан бир-биридан ажралиб туради. «Андуҳ» достони композициясидаги ўзига хослик шундаки, муаллиф достон воқеаларини қаҳрамон – ижроқўм раисасининг ёлғизликда ўтган бир тунида жамлайди. Достондаги тасвир анъанавий сюжет талқинидан фойдаланиш усули орқали амалга ошганлигини таъкидланади 100 . Достонда бир нечта эпизодик воқеа-ҳодисалар келтирилган бўлиб, асосий эътибор лирик қаҳрамон – раиса образининг руҳий ҳолатини, унинг ҳаёти моҳиятини очиб беришга қаратилган. Муаллиф ҳикоясининг ички монологлар; хотиралар, хаёллар, кечмишлар қуршовида ўз-ўзини тафтиш этиш; руҳ билан суҳбатнинг ҳам монолог тарзида баён қилиниши, мадорсиз руҳий ҳолат қобиғидан чиқолмаслик кабилар достон бадиий структурасида етакчилик қилади. Булар С.Воҳидовнинг достон яратишдаги самарали изланишлари, ютуғи бўлиб юзага чиққан. Шоирнинг композиция борасидаги ўзига хослиги шеърий тўпламларидаги шеърларига тартиб беришида ҳам кўринади. Бу жиҳат, айниқса, «Дунё дарсхонадир» тўртликлар туркумининг шаклланишида намоён бўлади. Тўпламдаги тўртликлар мазмун жиҳатидан шундай уюштирилганки, унда дастлаб дунё ишларига ҳайроналик, кўнгил истакларига қулоқ тутиш ва баъзан бундан пушаймонлик, ўз ҳаётий позициясига эга бўлишга интилиш; кейинчалик бўлса, ёшлик ва кексалик муқоясасидаги байтлар, раҳбарлик, шоирлик ҳақидаги ҳаётий кечинмалар, Яратганнинг борлигини таъкидлаш мазмунидаги тўртликлар ўрин олган. Дунёнинг аччиқ-чучугини татиган лирик қаҳрамоннинг, ниҳоят, қандай руҳий даражага eтишганлиги қуйидаги тўртликдан англашилади. Сиполар наздида бизлар саёқмиз, Киборлар наздида эгри таёқмиз. Ўзига хос эрур бизнинг салтанат, Бошига тож кийган ялангоёқмиз. [2013, 71] 100 Қувватова Д. ХХ асрнинг иккинчи ярми ўзбек достончилигининг тараққиёт хусусиятлари. –Тошкент : 2016. 129 С.Воҳидов ижодига назар ташлайдиган бўлсак, унинг ҳар бир сўз, жумла борасида чуқур ўй-мулоҳаза юритиши кўзга ташланади. У айтилган сўзни борича қабул қилмоғи учун ҳам чуқур фалсафий мушоҳада юритади. Бу жараён шоир танлаган эпиграфларда яққол кўзга ташланади. Шоирнинг эпиграфларга мурожаат қилиши унинг ўзига хос шеърий композицияга эгалиги ва поэтик услубини намоён қилади. Сарлавҳа остида келтирилган эпиграфларнинг ўзиёқ ўқувчида шеърнинг давомий мазмуни учун бир қадар руҳий тайёргарликни пайдо қила олади. Буни эпиграфга берилган қуйидаги таърифдан ҳам билиш мумкин: «Эпиграф (лотинча) — асарнинг бошида ёки унинг бўлаклари устига қўйилган қимматли фикр. Эпиграф асарнинг асосий ғоясига ишора вазифасини бажаради» 101 . Эпиграф кичик ишорадан катта ғоя сари етаклайди. Ёки, аксинча, эпиграф мазмунидаги улкан ғоя мисралар аро маъноси очилиб, ўз тасдиғини топади ва муаллиф дунёқараши, руҳиятига дахлдор кичик, аммо муҳим жиҳатга ишора қилади. С.Воҳидовнинг эпиграф қўллаш маҳорати, айниқса, достонларида яққол намоён бўлади. Эпиграфларни шоирнинг барча достонларига хос хусусият сифатида эътироф этиш мумкин. Айниқса, «Ҳаловатни ҳалолликдан изладим» достони ва «Видо» достон-марсиясида эпиграфларнинг сони ва салмоғи ошганлигини кўрамиз. Бу иккала достоннинг ҳар бир қисми алоҳида эпиграф билан бошланади. «Видо» достон-марсиясида муаллиф марсия бағишлаётган яқини, шоир С.С.Бухорий шеърларини эпиграф қилиб олади. Уларнинг марсия хос чуқур ғам-қайғуда ёзилганлиги кишини ҳайратда қолдиради. Ва марсия бағишланаётган кишининг ҳам ўлим ҳақиқатига тик қарай олганлиги, тириклик нақадар улуғ тортиқ эканлиги ҳақидаги, «Ишинг тирик бўлса – номинг тирикдур» деган ибратли сўзлари ўқувчини бир қадар ҳушёрликка бошлайди. Вафот этган қаҳрамоннинг абадий айрилиқ ҳақидаги ўз сўзларининг ҳам борлиги марсиянинг таъсир кучини оширишга хизмат қилган. Қуйида келтирилган эпиграф фикримизни далиллайди: Руҳ вужудни тарк этар, 101 Izzat Sulton. Adabiyot nazariyasi. – Toshkent: O’qituvchi, 2005. – B. 68. 130 Тупроқ бўлар биз учун тўшак. Бу дунёни обод этганнинг Охирати ободдир бешак. Шу нуқтаи назардан С.Воҳидовнинг танлаган эпиграфлари манбаларини қуйидагича тасниф қилиш мумкин: Download 1.16 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling